Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet224/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Дўлана капалаги
Aporia crataegi L.
Зарари. Марказий Осиёнинг тоғлик минтақаларида дўлана капалаги олма ва бошқа мевали ҳамда мевасиз дарахтларнинг куртак ва барглари билан озиқланиб зарар етказади. Бу зараркунанда кўплаб урчиган йиллардагина хўжаликка анча зарар етказади.
Тарқалиши. Дўлана капалаги Чекка Шимолдан бошқа бутун Палеарктикада учрайди.
Таърифи. Капалакнинг катталиги қанотларини ёзиб турганда 6,0-6,5 см келади; ранги оқ бўлиб, равшан туртиб чиқиб турган ўтиб томирлари бор, мўйловлари булавкасимон бўлади. Тухуми зарғалдоқ рангда, бутилка шаклида. Ғумбагининг узунлиги 4,5 см гача боради; танаси калта туклар билан қопланган, устидан узунасига қараб учта кул ранг ва иккита зарғалдоқ ранг йўл ўтади; ости ва ёнлари кул ранг бўлади. Ғумбаги ғадир-будир, узунлиги 2 см чамасида, ранги сарғиш-оқ ёки оч яшил бўлиб, қopa доғчалари бор.
Ҳаёт кечириши. Дўлана капалаги дарахт шохларидаги ўзи ясаган ўргимчак уяда қурт стадиясида қишлайди. Бир уяда аксари 20 тача қурт бўлади. Уясини барглардан ясаб, ўргимчак иплари билан ўрайди ва шохчага шундай иплар билан бўшгина бириктириб қўяди.
Апрелда қуртлар уясини ташлаб, куртаклар билан озиқланади, одатда тангачаларга тегмайди, кейинчалнк баргларга зарар етказади ва янги уялар ясаб, ўргимчак ини панасида тўда-тўда бўлиб яшайди. Вояга етган қуртлаp дарахтларга ўрмалаб чиқиб, тўда бўлиб яшаш инстинктидан маҳрум бўлади. Апрел охирида, май бошларида дўлана капалаги дарахтларнинг танасида ва шохларида ғумбакка айланади; пилласиз ғумбак орқа (ингичка) учи билан субстратга ёпишиб олади ва бундан ташқари, ўзидан чиқарган ўргимчак ипи билан ўралган бўлади. Ғумбак стадияси тахминан 1,5 ҳафта давом этади.
Капалаклар апрел охиридан бошлаб июн охиригача учади. Капалаклар кундузи ҳаёт кечиради, ҳар хил гулларнинг нектари билан озиқланади, кўпинча нам жойларда, сув ҳавзалари ёнида тўпланишиб туради. Урғочи капалак баргларнинг уст томонига 30 тадан 200 тагача тухумни тўп-тўп қилиб қўяди. Капалак умрида 200 тача тухум қўяди. Икки ҳафтадан кейин тухумдан чиққан қуртлар тўда бўлиб яшайди ва барглар билан озиқланиб, уларнинг фақат томирини қолдиради. Зарарланган барглардан кузда қишки уялар қуради ва уларнинг ичида қишлайди. Зараркунанда йил бўйи бир насл беради.
Кураш чоралари. Дўлана капалагининг қуртларига қарши кураш учун уларнинг қишки уялари айри таёқ билан йиғиб олинади. Уруғли мева дарахтларига кўкламда ичак инсектицидлари, масалан, 1 л сувга 3 г заҳар ва 3 г оҳак қўшиб тайёрланган кальций арсенат эритмаси пуркалади. Бунда ҳар гектарга 2000-3600 л ҳисобидан эритма пуркалади. Қозоғистонда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики 1 л сувга 10 фоизли ДДТ дустдан 30 г қўшиб тайёрланган сувли суспензия дарахтларга пуркалганда (Парфентьев) қуртлар кўпроқ ўлар экан. ДДТ суспензияси дарахт гуллашдан олдин пуркалади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish