Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet329/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Северцов сичқони
Мus muskulus severtzovi Каschk.
Зарари. Северцов сичқони уй-жой, омбор ва складлардаги озиқ-овқатни ейдиган, ҳар хил нарса ва материаллар-тери, қоғоз ва шу кабиларни кемирувчи хонаки уй зараркунандасидир. Баъзан Северцов сичқони далаларга ҳам, полизларга ҳам зиён етказади. У айниқса ўриб олинган, аммо ҳали янчилмаган бошоқларни еб қўяди.
Тарқалиши. Северцов сичқони Марказий Осиёнинг деярли ҳамма жойида учрайди, шимолда Еттисув чегараларигача, ғарбда Хива билан Ашгабатгача тарқалган.
Таърифи. Северцов сичқонининг узунлиги 9-10 см, думи танасидан калтароқ, устидаги жуни оч қўнғир-кул ранг, баъзан сариқ, остидаги жуни оқ, ҳолбуки Европа уй сичқонининг танаси деярли бир хил рангда бўлади.
Калласининг тепа суякларидаги олдинги ташқи бурчаклар чўзилиб, узун ўсиқларга айланган; тепа суяклар оралиғидаги суякнинг ташқи чеккалари юмалоқланган ёки тик кесилган. Тишлари сийқаланмаган бўлса, юқоридаги биринчи ва иккинчи жағ тишларининг ички томонида иккитадан дўмбоқча бўлади.
Ҳаёт кечириши. Северцов сичқонининг қандай ҳаёт кечириши кам текширилган. Сичқонларнинг кўпчилиги уйларда, омбор ва складларда яшайди, қисман уй-жойдан узоқ ерларда ин кавлайди. Кўкламда кўп сичқонлар уй-жой ва складлардан дала ва боғларга чиқиб кетади, кузда деярли ҳамма сичқонлар уй-жой ва хўжалик биноларига қайтиб келади. Северцов сичқони вақт-вақти билан жуда кўпайиб кетади; 1919 йилда Марказий Осиёда бу сичқон жуда кўпайган эди.
Уй сичқони (Мus muskulus L) нинг бир тури-юқорида айтилган Северцов сичқонидир. Уй сичқони уйларда ҳаёт кечириб йилига 8-10 марта болалайди; уй-жойдан ташқарида фақат 4-5 марта болалайди. Уй сичқони ҳар гал 8 тадан туғади.
Сичқонлар тунги кемирувчилар ҳисобланади, аммо улар инларидан кундуз куни ҳам чиқиб қолади. Северцов сичқони Туркистон каламушига қараганда сурбетроқ.
Кураш чоралари. Северцов сичқонига ҳам Туркистон каламушига қарши курашиш учун қўлланилган чоралар кўрилади. Аммо сичқонлар механиқ чоралар билан осонроқ йўқ қилинади, чунки улар ҳар хил қопқонларга кўп тушади. Емга ишлатиладиган модда оғирлигига нисбатан 1 % миқдорда рух фосфидини аралаштириш сичқонларни заҳарлаб ўлдириш учун кифоя қилади.
Сичқонларга қарши курашда Данич бациллалари билан бир қаторда Мережковский бациллаларидан ҳам фойдаланилади. Бу бациллалар «сичқон тифи»нинг микроблари деб аталади. Данич бациллаларининг культураси қай усулда ишлатилса, Мережковский бациллаларининг культураси ҳам ўша усулда ишлатилади.
Заҳарланган емлар сичқонларга қарши курашда тезроқ натижа беради, чунки сичқонлар ёйиб қўйилган емларни иштаҳа билан ейди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   325   326   327   328   329   330   331   332   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish