63
Леонардо да Винчи, Тициан, Дюрер ва бошқалар асарларида ўрганилган ва
баён этилган.
Матолар, ранг ва безаклар.
Европа амалий санъатида шунингдек мато
ишлаб чиқаришда бу даврга келиб кучли кўтарилиш сезилади.
Ҳунармандчилик ривожининг маркази Италия бўлган. Италиянинг
ривожланган шаҳарлари - Генуя, Милан,
Флоренция, Венеция каби
шаҳарларда ипак мато тўқиш ва матоларга гул босиш авж олади.
Фактураси, қалинлиги ва кўриниши жиҳатидан Италия шойилари турли
бўлган. Асосан италия алтабаси ва аксамити жудаям эътиборли бўлган.
Алтабасда тилларанг фонга тилларанг билан ёки кумуш ранг фонга кумуш
ранг нақшлар тўқилган. Унинг контурлари рангли атлас мато ёки духоба
кантлар билан ажратилган. Аксамитнинг олтин ёки
кумуш фонида турли
баландликдаги тугунлар асосида пайдо қилинадиган мураккаб тугунли
нақшлар нур билан ўйинга киришганда ажойиб бир тароват уйғотарди.
Мато безаклари орасида ўсимликсимон нашқлар орасида ананас, лола,
ток новдаси, аканта каби шакллар услублашган тарзда фойдаланилган.
Асосан анор нақши ёки товус пати нақшлари катта урф бўлган (1-расм).
1-расм
Гуллар нақшларидан ташқари матоларда ҳайвонлар ва қушлар
формалари ҳам туширилган. Даврнинг энг севимли ранглари совуқ қизил,
кўкиш ҳаворанг,
зумрад-яшил, тилларанглар бўлган. Мотам ранглари қора
эмас, балки жигарранг сифат бинафшаранг ва тўқ малина ранглар бўлган.
Матолар бошқа давлатларда ҳам ишлаб чиқарилган. Булардан:
Нидерландия, Германия, Испания, Франция. Брюгге, Утрехт каби нидерланд
шаҳарлари мато тўқувчи йирик шаҳарлар бўлган. Бу шаҳарлар ўзларининг
64
гул босилган зиғир толасидан тўқилган матолари ва духобалари билан
машҳур эди. Матоларга нақш босишдан ташқари духоба ва шойи матоларга
тилларанг барглар, узуклар, шер, аждарҳо, қушлар тимсоли туширилган
доиралар
тасвирли кашталар тикилган, дур ва қимматбаҳо тошлар билан
безалган (2-расм). Бу усулда тикилган либос оғирлиги 25-40 кг.гача бўлган.
ХV-ХVI асрга келиб Италия, Франция ва бошқа Европа мамалкатларида
устки кийим учун зиғир толларидан қилинган матоларни қўллашдан
тийилиб, улар асосан парча, духоба, қалин шойидан қилина бошлади. Зиғир
матолардан ички кийимлар тайёрланар, бироқ унинг сидирға ва ялтироқ
туси, оппоқлиги сабаб уни усти кийим остида кўринтириб қўйишга асос
бўлди. Кейинчалик ундан уст кийимнинг безакли ўқмалари учун ҳам
фойдаланилди. ХУ асрдан Европада кружева, яъни тўр пайдо бўлди. У билан
кўйлаклар этаклари, енгларнинг этакларини безаш бошланди.
Дастлабки
Венециан тўрлари пахтадан оқ ва қаймоқ рангда, тюл фонисиз гипюр
сингари тикиб ишланган бўлиб, уларда майда тугунчалар асосида мураккаб
геометрик нақшлар келтириб чиқариларди. (2-расм). Тикилган ва тўқилган
тқрлар учун нақшлар Италия в Европанинг турли давлатларида турли
тўпламларда нашр этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: