Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet250/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Олхўри қуртига қарши кураш учун хазонни кузда ёқиш, эрта кўкламда дарахтларнинг атрофини чопиш, дарахтларнинг танасини кўчган пўстлоқлардан тозалаб, чиққан ахлатини ёқиш, май ойида елими оқиб турган меваларни териб олиб йўқотиш, дарахтлар танасига похол, қоп бойлаб қўйиш фойдалидир.
Шунингдек дарахтлар гуллашидан олдин тагига ва атрофидаги тупроқда 10 % ли ДДТ дустининг 5 % ли суспензиясини ёки ҳўлланувчи 30 % ли ДЦТ кукунининг 2 % ли суспензиясини ёки 30 % ли тиофос концентратининг 1 % ли эмульсиясини пуркаш, дарахтлар гуллаб бўлгандан кейин эса дарҳол 10 % ли ДДТ нинг сувдаги 2,5 % ли суспензиясини ёки дизел ёнилғисидаги ДДТ эритмасининг 1 % ли эмульсиясини пуркаш ҳам тавсия этилади; бундан ташқари, 5 % ли ДДТ дустига айниқса 2-3 % анабазин сульфат ёки никотин сульфат қўшиб пуркаш яхши натижа беради. Ҳap гектарга 1500-2400 л суюқ дори сарфланади, ДДТ дусти эса гектарига 25-30 кг дан чангланади.


Ўрик тунлами
Calymnia subtilis Stgr.
Зарари. Ўрик тунламинннг қуртлари ўрик баргларини, ёзилаётган барг куртакларини ва гул куртакларини, гул ва меваларни еб қўяди. Ёш қуртлар гулнинг ички қисмларига зарар етказиб тўкиб юборади. Каттароқ ёшдаги қуртлар меваларга зарар етказиб, сиртини чуқур ва кенг чақа қилиб қўяди.
Ўрик тунлами беҳига ҳам бир оз зарар етказади. Баъзи жойларда ўрик тунлами ўрикнинг энг ашаддий зараркунандаларидан бири ҳисобланади.
Тарқалиши. Ўрик тунлами Марказий Осиёда учрайди, Фарғона водийсида, Шимолий Тожикистонда, ва Ўзбекистоннинг қўшни туманларида айниқса кўп зарар етказади.
Таърифи. Капалаги тахминан 3 см келади. Капалагининг олдинги қанотлари ранги сариқ-пушти, кейинги қанотлари оч малла. Олдинги қанотларининг ташқи чеккасидан оч қўнғир тусли кенг ҳошия ва унга параллел равишда оч яшил йўл ўтади. Олдинги қанотларининг учидаги бурчакдан кейинги чеккасининг ўртасига қараб оч яшил йўл ўтади, дастлабки қисми узилган бу йўлдан қанотнинг олдинги чеккасига учта перпендикуляр тармоқ кетади. Тухуми шарсимон, диаметри 1 мм чамасидадир.
Тунлам қуртининг узунлиги ғумбакка айланиш олдида 2,5 см гача етади, ранги яшил. Ўрта ёшдаги қуртларнинг орқасида ва ёнларида узунасига кетган бешта камбар тиниқ йўл кўриниб туради. Ёш қуртларнинг гавдасида кўпгина қора нуқталар бор, улар кейинчалик оқаради; ёш қуртларда биринчи сегментнинг opқa томонида кўндалангига қopa қалқон бор; кўкрак оёқлари қора, сўнгги сегментнинг юқорисида қopa доғ бор.
Ғумбагининг узунлиги 13-14 мм, ранги қўнғир, орқадаги учида иккита узун қармоқсимон қили ва олтита калта қили бор. Ғумбак ўргимчак ипларидан сийрак тўқилган пилланинг ичида туради- пиллага тупроқ доналари ҳам ёпишган бўлади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish