Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Тарқалиши. Йўғон оқ Тожикистон, Жанубий Туркманистон ва Жанубий Қозоғистоннинг фақат тоғлик жойларида учрайди. Таърифи



Download 3,6 Mb.
bet262/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Тарқалиши. Йўғон оқ Тожикистон, Жанубий Туркманистон ва Жанубий Қозоғистоннинг фақат тоғлик жойларида учрайди.
Таърифи. Писта йўғон оёғининг личинкаси ва вояга етгани сиртдан қараганда ўрик йўғон оёғига ўхшайди; вояга етган йўғон оёқнинг бўйи 4-5 мм, личинкасининг бўйи 8 мм гача боради.
Ҳаёт кечириши. Писта йўғон оёғи ҳар бир пистага биттадан тухум қўяди, личинкаси одатда пистанинг бутун мағзини еб қўяди. Зарарланган пистанинг мева ёнлиги одатда қизғиш бўлади, ҳолбуки соғлом пистанинг мева ёнлиги сариқ ранглидир. Зарарланган писта пишмай, кўпинча тўкилиб кетади. Йўғон оёқ пистада ғумбакка айланади. Вояга етган ҳашарот келгуси йил кўкламда ғумбакдан чиқади. Писта йўғон оёғи монофаг (бир хил овқатни ейдиган ҳашарот) дир. Писта йўғон оёғи йилига бир бўғин беради.
Кураш чоралари. Писта йўғон оёғига қарши кураш учун йиғилган ҳосилни саралаш ва пишмаган пистани йўқ қилиш, шунингдек тўкилган пистани кузда йиғиб йўқотиш керак.


Ер асалари
Megachile maritima Kby.
Зарари. Ер асалари анор баргларини еб, уни тузук ўстирмайди ва ҳосилини камайтириб юборади. Бундан ташқари, ер асалари оқ акация баргларига ҳам бир қадар зарар етказади.
Тарқалиши. Ер асалари Марказий Осиё, Хитой, Ғарбий Европа, Шимолий Африкада учрайди, аммо ер асаларининг анорга зарар етказиши, ҳозирча Бухоро вилоятидагина қайд қилинган.
Таърифи. Ер асаларининг катталиги тахминан 1,5 см; кул ранг; кенг, урғочисининг юқори жағлари ички чеккаси арратишли; олдинги қанотларида иккита тенг кубитал катак бор; радиал катакнинг учи қанот чеккасига тегиб тўрмайди; иккинчи қайтар томири иккинчи кўндаланг кубитал томир олдида қўшилади. Кейинги болдирлари ва кейинги оёқларнинг биринчи бўғимини калта тук босган; қорни тукли, бирмунча яссиланган; оёқ панжалари орасида ёстиқчаси бўлмайди. Личинкаси оқ оёқсиз бўлади.
Ер асаларининг ҳаёт кечириши текширилган эмас. P. Megachile Latr. асаларилари дарахт кавакларига ва кўпинча тупpoққa уя қўяди. Уяларнинг катакларини ва ўртасидаги тўсиқларини ўсимлик баргларининг парчаларидан ясайди. Баргга етказадиган зарари характерли: баргни кемириб, чўзинчоқ ёки овал парчаларга бўлиб ташлайди.
Ер асалари топган кавагида бир қанча катаклар қуради, бу катаклар қопқоқли ангишвоналарга ўхшайди, улар устма-уст жойлашади. Катакларнинг деворлари барг парчаларидан, қопқоғи эса юмалоқ барг пластинкасидан иборат. Уя қуришга баргларнинг 20 дан ортиқ парчаси кетади. Ер асалари катакни ярмигача асал аралаш гул чанги билан тўлдириб, ҳар қайсисига биттадан тухум қўйиб кетади. Ер асалари якка асалариларга киради.
Кураш чоралари. Ер асаларига қарши кураш учун махсус чоралар йўқ. Анорзорни ва анор туплари атрофидаги тупроқни чопиб туриш (бунда асаларининг ердаги уялари бузилиб кетади) ва анорга (гулламаган даврда) гексахлоран чанглаш фойдалидир.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish