Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Кийим куяси, ёки хонаки куя



Download 3,6 Mb.
bet349/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кийим куяси, ёки хонаки куя
Tineola bitellia Humm.
Зарари. Хонаки куя қоракўл, қуён териси ва бошқа мўйналарга, жун, қил, пар, пат ва улардан тайёрланган турли буюмлар-пўстин, газламаларга, гилам, кигизга зарар етказади, парранда ва йиртқич ҳайвонларнинг матрабларига тушади. Хонаки куя бутун ер юзида кенг тарқалгандир.
Таърифи. Капалагининг катталиги қанотларини ёзганда 9-16 мм келади. Ранги похолга ўхшаш сариқ, жилосиздир, олдинги қанотларининг учида ва орқадаги қанотларининг кейинги чеккасида узун шокиласи бор. Қурти оқимтир рангли, боши қорамтир бўлиб, найсимон пиллаиинг ичида туради, бу пилла ўргимчак ипидан ва ейилган озиқ модда қолдиғидан иборат. Ғумбаги жигар ранг, нотўғри шаклда бўлиб, чўзиқ пилланинг ичида туради.
Ҳаёт кечириши. Иситиладиган хоналарда бу куя қишки уйқуга кирмайди. У жуда узоқ вақт учиб юради. Вояга етган капалаклар ва куя ривожланишинннг бошқа стадиялари йил бўйи учраб туради, аммо куя секин ривожланади ва Марказий Осиёда йилига атиги иккита, Россиянинг Европа қисмида ва Сибирда эса битта насл беради. Куялар ёз ойларида кўпроқ зарар етказади.
Вояга етган капалаклар 30 кунча яшайди. Урғочиси турли нарсаларга тухум қўйиб кетади, қуртлари шу нарсалар билан озиқланади. Урғочи капалак 50-100 та тухум қўяди, 8-10 кундан кейин тухумлардан қуртлар чиқади. Улар ўзлари озиқланаётган модда қолдиқларидан найчалар қуриб, уларни ўргимчак ипи билан мустаҳкамлаб олади. Ана шу найчаларда қуртлар секин-аста катталаша бориб, уларнинг ичида ривожланиш даврини ўтади. Найча-пиллаларнинг ранги ҳар хил бўлиб, ўзи озиқланадиган модданинг рангига боғлиқ; зарарланган ранг-баранг тўқимадан ранг-баранг пилла ўрайди.
Марказий Осиёда қурт стадияси тахминан 5 ойга чўзилади. Қурт найча-пилла ичида ғумбакка айланади. Ғумбаклик стадияси 18-19 кунча давом этади.


Жануб парвонаси
Plodia interpunctella Hb.
Зарари. Жануб парвонаси хилма-хил озиқ-овқатга: ун, айниқса маккажўхори уни, ҳар хил ғаллагуллилар дони, крупа, талқон, конфет, айниқса шоколад, ҳамма қуритилган мевалар, чақилган ёнғоқ ва қуруқ сабзавотларга зарар етказади. Агар қуруқ мевалар, ун ва дон яхши қараб турилмаса, уларнинг фақат тезак ва ўргимчак ипи билан ифлосланган пўсти ва кукунигина қолади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish