Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet252/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кўк тунлам
Monitna incerta Hufn.
Зарари. Кўк тунлам қуртлари Тожикистоннинг Исфара-Конибодом боғларига ўрик тунламининг қуртлари билан биргаликда зарар етказади. Улар бирмунча кам бўлгани учун ўрик тунламидан камроқ зарар келтиради.
Тарқалиши. Кўк тунлам Марказий Осиё, Қозоғистон, Кавказ, Ғарбий ва Марказий Сибирь ҳамда Европада учрайди.
Таърифи. Кўк тунлам капалагининг катталиги қанотларини ёзиб турганда 36-40 мм келади; ранги қўнғир ёки гунафша кул ранг; олдинги қанотларида қорамтир (кўпинча қора) чўзиқ доғи бор; бундан ташқари, олдинги қанотларининг ўртасига яқин жойда бўйраксимон ва юмалоқ доғлари бўлади. Юмалоқ доғ рўпарасидаги чўзиқ қорамтир доғнинг олдинги чеккаси кертикдир.
Кўк тунлам қурти узунлиги 3,0-3,5 см бўлиб, хаво ранг туслидир, унинг гавдаси бўйлаб oқ йўллар ўтган. Қуртларннинг рангига қараб, бу ҳашарот кўк тунлам деб аталади, баъзан эса гунафша тусли илк тунлам деб ҳам юритилади.
Ҳаёт кечириши. Кўк тунлам билан ўрик тунламининг ҳаёт кечириши асосан бир-бирига ўхшайди.
Кураш чоралари. Ўрик тунламига қарши қандай кураш олиб борилса, кўк тунламга қарши ўшандай кураш олиб борилади.


Ўрик одимчиси
Pterocera armeniacae Djak.; синоними: P. declinata Stgr.
Зарари. Ўрик одимчиси ўрик куртаклари ва баргларига баъзан катта зиён етказади.
Тарқалиши. Ўрик одимчиси Марказий Осиё, Еттисув, Тарбуғатойда учрайди.
Таърифи. Ўрик одимчисининг эркаги қанотларини ёзиб турганда катталиги 4 см келади; қанотлари кул ранг, мўйловлари патсимон. Урғочиси кул ранг, қанотсиз, мўйловлари ипсимон бўлади.
Fумбагининг катталиги тахминан 13 мм, ранги тўқ қўнғир бўлиб, учи айрига ўхшаб иккига ажралган тикани бор. Қуртининг узунлиги 3,5 см гача боради; ранги оч кул рангдан тортиб тўқ қўнғир бўлиши мумкин; гавдасииинг юқори томонида қийшиқ кўндаланг қўнғир йўллари бор, бошида ва гавдасининг олдинги қисмида очроқ кенг ҳошияси бўлади. Қуртнинг беш жуфт оёғи бор: 3 жуфти чин oёқлap бўлиб, дастлабки уч сегментда, икки жуфти эса сохта оёқлар бўлиб, гавда охирида жойлашгандир. Гавданинг 4-ва 5-сегментларидан юқорида иккитадан кичкина дўмбоқча ва 5-сегментнинг ёнида биттадан дўмбоқча бўлади.\
Ҳаёт кечириши. Ўрик одимчиси қиш кирганда ғумбаклик стадиясида бўлади, шу вақт ўрик дарахтларидан кўпи билан 40 см нарида 2-5 см чуқурликдаги тупроқ қатламида ётади. Декабр-январда ғумбаклардан капалаклар чиқади. Одимчининг урғочиси дарахтга ўрмалаб чиқиб, қанотли эркагидан уруғлангач, дарахт танасига ва шохларига тухум қўяди.
Куртаклар бўрта бошлаши билан қуртлар зарар етказа бошлайди. Ўрик одимчиси шимолий Тожикистонда кўпроқ бўлади. Ривожланишни тамомлаган қурт апрелнинг ярмига келиб дарахтдан тушади ва тупроқда уя ясаб, унинг ичида ғумбакка айланади, айни вақтда бошини юқорига қилиб, тикка бўлиб олади. Ўрик одимчиси бир йилда бир бўғин беради.
Кураш чоралари. Ўрик тунламига қарши қандай кимёвий воситалар қўлланилса, ўрик одимчисининг қуртларига қарши ўшандай кимёвий воситалар ишлатилади. Боғ ерини юмшатиб қўйиш ҳам катта аҳамиятга эгадир, чунки одимчи ғумбаклари осойишталикнинг бузилишига тоқат қилолмайди. Бундан ташқари ўрик одимчисига қарши курашда ҳам худди тут одимчисига қарши курашдаги каби елим ҳалқаларидан фойдаланилади, аммо бу ҳалқалар эртароқ-ноябр охирида қўйилади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish