Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Гуруч узунбуруни, ёки гуруч митаси



Download 3,6 Mb.
bet347/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Гуруч узунбуруни, ёки гуруч митаси
Calandra oryzae L.
Зарари. Марказий Осиёда гуруч узунбуруни омбордаги дон запаслари учун омбор узунбурунидан ҳам хавфлироқдир, чунки гуруч узунбуруни тез кўпаяди. Гуруч узунбуруни кўпинча гуручга, лекин аксари буғдой, арпа, сули, гречиха, нўхат, ловия, оқ жўхори, маккажўхорилар донига, каноп уруғига ва ун маҳсулотларига зарар етказади.
Тарқалиши. Гуруч узунбуруни деярли ҳамма жойдаги омборларда учрайди, лекин шимолий минтақаларда, жумладан Россияда, иситилмайдиган биноларда узунбурун қишда нобуд бўлади, табиатда фақат тропикларда учрайди.
Таърифи. Гуруч узунбурунининг узунлиги 3 мм га яқин, тана тузилиши омбор узунбуруниникига ўхшайди. Қўнғизи жигар ранг; қанотустликларида иккитадан қизғиш доғи бор, орқасининг олди қисми юмалоқ нуқта шаклидаги чуқурчалар билан зич қопланган; қанотустликлари бўйлаб узунасига кетган чуқур нуқта шаклидаги эгатчалар ўтади. Қўнғизнинг қанотлари яхши ривожланган, шунинг учун омбор узунбурунидан фарқ қилади, яъни учади.
Гуруч узунбуруни билан омбор узунбурунининг тухуми, личинкаси ва ғумбаги бир-бирига жуда ҳам ўхшайди.
Ҳаёт кечириши. Гуруч узунбуруни билан омбор узунбурунининг ҳаёт кечириши умуман бир-бирига ўхшайди ва фақат қуйидаги белгилари билан фарқ қилади.
Гуруч узунбуруни қанотли бўлганидан, склад ва омборларга озиқ-овқат билангина эмас, балки ўзича ҳам киради. Бундан ташқари, гуруч узунбуруни Марказий Осиёда складлардагина эмас, баъзан далада ҳам ривожлана беради. Марказий Осиё билан Кавказ ортида узунбуруннинг маккажўхори сўтасига тухум қўйиш ҳоллари ҳам қайд қилинган. Гуруч узунбуруни қишки қаттиқ совуқларга чидамайди.
Урғочи узунбурун 500-600 та тухум қўяди; гуруч узунбуруни омбор узунбурунига қараганда тезроқ ривожланади; тухумдан 6-9 кунда личинка чиқади ва улар 12-17 кунда етилади, ғумбакнинг ривожланиши эса 7-10 кунга чўзилади. Гуруч узунбуруни ёз бўйи 8 тагача насл беради. Гуруч узунбуруни намлик танқислигига омбор узунбурунидан кўра яхши чидаш беради, намлик 6,7 % дан кам бўлгандагина личинкаси нобуд бўлади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   343   344   345   346   347   348   349   350   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish