Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Ун митаси Tenebrio molitor L



Download 3,6 Mb.
bet345/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ун митаси
Tenebrio molitor L.
Зарари. Ун митаси ун ва ундан тайёрланган маҳсулотлар-макарон, сухари, нон, шунингдек кепак, кунжара, ҳар хил ёрмалар, дон, крахмал ва баъзан тамаки, қуруқ мевалар, дуб ёнғоғига зарар етказади.
Тарқалиши. Ун митаси ҳамма жойда учрайди.
Таърифи. Қўнғизнинг узунлиги 13-15 мм бўлиб, танаси чўзиқ-овал шаклда, ранги тўқ қўнғирдан тортиб қорагача; одатда сал ялтираб туради; қўнғизнинг қорин томони ва оёқлари устки томонига қараганда очроқ; қаншарининг олдинги томони кенгайган бўлиб, оғиз органларини ва мўйловлари асосини қоплаб туради, қорни охирги сегментининг олдингиси бошқаларига қараганда камбарроқ. Тухуми шакли дуккакка ўхшаш, ранги оқ бўлади. Личинкаси «ун қурти» ёки «мита» деб аталади, узунлиги 30 мм гача боради, танаси жуда ҳам чўзиқ, цилиндр шаклида бўлиб, териси қаттиқ; танасининг иккинчи ва учинчи бўғимлари бошқаларидан кичикроқ; сўнгги бўғими бир оз бўртган бўлиб, учи юқорига қайрилган, иккита илмоқчали бўлади. Биринчи ёшдаги личинкаси оқ, иккинчи ёшдан бошлаб оч сариқ ёки қўнғир-сариқ бўлади. Ғумбагининг узунлиги 1,6-2,0 см, ранги сарғиш-оқ; қорнининг учида иккита ўсимтаси, икки ён томонида эса тароқсимон ортиқлари бор.
Ҳаёт кечириши. Ун митаси ривожланишни тамомлаган ёки тамомлаётган личинкалик стадиясида қишлайди. Личинка кўкламда овқатланган жойида-кўпинча уннинг ичида ғумбакка айланади. Ғумбаклик стадияси 9 кундан 3 ҳафтагача давом этади. Қўнғизлар кеч кўкламда пайдо бўлиб, асосан кечқурунлари учиб юради. Урғочи қўнғиз намиққан ёки бўрсиган маҳсулотларга 270 дан 570 тагача тухум қўяди. Тухумлардан икки ҳафтада личинкалар чиқади. Ун митаси ёзда ва қишда личинкалик стадиясида бўлади. Йилига битта насл беради, лекин иситиладиган биноларда ун митаси йилига иккита ҳам насл беради.


Омбор узунбуруни, ёки омбор митаси
Calandra granaria L.
Зарари. Омбор узунбуруни ун канаси ва гуруч узунбуруни билан бир қаторда энг асосий омбор зараркунандаси ҳисобланади. У асосан жавдар, буғдой, арпа, баъзан оқ жўхори, маккажўхори, сули, гуруч, тариқ, сўк, гречихага, баъзида ун ва ундан тайёрланган маҳсулотларга зарар етказади.
Зарарланган озиқ-овқатнинг тўйимлилиги камаяди; омбор узунбуруни кўп тушган овқатни ейиш одам ва уй ҳайвонлари учун зарарлидир, чунки қўнғиз ва личинкаларнинг тезагида кантаридинга ўхшаш заҳарли моддалар бор. Узунбурун тушган уруғлар унувчанлигини қисман ёки бутунлай йўқотади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish