Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Тарқалиши. Суринам қўнғизи ҳамма жойда учрайди. Таърифи



Download 3,6 Mb.
bet344/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Тарқалиши. Суринам қўнғизи ҳамма жойда учрайди.
Таърифи. Қўнғиз 2,5-3,5 мм катталикда, жигар рангли, гавдаси яссиланган ва чўзиқ; олдинги орқаси икки ён томондан кунгирадор, устида иккитадан кенг чуқурчаси бор, қанотустликлари эгатлидир. Личинкаси 4 мм гача катталикда, чўзиқ сарғиш-оқ рангли бўлиб, ҳар бир кўкрак сегментида оч сариқ кўндаланг йўллари ва иккита қорамтир доғи бор; личинканинг оёқлари ва мўйловлари узун; боши катта, қавариқ.
Ғумбагининг узунлиги 2,5-4,0 мм келади, сарғиш тусли бўлиб, олдинги кўкрагининг икки ёнида йирик тишчалари (кунгураси) ва қорнининг икки ёнида эса йирик ўсимталари бор; қорин учида тўппа-тўғри иккита ўсиғи бўлади, мўйловларининг учида учтадан қирра бор.
Ҳаёт кечириши. Суринам унхўр қўнғизи ривожланишининг ҳамма стадияларида ўзи тушган озиқ-овқатда, ўсимлик қолдиқлари ва дарахтлар пўстлоғи орасида яшайди; ғаллагуллилар дони ва чигит тирналган, зарарланган бўлса, ёки бошқа омбор ҳашаротлари зарарлаган бўлса, уларга суринам қўнғизи тушади.
Бу қўнғиз асосан имаголик стадиясида тарқалади, қисман қўнғиз стадиясида, қисман личинкалик стадиясида қишлайди. Личинкалари ўзи тушган озиқ-овқатда баъзан жуда кўп бўлиб, унинг ҳисобига яшайди. Урғочиси 285 тагача тухум қўяди. Марказий Осиёда йилига 4-5 та насл беради; тўла ривожланиш цикли 21 кундан 42 кунгача давом этади, шундан 14-20 куни личинкалик стадиясига тўғри келади; Россиянинг ўрта қисмида йилига 2-3 та насл беради.


Учи йўғон мўйловли кичик мита
Tribolium ferrugineum F.; синоними: Т.navale F. ва
кичик ун митаси T.cjnfisum Duv.
Зарари. Кичик миталар асосан унга, баъзан эса дон, чигит, нўхат, ловия, ерёнғоқ, доривор ўсимликлар, қалампир, кунжарага зарар етказади.
Тарқалиши. Кичик ун митаси космополит ҳашаротдир. Учи йўғон мўйловли кичик мита бутун Палеарктикада (Сибирдан ташқари), Хитой, Тайван, Япония, Филиппин, Янги Зеландия ва Шимолий Америкада учрайди.
Таърифи. Кичик ун митасининг узунлиги 3,5-5 мм, ранги қизғиш-жигар ранг; олдинги болдирларининг учи кенгайган; мўйловлари асосидан учига томон секин-аста йўғонлашиб боради. Қанотустликларида узунасига кетган эгатчалар бор. Кичик ун митаси танасининг шакли жиҳатдан ун митасига ўхшайди.
Учи йўғон мўйловли кичик мита бирмунча кичикроқ бўлиб, узунлиги 3,0-3,5 мм, ранги малла; мўйловларининг сўнгги уч бўғими рўй-рост йўғон тортиб, булавка ҳосил қилади (шунинг учун бу мита учи йўғон мўйловли кичик мита деб ҳам аталади). Кичик миталар личинкаларининг узунлиги 7 мм гача бўлади, чўзиқ, сўнгги сегментининг устида қайрилган иккита илмоғи бор, усти сарғиш, ости деярли оқ бўлиб, яккам-дуккам қиллари бор.
Кичик миталар ғумбагининг узунлиги 3,5-4,0 мм, ранги сарғиш-оқ; орқасининг олди қисми четларида ва қорнининг икки ёнида сийрак, аммо узун қиллари бор; қорнининг учида икки томонга ёйилиб кетувчи ва учи ўткирланган узун ортиғи бўлади; қорнининг икки ёнида эса ён томонга қараб кетган ўсиқлари бор.
Ҳаёт кечириши. Кичик миталар иситиладиган биноларда қишки уйқуга кирмай ривожланади ва йил бўйи 10 тадан ортиқ насл беради, ҳар бир насл бир ой ичида етилади. Урғочи миталар ёпишқоқ тезак билан ўралган тухумларини омбор деворлари ва полининг тешик-ёриқларига, унли қопларнинг бўғзига ва озиқ-овқатларнинг юзасига қўяди. Урғочи мита 450 тагача тухум қўяди. Тухумлардан 25°С ҳароратда 6-7 кунда личинка чиқади. Бу личинкалар озиқ-овқатнинг ичига ўйиб киради, улар тахминан 20 кунда ривожланиб бўлади ва озиқланган жойида ғумбакка айланади. Ғумбаклик стадияси 10-12 кун давом этади. Кичик миталар фақат зарарланган дон билан озиқланади, бутун донга эса тегмайди.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish