Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Писта қурти Recuvraria pistaciicola Dan



Download 3,6 Mb.
bet265/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Писта қурти
Recuvraria pistaciicola Dan.
Зарари. Айрим йилларда Туркманистонда писта ҳосилининг 8-20 фоизи шу қуртдан нобуд бўлади (Герасимов ва Крейцберг), Боботоғда эса, Ўзбекистон ўрмон хўжалиги институтининг маълумотларига қараганда (Махновёкий), писта ҳосилининг 30-40 фоизи шу қуртдан нобуд бўлганлиги қайд қилинган. Бундан ташқари, писта қурти қўнғир доғ туширганлигидан ҳосилнинг товар қиймати пасайиб кетади.
Тарқалиши. Шу вақтгача писта қypт Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистонда, Эроннинг Хуросон вилоятида ва Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида борлиги қайд қилинган.
Таърифи. Капалаги қанотларини ёзиб турганда катталиги 9,5-11 мм. Олдинги қанотлари оч кул ранг бўлиб, майда қора холлари бор, улар қанотнинг асосида иккита майда доғ, қанотнинг ўрта қисмида битта кичкина доғ, қанотнинг ўрта қисмига яқин жойда хира кўндаланг доғ, олдинги чеккасида иккита кичкина доғ ҳосил қилади. Орқа қанотлари оч кул ранг. Олдинги ва орқа қанотларининг попуги кул ранг. Тухуми ҳали тасвир этилган эмас.
Қуртининг узунлиги 12 мм гача боради, ранги сариқ бўлиб, сегментларида кўндаланг қизил йўллари бор, кўкрак қалқони сал-пал сезилиб туради. Қуртнинг калла қутиси бирмунча яссиланган, пешона ёнидаги чоклари тепа уймасининг бурчагигача боради. Қуртнинг юқори жағларида бештадан тишчаси бор, шу жумладан сўнгги иккитаси фақат дўмбоқча шаклида кўриниб туради. Стигмалари юмалоқ бўлади. Сохта оёқларининг кафтларида доира бўлиб турган 12-13 та қармоқчаси бор.
Ғумбагининг узунлиги 5-8 мм, қорин сегментларида тиканлари йўқ, қорнининг учи юмалоқланган, унда илгаксимон ингичка қиллар бор. Қанот бошланғичларининг учлари деярли 5-қорин сегментигача боради, олдинги оёқ сонлари кўринмайди, мўйловлари қанотларининг деярли охиригача боради, уларнинг маълум бир қисми бир-бирига тақалиб туради.
Ҳаёт кечириши. Писта қурти асосан писта дарахтларининг пўстлоқ ёриқларида ва пўстлари остида пиллага ўралган ғумбаклик стадиясида қишлайди. Вояга етган капалаклик ҳолида қишлагани ҳам маълум (Герасимов, Крейцберг).
Капалаклар кўкламда апрел охири—май ойида учади, улар водийлар пастлигида яшашни хуш кўради, аммо тоғ ён бағирларида, ҳатто тоғ тизмалари сиртларида ҳам учрайди. Меваларнинг тугунчасига биттадан тухум қўяди. Тухуми 6-8 кунда етилади.
Тухумдан чиққан қуртлар тугунчалар ичига кириб, уларнинг ичидаги моддаларни ейди, сўнгра бошқа тугунчаларга ўтади. Хуллас, ҳар бир қурт 5-8 та тугунчага зарар етказади. Зарарланган тугунчалар қуриб, тўкилиб кетади. Биринчи бўғин қуртларининг ривожланиши 26-32 кун давом этади, шундан кейин улар дарахтларнинг танасида ва шохларида, шунингдек дарахтлар остидаги хас-чўп ва хазон ичида пиллага ўралиб, ғумбакка айланади.
Июн-июлда яна капалаклар уча бошлайди. Улар писта битлари ҳосил қилган шишлар девори ичига тухум қўйишни хуш кўради. Иккинчи бўғин қуртлари шу кавакларнинг ички девори билан озиқланади.
Марказий Осиёнинг жанубида писта қуртининг учинчи бўғини ҳам пайдо бўлади. Бу бўғин қуртлари мева ёнлиги билан ва оғзи очилаётган писталарнинг мағзи билан озиқланади. Бу наслнинг капалаклари августда учади. Учинчи насл қуртлари пистага доғ туширади, унинг мағзини еб қўяди.
Кураш чоралари. Кеч кузда, қишда ёки эрта кўкламда дарахтларнинг танасини қуриган пўстлардан тозалаб, чиққан ахлатни куйдириш керак. Кушкада ўтказилган тажрибаларга қараганда, бу чоралар кўкламда тугунчаларнинг зарарланишини 70-90 % ва пишган пистанинг зарарланишини 50-80 % камайтиради. Писта ҳосилини мумкин қадар эртароқ териб олиш зарур.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish