Дала экинларининг асосий зараркунандалари


§ 3. СУБТРОПИК МЕВА ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ



Download 3,6 Mb.
bet258/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

§ 3. СУБТРОПИК МЕВА ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ
Анор бити
Aphis panicae Pass.
Зарари. Анор бити кўпинча анорнинг вазнини ва мевасини камайтириб қўяди, анор туплapини сўриб тузук ўстирмайди.
Тарқалиши. Анор бити Марказий Осиё, Кавказ орти, Италия, Мисрда учрайди.
Таърифи. Битнинг катталиги 1,3-1,8 мм. Қанотсиз урғочилари оч яшил ёки сарғиш бўлиб, тўқ яшил жилоси бор; мўйловлари, оёқлари ва думи оқимтир бўлади; мўйловларининг узунлиги гавдасининг тахминан 3,5 қисмига баравар келади; шира найчалари цилиндр шаклида, гавдаси чўзинчоқ.
Қанотли битларнинг боши ва кўкраги қopa, мўйловлари қорамтир, қорни яшил ёки capғиш, мўйловлари гавда узунлигининг 2/3 қисмича келади. Анор битининг личинкалари оч яшил тусли.
Ҳаёт кечириши. Бит анор баргларида, баъзан эса бигнония баргларида қалин галалар ҳосил қилади. Кўкламда баргларнинг (айниқса ёш баргларнинг) орқасида марказий томир атрофида тўпланиб туради; кейинчалик барглардан гулбанд ва гултож баргларни ҳам, баъзан эса хом меваларни ҳам сўради. Мавсум давомида бир неча бўғин беради. Бу тур миграция қилмайди. Анор шохларида тухумлик стадиясида қишлайди.
Кураш чоралари. Мева дарахтларининг барг битларига қарши кўрсатилган инсектицидлар ишлатилади.


Ёнғоқ битлари
Aphididae
Ёнғоққа икки хил бит: ёнғоқ катта бити (Callipterus juglandis Frish.) ва ёнғоқ кичик бити (Chromaphis juglandicoia Kalt.) зарар етказади.
Зарари. Ёнғоқ битлари кўпайиб кетганда дарахтларни қувватдан кетказиб, ҳосилни камайтириб юборади.
Тарқалиши. Ёнғоқ катта бити Европа ва Осиёда (Уссурия ўлкасидан бошқа жойларда) ёнғоқ ўсадиган жойларда яшайди. Ёнғоқ кичик бити Марказий Осиё, Европа ва Шимолий Америкада учрайди.
Таърифи. Ёнғоқ катта битининг катталиги 4 мм гача боради, ранги лимондай сариқ; қанотли битларнинг боши ва кўкраги қора. Ёнғоқ кичик битининг катталиги 1,9 мм гача боради, ранги оч сариқ, личинкалари ярим тиниқ-оқ бўлади.
Ҳаёт кечириши. Иккала бит ёнғоқ баргларини сўради; катта бит баргларнинг устки томонида, асосий томири яқинида ғуж галалар ҳосил қилади; кичик бит йирик галалар ҳосил қилмасдан, баргларнинг асосан орқасини сўради. Кичик бит ёнғоқдан ташқари, унга яқин жойдаги канакунжут ва дўлана баргларини ҳам сўради. Ёнғоқ битларининг қандай ҳаёт кечириши ҳозирча мукаммал текширилган эмас.
Кураш чоралари. Ёнғоқ битлари айрим йиллардагина кўпайиб кетади. Бундай ҳолларда мева дарахтларининг барг битларига қарши кўрсатилган инсектицидлар ишлатилади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish