Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Хитой мумсимон сохта қалқондори



Download 3,6 Mb.
bet272/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Хитой мумсимон сохта қалқондори
Ceroplastes sinensis Del Guer
Зарари. Сохта қалқондор ҳар нарсани ея беради. У айниқса анор, цитрус ўсимлик мевалари, ёнғоққа анча зарар етказади. Бу ҳашарот уруғли ва данакли мева дарахтларига, чой ўсимлигига, кўпгина манзарали дарахтларга ҳам зиён етказади.
Сохта қалқондорлар дарахтларни сўриб қувватини камайтиради, уларнинг ўсишини секинлаштиради, новдаларини қуритиб, ёш барг ҳамда меваларини тўкиб юборади. Сохта қалқондорлар ёпишқоқ тезак чиқариб, ҳосил сифатини пасайтиради. Улар тезагида кейинчалик қурумсимон замбуруғ-Capnodium citri ривожланади.
Тарқалиши. Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Сурия, Фаластиннинг субтропик ва тропик минтақалари, Малайя ярим ороли, Индонезия, Шимолий Африкада, АҚШнинг субтропик минтақалари, Мексика, Вест-Индия, Бразилия, Гавайя оролларида, Жанубий Европада учрайди. МДҲда бу ҳашарот Грузиянинг субтропик туманларида ва Краснодар ўлкасининг жанубида тарқалган.
Таърифи. Вояга етган сохта қалқондорнинг узунлиги 6 мм ча келади, гавдасининг усти жуда қавариқ, бўлиб, 4 мм гача кўтарилган, усти 7 пластинкага бўлинган пуштироқ оқ рангли мумсимон караш билан қопланган (ўлганларининг караши оқ ёки оқиш кул ранг бўлади); мўйловлари 7 бўғимли, оёқлари яхши ривожланган.
Личинкалари юлдуз шаклида бўлиб, сутдай оқ, мум парда билан қопланган.
Ҳаёт кечириши. Бу зараркунанда янги жойларга кўчат билан тарқалади. Ёш личинка стадиясида шамол, қуш ва кишиларнинг кийим кечаги билан ҳам кўчиб ўта олади. Сохта қалқондор дарахтларнинг тана ва шохларида ҳар хил ёшдаги личинкалик стадиясида қишлайди. Бу ҳашарот Марказий Осиёга энг яқин ўчоғи -Кавказнинг Қора денгиз соҳилида июл ойида вояга етади (имаго стадиясига ўтади). Вояга етган урғочилари 400 тадан 2000 тагача тухум қўяди. Июл охири-августда пайдо бўлган ёш личинкалари (бродяжкалар) ўрмалаб кетади ва тез орада шохларга, ёш новдаларга ва баргларга ёпишиб, уларнинг асосан томирлари бўйлаб жойлашади. Айрим йилларда сохта қалқондор жуда кўпайиб кетади. Сохта қалқондорлар йилига битта насл беради.
Хитой мумсимон сохта қалқондорини кўплаб қирадиган ҳашаротлардан Chilocorus bipustulatus L. билан Chilocorus renipustulatus Scr. қўнғизлари Марказий Осиёда ҳам учрайди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish