Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet269/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

ЧЕТ МАМЛАКАТЛАРДАН ЎТИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЭНГ АСОСИЙ ЗАРАРКУНАНДАЛАР
Ушбу бобнинг аввалги параграфларида кўрсатилган, Марказий Осиёда учрамайдиган ёки кам учрайдиган япон таёқчасимон қалқондори (Leucaspis japonica Ckll.); Калифорния қалқондори (Diaspidiotus perniciosus Comst;); япон камфора қалқондори (Pseudaonidia duplex Ckll.); япон қўнғизи (Popilia japonica Newm.); япон бузоқбоши қўнғизи (Maladera japonica Motsch.); Ўрта денгиз мева пашшаси (Ceratitis capitata Wied.), Америка оқ капалаги (Hyhantria cunea Drury); бундан кейинги параграфда кўрсатилган ток унсимон қурти (Pseudococcus citri Risso) ва VIII бобда баён қилинган Комсток қурти (Pseudococcus comstocki Kuw.) билан тут қалқондор (Pseudaulacaspis pentagona Targ.) ларнинг субтропик ўсимликларга ўтишига ёки кенг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик зарур.
Марказий Осиёда бўлмайдиган кумуш ранг кана, Австралия тарновсимон қурти, Хитой мумсимон сохта қалқондори, зайтун сохта қалқондори, аччиқ апельсин вергулсимон қалқондори, емирувчи қалқондори ва МДҲда мутлақо учрамайдиган қора сохта қалқондор, анжир мумсимон сохта қалқондори ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Кумуш ранг кана
Phyllocoptura oleivorus Ashm
Зарари. Кана кузда цитрус ўсимликлари меваларининг сифатини жуда ҳам пасайтириб юборади, бундай меваларнинг нормал ранги ўзгаради, мева пўсти дағаллашиб, этидан яхши ажралмайди, шираси камайиб кетади. Кўпинча мева пишмасдан қуриб қолади. Бу ҳашаротнинг Марказий Осиёга энг яқин ўчоғи-Ажаристонда зарарланган меваларнинг миқдори 60% дан ошиши мумкин (Батиашвили). Кавказнинг Қора денгиз соҳилида цитрус экинларидан фақат грейпфрут зарарланмайди. Марказий Осиёда кумуш ранг кана траншеяга экиладиган ва уйда ўстириладиган цитрус ўсимликлари учун хавфлидир.
Тарқалиши. Туркия, Сурия, Фаластин, Хитой, Япония, Филиппин ороллари, Бермуд ороллари, Гавайя ороллари, АҚШ нинг ғарбий ва жанубий штатлари, Ўрта Америка, Бразилия, Венецуэла, Вест-Индия, Австралияда учрайди.
МДҲ тупроғида кумуш ранг кана Грузия ва Краснодар ўлкасининг Қора денгиз соҳилида тарқалган, Тбилиси шаҳрининг иссиқхоналарида ҳам борлиги аниқланган.
Таърифи. Вояга етган кананинг катталиги 130-150 микрон бўлиб, уни оддий кўз билан кўриб бўлмайди, тўрт оёқли каналарга киради; гавдаси чўзиқ, орқа томони букилган, хартуми пастга қараган бўлиб, 20 микрон келади; қорнининг орқа томонида 38 эгати, охирида иккита узун қили бўлади; гавдасининг ранги оч сариқдан тортиб, жигар ранггача бўлади.
Тухуми юмалоқ, сариқ, ярим тиниқдир.
Личинкаси вояга етган канага шаклан ўхшайди, сарғиш-оқ тусли бўлиб, катталиги 130 микронгача етади.
Ҳаёт кечириши. Кумуш ранг кана цитрус дарахтларининг мева ва кўчатлари билан янги жойларга ўтиши мумкин. Кана мевадан ташқари шох ва баргларда ҳам яшайди.
Кана имаго (вояга етган ҳашарот) стадиясида, асосан бандсиз куртакларнинг тангачалари тагида, шунингдек барг бандлари ва тиканларининг асосида ва қисман баргларнинг пастки томонидаги томирлар яқинида қишлайди. 8°С дан паст совуққа чидай олмайди.
Қишлаб ётган зараркунанда ўсув даврининг бошларида уйғонади. Цитрус экинларининг ёш новдалари 1-2 см га етиши билан ҳашарот баргларнинг томирлари яқинига, кейинчалик меваларига ҳам тухум қўя бошлайди. Бунинг учун кана ўзи зарарлаган жойнинг энг ёруғ қисмларини танлайди. Тухумларни калта занжирга ўхшатиб, орасини бир оз очиб 2-4 тадан қўяди.
Урғочи каналар умрида 17-28 та тухум қўяди. Кана имаго стадиясида тахминан икки ҳафтача яшайди.
Тухумларидан шароитга қараб 2 кундан 16 кунгача давр ичида личинкалар чиқади.
Личинкаси икки ёшни бошдан кечириб, 4-5 кунда ривожланади. Кана асосан партеногенетик йўл билан урчийди, аммо эркаклари ҳам бўлиб, урғочиларининг бир қисми уруғланади. 37°С дан юқори ҳароратда зараркунанда урчиши тўхтайди. Тухумлик стадиясида намликнинг кам бўлиши зараркунанданинг ривожланишини сусайтириб юборади.
Ажаристон шароитида кумуш ранг кана йилига 13-14 насл беради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish