Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet266/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Анжир парвонаси
Stmaethis nemorana fib.
Зарари. Анжир парвонасининг қуртлари анжир барглари ва меваларига зарар етказиб, ҳосилни камайтиради ва сифатини пасайтиради. Баъзан айрим анжир тупларининг ҳамма меваларига зарар етказади, одатда бу ҳашаротга қарши кураш олиб борилмаганда меваларнинг 3 фоизидан тортиб 50 фоизигача зарарланади.
Тарқалиши. Анжир парвонаси Марказий Осиё, Қрим, Кавказ, Ўрта денгиз бўйи, Европада учрайди.
Таърифи. Капалагининг катталиги қанотларини ёзиб турганда тахминан 15 мм келади. Олдинги қанотлари жигар ранг бўлиб, хира, тарқоқ гули бор; кетки қанотларининг ўртаси тўқ қўнғир ва ташқи чеккасининг атрофларида оч қўнғир доғлари бор. Мўйловларининг бўғимлари бирин-кетин қора ва оқ рангга бўялган; қорнининг ва кўкрагининг пасти ҳам, оёқлари ҳам оқ.
Ғумбаги қўнғир, узунлиги тахминан 6 мм; қорнининг учида иккита тикани бор. Ғумбак сийрак оқ пилла ичида туради. Қурти ғумбакка айланишдан олдин тахминан 15 мм катталикда, сариқ-яшил бўлиб, кўпгина қорамтир дўмбоқчалари бор. Тухуми оқ.
Ҳаёт кечириши. Капалаги анжир баргларининг орқа томонига биттадан тухум қўяди. Тухумдан чиққан личинкалар ўргимчак уясини тўқийди ва унинг паноҳида баргларнинг этини пастки томонидан ейди, кейинчалик қуртлар баргни иккала томондан еяверади, аммо қарама-қарши томонининг пўстига тегмайди, шунингдек мевани еб ичига киради.
Ҳашарот уч бўғин беради, асосан иккинчи ва учинчи бўғинлар зарар етказади. Капалакларнинг биринчи бўғини майнинг биринчи ярмида учиб, тухум қўяди. Урғочи капалак умрида 30-50 та тухум қўяди. Қуртлар тухумдан чиққандан уч ҳафта кейин ғумбакка айлана бошлайди. Қурт ўзи ўраган пилла ичида, одатда баргнинг букланган чеккаси остида ғумбакка айланади. Июн охирида-июлнинг биринчи ярмида янги бўғин капалаклари учиб чиқиб, тухум қўя бошлайди. Ёзнинг иккинчи ярмида тухумдан чиқадиган қуртлар айниқса зарарлидир, чунки улар анжир меваларига анча зарар етказади.
Иккинчи бўғин қуртлари августда ғумбакка айланади. Ҳашарот учинчи бўғин қуртлари стадиясида қишлайди.
Кураш чоралари. Биринчи ва иккинчи бўғин қуртлари кўплаб пайдо бўлган даврда анжир парвонасига қарши кураш учун кальций арсенатга оғирлик ҳисобидан 5 % миқдорда анабазин сульфат қўшиб чангланади ёки кальций арсенат пуркалади (1 л сувга 3 г заҳар аралаштириб, ҳосил бўлган 1 л эритмага 0,5 г анабазин сульфат қўшилади). Анжир тупларига совун-анабазин ёки совун-никотин эритмасини арсенат қўшмасдан ҳам пуркаш мумкин, аммо бунинг таъсири камроқ бўлади; бу ҳолда 1 л сувга 1,5 г анабазин сульфат ёки 1 г никотин сульфат ва 3-4 г совун қўшилади. Анжир парвонасига қарши кураш учун ишлаб чиқариш шароитида гексахлоранни синаб кўриш керак, чунки бу тажрибада яхши натижа берган эди (Селихович).



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish