Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet342/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Трогодерма склад ва биноларда кузда уйқуга кетмай, балки озиқланувчи, ривожланишини қиш бўйи тугалламайдиган фаол личинкалик ҳолида қишлайди. Совуқ биноларда личинкалар март охири-апрел бошларида ғумбакка айланади; апрелнинг биринчи ярмида қўнғизлар чиқа бошлайди. Иситиладиган биноларнинг ҳарорати 20°С бўлса, қўнғизлар февралнинг биринчи ярмидаёқ пайдо бўлади. Кўкламда личинкаларнинг ғумбакка айланиши ва ғумбаклардан қўнғиз чиқиши узоқ вақтга чўзилади. Қўнғизлар 20 кунга яқин яшайди. Оғиз органлари яхши ривожланмаганлиги учун қўнғизлар озиқланмайди ва танасидаги ёғ таначалари ҳисобига яшайди.
Урғочи қўнғиз ғумбакдан чиққандан 4-5 кун кейин асосан бир оз намроқ жойларга тухум қўяди, шу сабабли пилла қуритиладиган жойлардаги пиллага аксари тушмайди; асосан пиллакашлик фабрикаларининг складларида турган пиллага ва қурт уруғи заводларидаги қурт уруғига тушади.
Трогодерма личинкалари баланд ва паст ҳароратнинг алмашинувига (ҳатто кескин ўзгаришига ҳам) яхши чидаш беради. Трогодерма личинкаси ипак қуртининг пилласини кемириб, ғумбагини ейди ва шу ернинг ўзида ғумбакка айланади. Қурт уруғи солинган халтачаларга трогодерма қўйган тухумлардан чиққан личинкалар халтачада очилган тешикдан ичкарига кириб, ипак қуртининг уруғини тамомила еб қўяди ёки тухумни пўст томонидан ярим доира қилиб кемиради. 10-13°С дан паст ҳароратда (қурт уруғи сақлашнинг мавжуд қоидаларида кўрсатилган ҳароратдан юқори ҳароратда) қурт уруғига ҳам, пиллага ҳам личинкалар зарар етказмайди.
Личинкалар энтомологик коллекцияларга тушганда, одатда, ҳашаротларнинг ички органларини еб қўяди. Зарарланган ҳашаротлардан қўнғир ун тўкилишига қараб, ҳашаротлар коллекциясида терихўрлар борлиги дарров аниқанади. Қуён терисини личинкалар кемириб, қинғир-қийшиқ тешиб қўяди.
Личинкалар фаол равишда ҳаракатлана олишига қарамай, одатда, пайдо бўлган жойидан аксари ўрмалаб кетмайди. Улар одамнинг кийим-кечагига ёки бошқа нарсаларга танасидаги қиллари билан ёпишиб тарқалади; бу ҳолда личинкалар камида бир ой очликка чидай олади.
Трогодерма йил бўйи уч марта насл беради. Ёзги насллари тахминан икки ой яшайди; август ва сентябр ойларида тухумдан чиққан личинкалар фақат кўкламда ғумбакка айланади, шундай қилиб, бу насл 7-8 ойда етилади. Кўкламда личинкаларнинг ғумбакка айланиш даври чўзилиб кетганидан, ёзда терихўрнинг ҳамма стадиялари ва ҳар хил насллари учрайди.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish