Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet228/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Бошқа зараркунандалар


Юқорида эслатилган зараркунандалардан ташқари, бошқа зараркунандалар (ўсимлик битлари, шира бити, қандала, тоқ ипак қурти ва ҳоказо) тушиб қувватдан кетган ёки тегишлича парвариш қилинмаган уруғли мева дарахтларига кўпинча пўстлоқ ости қўнғизлари - олхўри қўнғизи (Scolytus mali Bechst.)- буришган қўнғиз (S. rugulosus Rtzb.) ва бошқа иккиламчи зараркунандалар зарар етказади. Бухоро вилоятида тут узун мўйлов қўнғизи (Trichoferus campestris Fald.), барча вилоятларда эса наманган узун мўйлов қўнғизи (Xylotrechus namanganensis Hd.) олма дарахтларига баъзан зарар етказади. Қирғизистон билан Қозоғистонда нокка шилимшиқ арракаш (Caliroa limacina Retz.) тушади; айниқса, жанубий туманларда қизил арилар-қовоқ ари (Vespa orientalis F.) билан майда ари (V. germanica F.) пишаётган меваларга зарар етказади. Тоғли туманларда уруғли мева дарахтларига баъзан мева куяси (Hyponomeuta padellus L.), Тожикистоннинг шимолида ва Ўзбекистоннинг қўшни туманларида тут одимчиси (Apocheima cinerarius Ersc.) тушади.


УРУҒЛИ МЕВА ДАРАХТЛАРИНИНГ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИ ТИЗТМИ
Уруғлик мева дарахтларининг айрим зараркунандаларига қарши кураш тадбирлари қўйидаги комплекс тизимдан иборат.
1. Кузда хазон йиғиштирилиб ёқилади, сўнгра боғ қайта ҳайдалади ва дарахтлариинг атрофи юмшатилади.
2. Дарахт танаси ва йўғон шохларининг кўчган пўстлоқлари кузда, барглар тўкилгандан кейин ва эрта кўкламда иккинчи марта чодирга қириб туширилиб, чиққан чиқинди ёқилади.
3. Қуриган, пўстлоқ ости қўнғизлари, узун мўйлов қўнғизлар ва олтин қўнғизлардан қаттиқ зарарланган дарахтлар кеч кузда ва қишда маҳаллий ҳокимиятнинг розилиги билан кавлаб олиниб, хўжаликда ишлатилади.
4. Дарахтларнинг қуруқ шохлари, пўстлоқ ости қўнғизлари, узун мўйлов қўнғизлар ва олтин қўнғизлардан қаттиқ зарарланган шохлари кузда ёки эрта кўкламда (мартнинг ўрталаригача) кесиб олиниб ёқилади; дўлана капалагининг уялари йўқ қилинади.
5. Тупроқда минерал ва маҳаллий ўғитлар солинади. Бронза қўнғизлар ва бузоқбоши қўнғизлар пайдо бўлмаслиги учун мева дарахтларига гўнгни расо чиритиб солиш керак.
6. Юза илдизларнинг айрилари 15 апрелгача тупроқ ва ахлатдан тозаланади, чиққан ахлат йўқ қилинади, дарахт танаси атрофидаги тупроқ юмшатилади ва қириб олинади.
7. Апрел бошларигача асбоблар ва бинолар юқумсизлантирилади: а) тирговучлар кимёвий йўл билан юқумсизлантирилади, масалан, тирговучларни хандакларга солиб (1 м3 хандакка 100 г олтингугурт ҳисобидан) 2 сутка дудланади ёки уларга қайноқ сув қуйилади; б) тутиш белбоғлари ва яшикларга қайноқ сув қуйилади; в) мева хилланадиган, сараланадиган ва сақланадиган жойларга 3 % ли минерал мой эмульсияси пуркалади.
8. Дарахт танаси атрофидаги тупроқ ва дарахтлар кўкламда (куртаклари бўртгунча) карболинеумнинг 6-8 % ли эмульсияси ёки 10 % ли минерал мой эмульсияси билан дориланади.
9. Эрта кўкламда (дори пуркашдан кейин) дарахтларнинг зарарланган, ёрилган ва айри жойларига боғ замазкаси ёки сигир тезаги билан лой ҳамда оҳак сурилади. Дарахтларнинг танаси оҳак билан оқланади.
10. Қон бит пайдо бўлганда дарахтлар апрел охирида - май бошларида 12 % ли гексахлоран дусти билан чангланади ва дарахтларнинг таги шу дустдан солиб қайта чопилади ёки афелинус деган яйдоқчи тарқатилади; айрим дарахтларга қон бит тушганда уларга гексахлоран пуркалади ёки бит колонияларига мазут суриб, бир ойдан кейин шу иш яна такрорланади.
11.Дарахтларда барг битлари ва нок шира бити пайдо бўлганда анабазин-сульфат ёки никотин-сульфат совун ёки 0,75 % ли енгил минерал мой эмульсияси билан бирга пуркалади.
12. Бузоқбоши қўнғизларининг личинкалари кўплаб пайдо бўлса, қаторлар орасидаги эгатларга гексахлоран солинади ёки ер фумигация қилинади.
13.Олма куяси пайдо бўлганда дарахтларга гуллашдан олдин 1 % мой ва 0,06 % ДДТ қўшиб тайёрланган эмульсия ёки10 % ли ДДТ дустининг 3 % ли сувли суспензияси пуркалади.
14.Олма гуллагандан кейин олма қуртига ва баргни кемирадиган бошқа қуртларга қарши курашиш учун дарҳол ДДТ препарати (30 % ли ДДТ кукунининг 1,2 % ли суспензияси ёки 10 % ли ДДТ дустининг 2 % ли суспензияси ёки 0,5 % ли ДДТ дустининг 4 % ли суспензияси ёки 50 % ли ДДТ пастасининг таъсир қилувчи моддаси 0,4 % бўлган суспензияси) пуркалади. Дарахтларда ўргимчаккана ҳам бўлса, ДДТ суспензиясининг 1 литрига янчилган ёки коллоид ҳолатдаги 10 г олтингугурт ёки тиофоснинг 0,05 % ли концентрати қўшилади. Гирдак куя бўлса ёки аввалги йили бу ҳашарот кўп бўлган бўлса, инсектицидга 1,5 г анабазин-сульфат ёки 1 г никотин-сульфат (1 л суюқликка) қўшилади.
15. Боғларда тоқ ипак қурти, олма куяси, дўлана капалаги кўпайса, мевали боғларда мева тугиш давридан бошқа вақтда ДДТ нинг 3 % ли сувли суспензиясини пуркаш керак. Мева ҳосил бўлиш даврида кальций арсенатнинг 1 л сувга 3 г заҳар ва 3 г оҳак қўшиб тайёрланган эритмаси пуркалади.
16. Боғларда мавсум бошидан бери тўкилган меваларни мунтазам равишда териб, дарров хўжалик мақсадлари учун ишлатиш ёки йўқотиш керак.
17. Дарахтларга, барг филчалари тушганда кальций-арсенат пуркаш ёки дарахтларни силкитиб, қўнғизларни дарҳол йўқотиш керак.
18. Майнинг ярмига бориб дарахтларга заҳарланган ёки оддий тутиш белбоғларини ўраш, уларни ҳар 10 кунда бир текшириб, йиғилиб қолган зараркунандаларни қайноқ сув қуйиб йўқотиш керак.
19. Дарахтлар гуллагандан 40-45 кундан ва 85-90 кундан кейин боғларга, олма қуртининг иккинчи ва учинчи наслларини ҳамда барг кемирувчи бошқа зараркунандаларни йўқотиш учун арсенат кальцийнинг 1 л сувга 3 г заҳар ва 3 г оҳак қўшиб тайёрланган эритмасини пуркаш керак. Ўргимчакканалар ҳам бўлса, суспензияга коллоид ҳолатдаги ёки янчилган олтингугурт 14-моддада кўрсатилган миқдорда қўшилади.
20. «Эркак» новда ва илдиз бачкилари ёз бўйи қирқиб турилади, чунки улар қон бит ва барг битларининг кўпайишига йўл очади.
21. Боғни суғориш, ўғит солиш ва қатор ораларини юмшатиш ва бегона ўтларга қарши курашишда агротехника қоидаларига риоя қилиш керак.
22. Олма қандаласи кўпайганда анабазин ё никотин препаратлари пуркалади; кейинги препаратлар барг битлари пайдо бўлганда ҳам ишлатилади. Ҳосил бермайдиган боғларда ДДТ нинг 2 % ли сувли суспензиясини пуркаш мумкин.
23. Идишлар, қоп, яшиклар ҳар 10 кунда бир марта қайноқ сув билан ювиб турилади. Мева териб қўйиладиган бўлса, остига чиринди солинади, мевадан чиқадиган олма қуртини тутиш учун турли жойларига ва четига қириндидан эшилган арқон қўйилади, фойдаланилиб бўлган қиринди кейин ёқиб юборилади.
24. Тирговучлар пўстлоқдан тозаланади ва ёриқларига лой сурилади.
25. Куз-қиш вақтида тоқ ипак қурти қўйган тухумлар топилса, 5 % ли мазут эмульсияси ёки тоза мазут ё дизел ёнилғисининг 10 % ли эмульсияси сурилади.
26. Нок шохларида нок шира бити кўплаб қишлаётган бўлса, совуқда дарахтлар силкитилиб, тўкилган шира битлари йиғиб олиниб, йўқ қилинади.
Тоғлардаги ёввойи ҳолда ўсаётган олмазорларда юқоридаги тадбирларнинг ҳаммасини амалга ошириш мумкин бўлмаса-ю, олма куяси, олма қурти ва бошқа зараркунанда қуртлар топилса, дарахтлар гуллашдан олдин ёки гуллагандан кейин тез орада самолётдан гектарига 25-30 кг ҳисобидан ДДТ дусти билан чангланади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish