Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet38/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Тарқалиши. Кўсак қурти Марказий Осиёда, Кавказ ва Кавказ ортида, Европанинг жанубий ярмида, Хитой ва Ҳинди-Хитойда, Ҳиндистонда, яқин Шарқ мамлакатларида, Африкада, Шимолий Американинг жанубий ярмида, Жанубий Америкада ва Австралиянинг шарқий қисмида учрайди.
Таърифи. Кўсак қурти капалагининг узунлиги 12—18 мм, қанотлари ёзилганда учлари ораси 3—4 см келади. Олдинги қанотлари сарғиш кул ранг тусда бўлиб, баъзан қизғиш қўнғир ёки пушти, ёхуд кўкиш рангда товланиб туради. Олдинги қанотларида қорамтир рангли ёйиқ нақш бор; олдинги қанотларининг учларидан салгина ичкарироқда унчалик кўзга ташланиб турмайдиган белбоғча ва қанотларининг ўртасида иккита доғ бор, бу доғлардан бири тўқ кул рангли буйрак кўринишида, иккинчиси кичиқроқ, кул ранг тусда, думалоқ шаклда ва унинг маркази қорамтир рангли бўлади. Кейинги қанотларининг ранги олдингиларига нисбатан очроқ уларнинг охирги томонидаги учдан бир қисми қорамтирроқ бўлади. Кейинги қанотларининг ўртасида битта қорамтир нишона бор.
Кўсак қуртининг тухуми ғyмбак кўринишида, қиррали, қирралар тухумнинг учига бориб бир нуқтада туташади. Янги қўйилган тухумлар ранги оқимтир сарғиш тусда бўлади.
Вояга етган кўсак қуртнинг узунлиги 4 см ча келади; танаси оч яшил, кўкиш сариқ рангдан тортиб қорамтир ранггача бўлади. Нафас йўли бўйлаб анча очроқ рангли чизиқ, орқаси бўйлаб тўқ қўнғир рангли тўлқинсимон ингичка чизиқлар ўтади; танасининг ёнлари бўйлаб ҳам шундай тўлқинсимон чизиқлар ўтади. Танасидаги бўртма-сўгалчалар устида сийрак тукчалар борлиги равшан кўриниб туради, бу тукчалар кўпинча қорамтир рангли бўлади. Танасининг биринчи сегменти устида мармарсимон нақшли хитин билан қалин қопланган, силлиқ, туксиз жойи бор. Айрим ёшлардаги қуртлар бош косасининг катта-кичиклиги билан бир-биридан фарқ қилади; масалан, биринчи ёшдаги қуртнинг калла суяги косасининг эни 0,25 дан 0,30 мм гача, иккинчи ёшдаги қуртники—0,42 дан 0,50 мм гача, учинчи ёшдаги қуртники —0,67 дан 0,75 мм гача, тўртинчи ёшдаги қуртники—1 дан 1,5 мм гача, бёшинчи ёшдаги қуртники—1,70 дан 2,28 мм гача, охирги олтинчи ёшдаги қуртники—2,5 дан 2,85 мм гача ва ундан ҳам зиёдроқ бўлади.
Кўсак қуртининг ғумбаги тўқ қўнғир рангли бўлиб, узунлиги 1,5—2 см дир; ғумбакнинг кейинги учида бир-бирига яқин жойлашган ва кўзга равшан кўриниб турадиган иккита тикан бор.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish