Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet267/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Анор тунлами
Arcyophora dentula Ld. ;синоними: Euxestis dentula Ld.
Зарари. Анор тунламининг қуртлари баргларни еб, анор тупларини қувватдан кетказади.
Тарқалиши. Анор тунлами ҳозирча фақат Бухорода, Шаҳрисабз атрофларида ва шимолий Эронда топилган.
Таърифи. Капалагининг катталиги қанотларини ёзиб турганда тахминан 21 мм келади; устки қанотлари оч қўнғир, зарғалдоқ рангли бўлиб, иккита яхши билинадиган ва битта сал-пал билинадиган кўндаланг оч сариқ чизиқлари, сарғиш-қўнғир попуги бор; орқа қанотлари ялтироқ, малла ранг бўлиб, оқ попуги бор. Кўкрагининг ранги оч қўнғир-зарғалдоқ, қорниники сарғиш-кул ранг.
Қуртининг катталиги 1,5 см чамасида, ранги сарғиш-яшил, орқасининг четларида узунасига кетган иккита сариқ йўли бор, дастлабки уч сегментида бу йўллар нуқта чизиққа ўхшаб давом этади. Ана шу йўллар орасида гунгурт оқ тусли камбар ҳошия бор. Қуртнинг икки ёнидан, стигмалар чизиғида биттадан яшил хира йўл ўтади. Оқ йўл билан сариқ йўлнинг орасида, гавданинг иккала томонида, дастлабки уч сегментда узунасига кетган сариқ нуқтали чизиқ бор; сал-пал сезиладиган сариқ пунктир ённинг хира оч яшил чизиқлари билан орқанинг сариқ чизиқлари орасида ҳам бор. Биринчи сегментда, бош чегарасида ҳар томонда учтадан қора нуқта бор.
Қуртнинг боши яшил, юқори ва икки ён томондан сариқ чизиқ билан ўралган. Энсада, шу чизиқнинг юқорисида, бошнинг икки ёнида эса-ўша чизиқнинг пастида худди шундай кенгликдаги гунафша ҳошия бор. Иккала кўзининг пастида тўрттадан қора нуқта бўлади.
Қурт сийрак оч туклар билан қопланган. Бошидаги туклар узунроқ бўлади, шунингдек олдинги учта ва кейинги иккита сегментдаги туклар ҳам узунроқдир, гавдасининг олдинги томони кенгроқ.
Ёш қурт оч яшил, бир хил рангли бўлиб, бошида яққол бўртиб турган ярим доира қора нуқталари бор. Fумбаги шохларга ёпишган чўзиқ зич пилланинг ичида туради. Анор тунламининг ҳаёт кечириши ҳозирча текширилган эмас. Июлнинг иккинчи ярмида капалаклар кўплаб пайдо бўлади ва тунлам шу даврда кўпроқ зарар етказади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish