Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet226/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Тоқ ипак қурти
Porthethria disapr L.
Зарари. Toқ ипак қурти олма, нок, олча, олхўри, ўрик, жийда, бодом, ёнғоқ, писта каби мева дарахтларининг, дуб, терак, тол, заранг, шумтол ва бошқа кўпгина мева қилмайдиган манзарали дарахтларнинг баргини еб, баъзан уруғига ҳам зарар етказади. Қурт тушган дарахтлар ўша йили, баъзан эса келаси йили ҳам мева қилмайди.
Тарқалиши. Тоқ ипак қурти ўрта, жанубий ва қисман шимолий Европада (Кострома ва Ленинград кенгликларигача тарқалган), Қрим, Кавказда, Марказий Осиёнинг тоғлик ва тоғолди туманларида, Қозоғистон, Сибир, Олтой, Узоқ Шарқ, Японияда ва Америка Қўшма Штатларининг шимоли-шарқида учрайди.
Таърифи. Эркаги ва урғочисининг ташқи кўринишида катта фарқ бўлгани учун унга тоқ ипак қурт деб ном берилган. Эркагининг катталиги, қанотларини ёзиб тургандаги тахминий узунлиги 5 см, урғочисиники 7 см келади. Эркагининг қанотлари, кўкраги ва қорни қўнғир-кул ранг, олдинги қанотларида кўндалангига кетган тўлқинсимон ҳошиялар бор; мўйловлари эшкакка жуда ҳам ўхшайди; қорни ингичка бўлади.
Урғочиси oқ ёки хира сарғиш; қанотларининг ташқи чеккасида бир қанча ўтиб доғлар, олдинги қанотларида - кўндаланг қорамтир тўлқинсимон чизиқлар бор; мўйловлари ингичка, сал-пал эшкакка ўхшайди, қорни жуда йўғон бўлади. Эркак ва урғочиларининг ғумбаги бир хил катталикда эмас: эркак ғумбагининг катталиги тахминан 2 см, урғочи ғумбагининг катталиги 3,5 см га қадар боради. Эркагининг ҳам, урғочисининг ҳам ғумбаклари жигар ранг бўлиб, тутам-тутам сариқ туклари бор. Ғумбаклар сийрак ўргимчак ипларидан тузилган ғалвирак пилла ичида ёки кўпинча ўзидан чиқарган ўргимчак ипларининг шаклланмаган чигалида туради.
Озиқанишни тамомлаётган қуртнинг узунлиги 7 см гача боради. Тоқ ипак қурти танасининг юқори қисмида йирик сўгаллари бор; танасининг олдинги ярмидаги сўгаллар кўк орқа ярмидаги сўгаллар эса қизил бўлади; сўгалларида узун туклар тутам-тутам бўлиб туради. Қуртлар оч кул ранг тусда; орқаси бўйлаб сарғиш йўл ўтади. Тухуми шарсимон; дастлаб оч сариқ бўлиб, кейин қўнғир тусга киради; тухумлари тўп-тўп бўлиб ва устидан очиқ қўнғир калта туклар билан қопланиб туради; шу билан бирга туклар кўпинча тўпнинг ичида, тухумлар орасида ҳам бўлади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish