Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet343/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   339   340   341   342   343   344   345   346   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Мағриб қўнғизи
Tenebrioides mauritanicus L.
Зарари. Мағриб қўнғизи ун ва ундан тайёрланган овқатлар-увра, макарон, печенье ва шу кабиларга зарар етказади, ғалласимонларнинг дон муртагани кемиради, чигит ва кунжарага тушади.
Тарқалиши. Мағриб қўнғизи ер юзининг ҳамма мамлакатларида учрайди (космополит ҳашарот ҳисобланади).
Таърифи. Қўнғизнинг узунлиги 7-11 мм, танаси ялтироқ, ранги тўқ қўнғирдан тортиб қорагача, танаси жуда ҳам яссиланган, олдинги орқаси билан қорнининг ораси рўй-рост ажралиб туради. Олдинги орқасининг олдинги бурчаклари олдинга қирра шаклида туртиб чиқади. Личинкасининг узунлиги 18 мм гача боради, ранги хира оқ, сўнгги сегменти қорамтир; тананинг биринчи сегменти тергитида ярим юмалоқ, икки қисмга бўлинган, хитинлашган қалқон бўлади, иккинчи ва учинчи бўғимларнинг юқорисида иккитадан юмалоқ доғ бор; сўнгги сегментнинг орқага қараган иккита ўсиғи бўлади. Ғумбаги тахминан 1 см узунликда; орқа томонида узунасига кетган икки қатор ярим доира бурмалари бор, мўйловлари калта бўлиб, фақат ўрта оёқларнинг бўғимларига етади; танасининг учида кенг қирра ва унинг бурчакларида кичкина дўмбоқчалар бор.
Ҳаёт кечириши. Мағриб қўнғизи личинкалик стадиясида қишлайди. Эрта кўкламда лой ва тахта деворли уйларда ғумбакка айланади (личинка ёғочни, пахсани озгина ўяди, ғумбак шу жойда ётади). Ғумбаклик даври бир ойча давом этади. Урғочи қўнғиз тухумини 20-25 тадан тўп-тўп қилиб дон, ун ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларига; баъзан эса дарахтларнинг кўчган пўстлоқларига қўяди. Урғочи қўнғиз ўз умрида 400-1300 та тухум қўяди. Тухумлардан 10-12 кунда личинка чиқади. Бу личинкалар келгуси йил кўкламида ривожланишни тугаллайди. Мағриб қўнғизи йилига бир марта насл беради. Вояга етган қўнғизлар икки йилгача яшайди.


Суринам қўнғизи
Oryzaephilus surinamensis L.,
кенг тарқалган синоними: Silvanus surinamensisL.
Зарари. Суринам қўнғизи ҳаммахўр ҳашаротдир; бу қўнғизнинг личинкалари ва қисман ўзи хилма-хил озиқ-овқатларга, айниқса дон, ун, кепак, қуритилган мева, чигит, кунжарага ва баъзан энтомологик коллекцияларга зарар етказади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   339   340   341   342   343   344   345   346   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish