Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

 

11-расм 
Бош кийим сифатида эрта ўрта асрларда қўлланилган ёпинчиғлар йўқ 
бўлди. Аёллар эндиликда сочларини ёйиб ёки ўриб юришар ва парча 
ленталар, обручлар, даханга боғланадиган чамбараклар тақа бошлашди. 
Пойафзаллар тузилиши ва материалига кўра худди эркакларники 
сингари бўлган.
Кеч ўрта асрлар даври. У
зайтирилган пропорциялар, енгил ва юқорига 
қараб кетувчи готика даври меъморчилигидаги шакллар кеч ўрта асрлар 
даври либосига ўз таъсирини ўтказмай қўймади.
Эркаклар либоси асосидаги икки асосий силуэт аёллар либоси учун ҳам 
характерли эди. Фақатгина эркаклар либосида елка ва кўкрак кенглиги ва 
оёлар бақувватлиги ва адллиги таъкидланган бўлса, аёллар либосида акси, - 
тор елка, нозиклик ва ёш қизларнинг гўзаллиги таъкидланган.
Силуэт белдан пастга қараб кенгая борди, юбканинг клеш бичими 
ҳисобига либоснинг пастки қисмининг кенглиги ва узунлиги ортди. Бу 
даврда юқори табақа вакиллари либосида бир вақтнинг ўзида кийиладиган 
либослар сони ортти. Булар: туника, котта, сюрко, плашдир. 
ХIII аср бошларида аёллар сюрко ва котта либосларини кийишган. 
Сюрколар кенг ва тўғри силуэтда тикилган, котталар эса унинг акси тор


60 
кўкрак ва бўксага ёпишиб турувчи, тор ва узун енгли силуэтда тикилган (12-
расм). Сюрко катта овал ўмизли бўлган. Коттларнинг бел чизиғи анча 
пастда, кўкраклар мато корсет билан тортилган. Бундай ансамблнинг ранглар 
жилоси ёрқин, контаст тафовутли бўлган. Олтин ва зангори рангда коттга 
олтин ранг билан тўқиб безалган қизил рангли сюрко ва ёрқин кўк рангдаги 
мўйна астарли плаш кийилган. Дурли тақинчоқлар ушбу ансаблни янада 
бойитган.
12-расм 
XV асрда аёллар тор кийими пропорциялари ўзгарди. Сюрконинг бел 
чизиғи кўкрак остига кўчди. Юбкалар орқа томондан шлейф ёрдамида бир 
неча метрга борадиган даражада узайтирилди. Сюрко олд тарафидан 
калталаштирилди. Юбканинг олд томонидан қорин атрофига бурма қилиш 
урф бўлгани сабабли баъзан юбканинг олд томонига бурмага йиғилган мато 
бўлаги тикилган. Айнан мана шу холат, яъни танасини орқага енгил ташлаб, 
қорнини олдига чиқариб турган аёл қомати тилга олинган давр аёлининг 
идеал кўриниши эди.
Ўткир бурчакли бўйин ўмизини елка томон кенгайган шал шаклидаги 
ёқа билан безалган. Аксар мана шу катта ўйма юпқа, яъни ичи кўринадиган 


61 
кашталанган шойи билан беркитилган. Кенг белбоғ олтин ва кумуш 
пластинкалар билан безалган.
Устки кўйлакнинг енги турли кўринишда бўлган. Улар тор ва узун 
бўлиши мумкин эди. Узун енглар ерга тегиб турмаслиги учун учи тугилган. 
Шунингдек, кенг, қўнғироқ сифат ёки калта, тирсаккача лентасимон мато 
билан безаклаб тикилган, ерга тегувчи енглар ҳам урф бўлган. 
Кўйлакларнинг бўйин ва енг ўмизи мўйна билан безатилган. Бундай 
кўйлакларни олий насаб аёллар кийишган.
Либосга қўшимча тарзда узунлиги 70 см.гача борадиган конуссимон 
вуалли бош кийим билан тўлдирилган.
Формаларнинг сунъий узайтирилиши, линиялардаги “готик қинғирлик”, 
фигура 
г
-симон силуэтга эгалиги эркаклар либоси сингари аёллар либосига 
ҳам хос. 
Готика даврида аёллар либосида соч турмаги иккинчи планга ўтиб 
қолди, сабаби асосий урғу бош кийимларга – турли формадаги чепецлар
обручлар, венецларга (венцқ) берилар эди. 
Асосий эътибор заргарлик буюмлари – белбоғлар, занжирлар, камарлар, 
қўнғироқларга қаратилган. Қимматбаҳо буюмлар –бармоққа 20тагача узук 
тақиш, кўкракда занжирларнинг кўплиги, қўлда бурчагида олтин юракчали 
дастрўмол 
тутиб 
туриш 
нафисликни, 
бургунд 
модасининг 
такомиллашганини белгилайди. Бўйинда майда олтин юракчалардан иборат 
тақинчоқлар, белбоғга эса тасбеҳ, ойна, мумдан қилинган тумор, 
зарҳалланган лочин тирноғи - тиш тозалагичи осиб юришган. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish