Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet328/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   324   325   326   327   328   329   330   331   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Пластинка тишли каламуш
Nesoria indica Gray.
Зарари. Пластинка тишли каламуш беда, ғалласимон ўсимликлар, айниқса шоли, буғдой, маккажўхори, полиз экинлари, баъзан ғўза ва дарахт буталарига зарар етказади. Бундан ташқари, пластинка тишли каламуш ариқларнинг четига, ирригация шохобчаларига ҳам зиён етказади. Бундан ташқари, пластинка тишли каламуш ариқларнинг четига, ирригация шохобчаларига ҳам зиён етказади.
Каламуш уй ва складларга кириб, озиқ-овқатни ейди ва материалларга худди Туркистон каламуши каби зарар етказади, пахса деворлар тагини ўяди.
Тарқалиши. Пластинка тишли каламуш Ўзбекистоннинг жанубий қисмларида (шимолда Самарқандгача боради), Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон ва Ҳинди-Хитойда учрайди.
Таърифи. Пластинка тишли каламуш катталиги ва ташқи кўриниши билан Туркистон каламушига ўхшайди, аммо ундан калта думи, юмалоқроқ боши, катталиги, бароқ жуни ва бирмунча кичик кўзи билан фарқ қилади. Пластинка тишли каламушнинг усти ва ости кул рангдан тортиб оч малла ранг тусда бўлади. Курак тишлари бирмунча сербар; юқоридаги курак тишларининг туби (ҳаммасини бирга олганда) бурун суякларидан кенгроқ; юқори жағ тишларининг бир-бирига қараган юзаларидаги эмал сиртмоқлар кўндаланг овал шаклларни ҳосил қилади; биринчи жағ тишида учта овал сиртмоқ, иккинчи жағ тишида иккита сиртмоқ бор.
Ҳаёт кечириши. Пластинка тишли каламуш кўпинча аҳоли яшайдиган ерлар яқинида, ариқ ва дарёлар бўйида, суғориладиган ерларда яшайди.
Пластинка тишли каламуш асосан ер остида ҳаёт кечиради. Юза тупроқ қатламида каламуш мураккаб инлар қазийди, бу инлар калта тармоқли бўлиб, горизонтал (ётиқ) ёки сал-пал қия бўлиши мумкин; ин оғзига тепачага ўхшатиб ўйган тупроғи каламуш борлигини кўрсатади. Пластинка тишли каламушнинг инларида бир неча доимий тешик бўлади.
Пластинка тишли каламушлар кўпинча колония бўлиб яшайди; бир колония иккинчи колониянинг яқинида бўлади. Бундай колонияларнинг доимий ёки «қишки» инлари баъзан бўйи 150 м дан ошадиган 1000 м2 дан ортиқ майдонни эгаллайди.
Ёзда каламушлар озиқланадиган жойининг яқинида калтароқ, кўпинча алоҳида ва вақтинча инлар қазийди, булар «ёзги» уялар деб аталади. Каламушлар ер юзасига тунда чиқади, кундуз куни камдан-кам кўринади; улар ўсимликларнинг илдизлари (айниқса беда илдизлари), униб чиққан майсалар билан, кейинчалик эса ғалласимон ўсимликларнинг бошоқлари билан озиқланади; полиз экинларидан қовун-тарвузга, мева кўчатларининг илдизларига ва илдиз бўйнига зарар етказади, очилган пахтанинг чигитини еб қўяди, шунингдек омбор ва складлардаги озиқ-овқат запасларига зарар етказади.
Ўзбекистоннинг жанубида пластинка тишли каламуш ёз бўйи 4-5 марта (Рибалкин), Тожикистонда 2-3 марта болалайди (Давидов), ҳар гал 2-10 тагача (кўпинча 4-6) та бола туғади. Камера иннинг энг охирида бўлиб, ер юзасидан бир метрча пастда бўлади.
Кураш чоралари. Пластинка тишли каламушларга қарши курашиш учун буғдой, янги чигит, туйилган маккажўхори ва қовун уруғини 5 % ли натрий арсенит эритмасида ивитиб, заҳарли ем тайёрланади ёки Туркистон каламушига қарши курашдаги каби, рух фосфиди аралаштирилган дондан ем тайёрланади.
Суғориш каналларининг четидаги каламуш инларининг ҳар бири 5 г хлорпикрин билан дориланади. Далалардаги инларнинг чиқиш тешиклари кўп бўлгани учун бундай доимий инларни газлаш натижа бермайди.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   324   325   326   327   328   329   330   331   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish