Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet225/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Баҳорги кўк капалак
Cyaniris argiolus L.
Зарари. Баҳорги кўк капалак қуртлари олманинг куртакларига, гулларига, сўнгра меваларига шикаст етказади. Айрим йилларда бу ҳашарот талайгина зарар етказади. Масалан, Янгийўлдаги боғларида 30 гектарга шу зараркунанда тушиб, олманинг 1 % ига зарар етказган эди (Невский).
Тарқалиши. Баҳорги кўк капалак бутун Палеарктикада учрайди.
Таърифи. Капалак қанотларини ёзиб турганда узунлиги 3 см ча келади, қанотларининг усти ялтироқ, оч ҳаво-бинафша ранг; урғочилари қанотларининг ташқи чеккасида ва пастки томонида ўтиб доғчалари бор; қанотларининг пастки томони оч ҳаво ранг. Тухуми ҳаво ранг, юмалоқ, диаметри тахминан 0,5 мм.
Қуртининг узунлиги 12 мм гача, ранги яшил бўлиб, орқаси бўйлаб оқ йўл ўтган, бу оқ йўлдан ён томонга калта кўндаланг ёруғ йўллар кетади; қурт танасида кўпгина оқ ва қорамтир доғчалар бор. Қурт танаси яссиланган, овал шаклда; орқаси бўйлаб эшкаксимон тепачаси бўлади; бу тепача охирги сегментдан олдингисида тугайди. Ғумбаги оч жигар ранг бўлиб, қорамтир доғлари бор.
Ҳаёт кечириши. Баҳорги кўк капалак дарахт танасидаги пўстлоқ ёриқларида ва хазонда ғумбаклик стадиясида қишлайди.
Капалаклар мартнинг иккинчи ярмида-апрел бошларида пайдо бўлади; улар апрелнинг сўнгги декадасигача учаверади.
Капалак куртакларга ва ёш баргчаларга тухум қўяди. Урғочи капалак умрида 85 та тухум қўяди. Тухумдан 3-7 кунда қурт чиқади. Тухумдан чиққан қуртлар куртак, гул, тугунча ва меваларни кемиради, чуқур, тор чуқурча ҳамда каналчаларни ҳосил қилади.
Қуртларнинг ривожланиши уч ҳафтача давом этади. Ғумбакларнинг бир қисмидан ўша йили капалаклар чиқади, улар тез орада тухум қўя бошлайди; тухумдан чиққан қуртлар кузгача ғумбакка айланади. Шундай қилиб, зараркунанда йилига қисман иккита, қисман битта насл беради.
Кураш чоралари. Бахорги кўк капалак қуртларини ўлдириш учун дарахтларга 1 л сувга 3 г заҳар ва 3 г сўндирилмаган оҳак солиб тайёрланган кальций арсенат эритмаси ёки дарахтлар баргини ёзиб бўлгандан кейин 1 л сувга 1,0-1,5 г заҳар ва 2-3 г оҳак қўшиб тайёрланган париж кўки эритмаси пуркалади. Айни вақтда олма қуртининг биринчи наслига қарши ишлатиладиган ДДТ препаратлари ҳам баҳори кўк қуртни ҳалок қилади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish