Ҳаёт кечириши. Зараркунанда фаол равишда учиб ўтишдан ташқари кўчат билан тарқалиши ҳам мумкин, тахминан 1916 йилда бу ҳашарот Янониядан AҚШ га шу тариқа ўтган эди. Япон қўнғизи 3-ёшдаги личинкалик стадиясида тупроқда қишлайди, музлайдиган қатламларнинг пастига тушади, кўкламда личинкалар тупроқнинг юзароқ қатламларига ўтиб олади. Личинкалар ҳар хил (асосан ўтсимон) ўсимликларнинг илдизлари билан ва айниқса ёшлигида ўсимлик қолдиқлари билан озиқланади. Июнда личинкалар ғумбакка айланади. Ғумбаклик стадияси асосан тупроқ ҳароратига қараб 8-20 кун давом этади.
Вояга етган қўнғизлар тахминан июн ўрталарида пайдо бўлиб, октябр ўрталарида нобуд бўлади. Улар кундуз куни фаолроқ ҳаракатланади, жуда очкўз, хўра бўлишига қарамай, 8 кунгача оч тура олади. Япон қўнғизи чим босган тупроққа тухум қўяди, соз тупроқ ва қалин ўтпояни хуш кўради. Урғочи қўнғиз умрида 60-70 та тухум қўяди. Ҳашарот йилига бир бўғин беради.
Кураш чоралари. Сўнгги вақтда АҚШ да ўтказилган тажрибалар япон қўнғизига қарши курашда паратион, ДДТ, метоксихлор, диэльдрин, токсафен каби препаратларнинг яхши фойда беришини кўрсатди. Мишьякли бирикмалардан фойдаланиш камроқ самара беради.
Ҳашаротни камайтириш мақсадида механиқ усул-қўнғизларни жалб қиладиган хушбўй суюқлик тўлдирилган самоловкалар билан тутиш ҳам кенг расм бўлмоқда. Карантин чоралар япон қўнғизи тушган жойлардан келтириладиган кўчатларни текшириш ва зарур бўлса, юқумсизлантиришдан иборат.
Япон тукли бузоқбоши қўнғизи
Maladera japonica Motsch.
Зарари. Вояга етган қўнғизлар ҳар хил мева ва манзарали дарахт ҳамда буталарнинг, айниқса шафтоли, олхўри, олча, гилос, цитрус ўсимликлар, шунингдек полиз экинлари (дуккакли экинлар, сабзи, батат ва ҳоказо) ҳамда ёввойи ўсимликларнинг баргларини ейди. Қўнғизларга қарши кураш олиб борилмаса, улар дарахт ва буталарнинг батамом баргини тўкиб юборади ва ўтсимон ўсимликларни тамомила нобуд қилади.
Тарқалиши. Афғонистон, Хитой, Корея, Японияда ва АҚШ нинг шарқий қисмларида учрайди (1927 йилда Япониядан ўтган). Россияда бу ҳашарот Узоқ Шарқда ва Кавказ ортининг Қора денгиз соҳилида (Ажаристонда) учрайди. АҚШ каби, Ажаристонга ҳам бу ҳашарот Япониядан ўтган бўлиши керак.
Таърифи. Вояга етган қўнғиз 8-11 мм катталикда, сариқ-қўнғир тусли бўлиб, устидаги туклари тикка туради. Мўйловлари 10 бўғимли бўлиб, ялтироқ булаваси бор. Қаншари кенг, баланд, қиррали. Юқори жағлари устидан кўринмайди. Қанотустларининг учидаги чеккаси пардасимон ҳошиялидир, пигидийси сўнгги иккита қорин сегментларини эгаллайди. Ўрта ва кейинги оёқ болдирларидаги пихлар кенг керилган. Тухумлари оч, бир нечтадан тўп-тўп қилиб қўйилади. Личинкасининг узунлиги 19 мм гача бўлиб, ранги оқ, юқори жағларининг учи қўнғир ва боши оч жигар ранг. Қўнғизнинг боши пластинка мўйловли қўнғизлар учун типик шаклда букилган; личинканинг орқа чиқарув (анал) тешиги бурчак шаклида бўлиб, анал сегментнинг қорин томонида 28-32 та тикани букилиб ва қатор бўлиб туради. Ғумбаги эркин, ранги кул ранг, ердаги пилла ичида туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |