- МАВЗУ: ПOМИДОР КУЯСИ ТУЗИЛИШИ ВА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
- Режа:
- 1-Помидор куяси хақида умумий маълумот
- 2-Тарқалиши ва ривожланиши
- 3-Қарши кураш чоралар ваусуллари
- Помидор куяси тангақанотлилар ёки капалаклар (Lepidoptera) туркуми, ўйиқ қанотли куялар (Gelechiidae) оиласига мансуб ҳашарот. Tuta absoluta – Помидор куясини биринчи марта Meyrick, (1917) ва Povolny, (1994) деган олимлар аниқлашган ва ўрганишган.
Тарқалиши:Ватани Жанубий Америка. Помидор куяси Аргентина, Боливия, Бразилия, Чили, Колумбия, Эквадор, Парагвай, Перу, Уругвай ва Венесуэлада катта майдонларда помидорга кўп йиллар давомида зарар етказиб келган ва келмоқда. Европада помидор экинларида куя биринчи марта Испанияда 2006 йилда қайд этилган ва кейинги йиллари бошқа мамлакатларга тарқалиб кетган. Интернет маълумотига кўра (Аскар Ахатов) Tuta absoluta 2010- йилдан бери Россияда бор. - Тарқалиши:Ватани Жанубий Америка. Помидор куяси Аргентина, Боливия, Бразилия, Чили, Колумбия, Эквадор, Парагвай, Перу, Уругвай ва Венесуэлада катта майдонларда помидорга кўп йиллар давомида зарар етказиб келган ва келмоқда. Европада помидор экинларида куя биринчи марта Испанияда 2006 йилда қайд этилган ва кейинги йиллари бошқа мамлакатларга тарқалиб кетган. Интернет маълумотига кўра (Аскар Ахатов) Tuta absoluta 2010- йилдан бери Россияда бор.
- Унинг ўчоқлари Краснодар ўлкаси ва Чеченистонда аниқланган. Куя ҳақида чоп этилган маълумотлар бор (Гавриш, 2011, № 1; Защита и карантин растений, 2011, №3). Бошқа интернет сайтида куя 2008-2010 йилларда Украина ва Россияда (Калининград области ва Краснодар ш.) қайд этилганлиги хабар қилинган. 2011 йилда куя Белоруссияда карантин объектлар рўйхатига киритилган.
Помидор куяси (Tutaabsoluta) ташқи кўринишдан картошка куясидан танасини кичиклиги билан (картошка куясининг тана узунлиги 10 мм, қанотларини ёйилиши 12-17 мм, помидор куяси- ни тана узунлиги 7 мм, қанотларини ёйилиши 8-12 мм) фарқ қила- ди. Помидор ва итузумгулдошлар (Solanaceae) оиласининг бошқа турларини (картошка, бақлажон) зарарлайди. Бу тур жуда ҳам яшовчан бўлиб, агар озуқа етарли бўлса, личинкалари диапау- зага кетмайди. У йилига 10-12 марта авлод бериб ривожланади. - Помидор куяси (Tutaabsoluta) ташқи кўринишдан картошка куясидан танасини кичиклиги билан (картошка куясининг тана узунлиги 10 мм, қанотларини ёйилиши 12-17 мм, помидор куяси- ни тана узунлиги 7 мм, қанотларини ёйилиши 8-12 мм) фарқ қила- ди. Помидор ва итузумгулдошлар (Solanaceae) оиласининг бошқа турларини (картошка, бақлажон) зарарлайди. Бу тур жуда ҳам яшовчан бўлиб, агар озуқа етарли бўлса, личинкалари диапау- зага кетмайди. У йилига 10-12 марта авлод бериб ривожланади.
- Тухуми-овал-цилиндр шаклли, оқиш-кремдан сариққача, узунлиги 0,35 мм. Бир урғочи зот 1 йилда ҳаммаси бўлиб 250-300 тагача (ўртача 260 та) тухум қўяди. Одатда тухум қўйилгандан кейин 4-7 кун ўтгач ундан личинкаси (қурти) чиқади
- Помидор ўсимликларига тухум қўйиши:
- – Баргларга - 73%
- – Барг томирчалари ва пояларга - 21%
- – Гулкосабаргларга - 5%
- – Меваларга - 1%
- Личинкаси (қурти) энди чиққанида оқиш-сарғиш тусли, узунлиги 0,5 мм, боши қора (диагностик белги), кейин ўсиб, 2-4-ёшларида нимранг ёки сарғиш-яшил тус олади; 4-15 (ўртача 8) кун яшайди ва бу вақтда 4-ёш ўтади. Етилган личинканинг узунлиги 8-9 мм, у ипак ўраб, тупроққа тушади ва ғумбакланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |