Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet326/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   322   323   324   325   326   327   328   329   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Туркистон каламуши
Rattus turkestanicus Satun.
Бутун дунёда кенг тарқалган кул ранг каламуш (Rattus norvegicus Егх1.) фақат Тошкент шаҳрида ва Туркманистонда учрайди. Марказий Осиёда кул ранг каламуш ўрнига Туркистон каламуши ёки тўғридан-тўғри каламуш тарқалгандир.
Зарари. Туркистон каламуши омбор ва складларда дон, ун ва бошқа ғаллаларни еб, шунингдек турли материалларни кемириб, зарар етказади, бундан ташқари, каламушдан бурга орқали чума касаллиги тарқалиши мумкин.
Тарқалиши. Туркистон каламуши Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда учрайди, шимолда Жамбул шаҳригача боради. Помир, Шимолий Ҳиндистонда, Туркманистонда бўлмайди.
Таърифи. Туркистон каламушининг катталиги 20 см гача боради, усти оч қўнғир-кул ранг, ости оч сариқ-оқ. Думининг усти қорамтир, ости деярли оқ, узунлиги тана узунлигидан ошади, аммо кул ранг танасидан калтароқ; сичқонлар (Мurinае) кичик оиласининг бошқа кемирувчиларидаги каби, Туркистон каламушининг думи ҳам сийрак калта қиллар ва кўндаланг ҳалқасимон шох тангачалар билан қопланган; тангачалари 200 қатордан ортиқ. Туркистон каламушининг тумшуғи ўткир, қулоқлари бошқа каламушларникига қараганда каттароқ. Орқа оёқларининг бармоқлари орасида этли парда йўқ (кул ранг каламушнинг оёқларида шундай парда бор). Урғочисининг 12 та эмчаги бор.
Каламушни ҳам ўз ичига оладиган сичқонсимонлар (Мuridaе) оиласидаги кемирувчиларнинг тиш формуласи i*1/1*m*3/3; юқори жағ тишларнинг бир-бирига қараган юзасида узунасига кетган қатор дўмбоқчалари бор; улар ёш каламушларда яхшироқ сезилади, кейинчалик бу дўмбоқчалар анча сийқаланиб қолади. Жағ тишларнинг бир-бирига қараган юзаларидаги эмал сиртмоқлар кўндаланг уч бўлакчали шаклларни ҳосил қилади. Курак тишларнинг тубидаги эни (ҳаммаси биргаликда) бурун суякларининг энидан ошмайди. Калланинг тож чоки ўтмас бурчак ҳосил қилади; танглайнинг орқа чеккаси орқадаги жағ тишлар дамига яқинроқ туради.
Ҳаёт кечириши. Туркистон каламушининг биологияси ҳали етарли текширилмаган. Бу каламуш йилига бир неча марта болалайди, ҳар гал 8-10 та туғади. Ёш каламушлар уч ойдан кейин урчий олади.
Туркистон каламуши одам яшайдиган жойдан узоққа, айниқса тоғлардаги ёнғоқзорларга бориб, дарахтларнинг кавакларига уя солади.. Каламушлар тунда ёки ғира-ширада ҳаракатда бўлади. Улар ғира-ширадагина инидан чиқади. Каламуш инини озиқ-овқат манбаларига яқин жойга қазийди.
Каламуш жуда эҳтиёткор бўлиб, овқатни ея бошлашдан олдин обдан ҳидлаб кўради; овқат излаб борар экан, девор ёқалаб ёки беркиниш мумкин бўлган бошқа нарсага яқинроқ юради.
Кўпгина каламушлар қишни омбор ва складларда ўтказиб, ёзда дала ва боғларга чиқиб кетади, кузда эса яна уй-жойга ва хўжалик биноларига кириб олади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   322   323   324   325   326   327   328   329   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish