Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet37/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Маккажўхори куяси
(Риrаиsta nubilalis Hb.)
Маккажўхори куяси ҳаммахўр зараркунанда бўлганидан баъзан ғўзага ҳам зарар етказади. Бундай ҳодисалар Бухоро (Богуш) ва Фарғона вилоятида қайд қилинган, 1953 йилда эса Андижон вилояти Булоқбоши туманида бу куя жуда катта зарар етказган.
Бу куянинг қуртлари ўсимлик поялари ва шохларининг ичида яшаб, уларнинг ўзаги билан озиқланади. Қуртлар ғўза пояларини кемириб, уларнинг ичига кириб, узунлиги 10—15 см гача етадиган йўллар очади.
Ғўзада маккажўхори куяси борлигини поянинг тешилган жойида ва унинг яқинидаги барглардаги кемирик кукунлар бўлишига қараб осонгина билиб олиш мумкин. Поянинг қуртлар тешиб кирган жойи кўпинча синиб қолади. Қуртлар кўсакларни пастидан кемириб, улар ичига киради. Қуртлар бузган ёш пахта толалари кўпинча замбуруғ ва бактерия касалликларига учрайди.
Маккажўхори куяси атрофда ўзи учун озиқ бўладиган ўсимликлар бўлмаганидагина ғўзага тушади. Одатда, бу куя ғўза тупларининг арзимайдиган қисмигагина тушганидан, пахта ҳосилига кам зарар етказади. Бу куя луб ва маккажўхори экинларига энг кўп зарар етказади.
Кўсак қурти (Сhloridea obsoleta F.; синоними Неliothis armigera Hb.)
Зарари. Ғўза тунламининг қурти—кўсак қурти ғўзанинг гул, шона ва кўсакларини, шунингдек маккажўхорининг сўталари, помидор мевалари, бомия, каноп ва канатникнинг ғунчаларини, нўхат дуккакларини ва бошқа кўпгина ўсимликларнинг мева органларини шикастлайди. Шикастланган шоналар ва ёш тугунчалар кўпинча тўкилади, кўсак қурти баъзан поя учларини ҳам шикастлайди.
Озарбайжоннинг Муғон чўлида кўсак қурти кўплаб урчиган баъзи йиллари пахта ҳосилининг 20—30 %, айрим хўжаликларда эса 70 % ва ундан ҳам кўпроқ қисми нобуд бўлган.
Марказий Осиёда, жумладан Жанубий Тожикистондаги айрим хўжаликларда кўсак қурти ҳосил органларининг 12 % часини нобуд қилади; умуман олганимизда, Тожикистонда ялпи пахта ҳосилининг 30 % часи кўсак қурти дастидан нобуд бўлади. Шу билан бирга айрим йиллари бу қурт Жанубий Қирғизистон ва Туркманистонда, Ўзбекистоннинг Фарғона, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида кўплаб урчиган йилларда эса, масалан, 1950—1953 йилларда бошқа кўпгина вилоятларда, жумладан Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Жанубий Қозоғистонда ғўзага жиддий зарар етказганлиги қайд қилинган. Тахминий ҳисобларга кўра, кўсак қурти Марказий Осиёда ялпи пахта ҳосилининг 0,5—1,5 % ни нобуд қилади. Зараркунанда кўплаб урчиган йилларда (илиқ қишдан кейин баҳор серёғин бўлганда) кўсак қурти етказадиган зарар табиий равишда ортади.
Ниҳоят, Марказий Осиёнинг барча суғориладиган минтақаларида нўхат, помидор, тамаки ва маккажўхори экинларига кўсак қурти ҳар йили анчагина зарар етказиши қайд қилинган.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish