Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet292/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Қаттиқ танглай
танглай суяги ва уни қоплаб турган шиллиқ пардадан 
иборат бўлиб, у кўп қаватли ясси мугузланмайдиган ѐки қисман 
мугузланувчи эпителий билан қопланган. Қаттиқ танглайда шиллиқ ости 
парда бўлмайди. Қаттиқ танглайда марказий – олд ѐки ѐғли, иккита ѐн – 
безли ва чок соҳалари фарқланади. Чок соҳасидаги хусусий пластинкада 
коллаген толалар ўта ривожланган бўлиб, бурмалар ҳосил қилади ва суяк 
устки пардаси билан зич бирикади. Янги туғилган чақалоқларда бу ерда 
эпителий ҳужайралари концентрик қаватлар ҳосил қилиб жойлашади ва 
эпителий тасмаларини ҳосил қилади. Қаттиқ танглайнинг олдинги соҳаси 
курак тишларнинг орқа қисмига тўғри келади ва суяк усти пардаси ва 
шиллиқ пардасининг хусусий пластинкаси орасида ѐғ тўқимасини тутади. 
Иккита ѐн қисмининг суяк усти пардаси ва шиллиқ пардасининг хусусий 
пластинкаси орасида эса мураккаб тармоқланган альвеоляр-найсимон сўлак 
безлари жойлашган бўлади. 
Юмшоқ танглай ва тилча. 
Ушбу аъзолар шиллиқ парда билан 
қопланган кўндаланг-тарғил мушак ва зич толали бириктирувчи тўқимадан 
иборат. Юмшоқ танглайда 
оғиз ҳалқум 
ва 
бурун ҳалқумюзалари
фарқланади. 


636 
Оғиз қисми кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий билан қопланган ва 
унга эластик толаларга бой хусусий пластинка баланд сўрғичлар ҳосил қилиб 
ботади. Шиллиқ ости парда яхши ривожланган, унда ѐғ тўқимаси, шунингдек 
сўлак безлари кўп бўлади. Тилчада безлар мушак тутамлари орасида 
жойлашади. Тилчанинг кўндаланг-тарғил мушак толалари тармоқланиб, 
ўзаро анастомозлар ҳосил қилади. Юмшоқ танглайнинг бурун юзасининг 
шиллиқ пардаси кўп қаторли ҳилпилловчи, қадаҳсимон ҳужайралар тутувчи 
эпителий билан қопланган. Бу ерда шиллиқ ости пардаси бўлмайди. Хусусий 
пластинка остида эластик толали қават ѐтади. Мушакли пластинка ва шиллиқ 
ости пардаси бўлмайди. Юмшоқ танглайнинг оғиз ҳалқум қисмининг бурун 
қисмига ўтишида эпителий аввал кўп қаватли призматик, сўнг эса кўп 
қаторли киприкли бўлади.
Тил. 
Тараққиѐти.
Тил 2та куртакдан хосил бўлади: олдинги қисми (учи 
ва танаси) оғиз бўшлиғи тубининг эктодермасидан; орқа қисми (илдизи) 
халқумнинг вентрал девори энтодермасидан. Тилнинг орқа куртаги II ва III-
чи жабра равоқларининг вентрал учи, яъни халқум ичагининг ички юзасида 
дўмбоқча хосил бўлиши билан бошланади (копула). Тилнинг жуфт 
дўмбоқчалари ўсиб, тоқ ўсимтани қоплайди ва тилнинг танаси хосил бўлади, 
улар бирлашиб, ўрта тил эгатчасини хосил қилади. Тилнинг тана ва илдизи 
орасидаги чегараловчи эгатча (экто- ва энтодермал чегара) V- шаклида 
бўлади. Ушбу эгатчанинг учида – қалқонсимон безнинг чиқарув найи 
очилади, кейинчалик у беркилиб – кўр чуқурчани ҳосил қилади. Эмбрионал 
тараққиѐтнинг 3- ва 4-чи ойларида ушбу эгатча атрофида тарновсимон 
сўрғичлар ривожланади (улар энтодерманинг ҳосиласи). 
Тузилиши.
Тил - мушакли аъзо бўлиб, таъм билиш, озиққа механик 
ишлов бериш, ютиш актида қатнашишдан ташқари товуш ҳосил қилиш каби 
вазифаларни бажаради.Тилнинг устки, остки ва ѐн юзалари фарқланади. 
Тилнинг устки ва ѐн юзаларида шиллиқ пардаси эпителий ва хусусий 
пластинкадан ташкил топган бўлиб, шиллиқ ости пардаси бўлмайди. Тилнинг 


637 
остки юзасида шиллиқ ва шиллиқ ости пардалари мавжуд. Тилнинг устки ва 
ѐн юзаларида эпителийси кўп қаватли ясси мугузланмайдиган ѐки қисман 
мугузланувчи бўлади, хусусий пластинкаси мушаклараро бириктирувчи 
тўқима билан қўшилиб кетади, у баланд сўрғичлар ҳосил қилади. Сўрғичлар 
таянч ҳамда таъм сезиш вазифаларини бажаради. Тилнинг остки қисми юпқа 
кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий билан қопланган, хусусий 
пластинкаси эпителийга ботиб, унча баланд бўлмаган сўрғичларни ҳосил 
қилади. Хусусий пластинка остида бевосита тил мушакларига тегиб ѐтувчи 
шиллиқ ости пардаси жойлашган. Тил мушаклари тутамлари орасида 
мураккаб тармоқланган оқсил ва шиллиқ сўлак безлари жойлашган. 
Тилнинг устки ва ѐн юзаларида 4 хил сўрғичлар тафовут этилади: ипсимон, 
замбуруғсимон, тарновсимон, баргсимон. 
Тил сўрғичларининг тузилишида умумийлик мавжуд. Уларда хусусий 
пластинканинг эпителийга ботиши натижасида ҳосил бўлган бирламчи 
сўрғичлар ва уларнинг тармоқланиши натижасида ҳосил бўлган иккиламчи 
сўрғичлар бўлади. Тил сўғичларининг шакллари иккиламчи сўрғичларнинг 
тармоқланишига боғлиқ бўлади. Сўрғичлар юзаси кўп қаватли ясси 
мугузланмайдиган (ипсимон сўрғичлардан ташқари) эпителий билан 
қопланган. Хусусий пластинкаси сийрак толали бириктирувчи тўқимадан 
иборат бўлиб, у қон томирлар ва нерв охирларига бой бўлади. Ипсимон 
сўрғичлардан ташқари барча турдаги сўрғичларнинг эпителийси ва хусусий 
пластинкаси орасида таъм билиш пиѐзчалари жойлашган. Улар таъм сезиш 
вазифасини бажаради (расм 16.1).


638 
 
Расм.16.1. Тилнинг умумий кўриниши ва тил сўрғичларининг 
тузилиши. 
Ипсимон сўрғичлар 
энг кўп тарқалган, тил юзасини бир текисда қоплаб 
турган, майда (0,3 мм) сўрғичлардир. Ипсимон сўрғичлар кўп қаватли ясси 
мугузланувчи эпителий билан қопланган. Хусусий пластинкасининг 
бирламчи сўрғичлари кам тармоқланган бўлади, шунинг учун сўрғичлар 
шакли конуссимон чўзиқ бўлади. Ушбу типдаги сўрғичлар таъм сезувчи 
пиѐзчалар тутмайди. 
Замбуруғсимон сўрғичлар 
асосан тилнинг ѐн томонларида ва уч 
қисмида жойлашади. Узунлиги 0,7-1,8 мм ва диаметри 0,4-1 мм га яқин 
бўлган бу сўрғичларнинг уч томони кенг, асоси эса ингичка бўлиб, ўз номига 
мос кўринишга эга. Замбуруғсимон сўрғичлар юзаси кўп қаватли ясси 


639 
мугузланмайдиган эпителий билан қопланган тармоқланган бир нечта 
иккиламчи сўрғичлардан иборат. Замбуруғсимон сўрғичларда кам миқдорда 
таъм сезувчи пиѐзчалар учрайди. 
Тарновсимон сўрғичлар 
6-12 та бўлиб, тил танаси билан унинг илдизи 
оралиғида жойлашган энг йирик (узунлиги 1-1,5 мм, диаметри 1-3 мм) 
сўрғичлар ҳисобланади. Бу сўрғичларнинг ўзига хослиги шундан иборатки, 
улар бошқа сўрғичлар каби тил юзасига бўртиб чиқмай, шиллиқ пардага 
ботиб туради. Шунинг учун ҳам бу сўрғичлар атрофи тарновсимон чуқур 
ѐриқ билан ўралган бўлади. Ушбу сўрғичлар юзаси кўп қаватли ясси 
эпителий билан қопланган бўлиб, уларнинг бириктирувчи тўқимадан иборат 
асоси эпителийга кўп сонли калта бўртмалар-иккиламчи сўрғичлар тарзида 
ўсиб киради. Сўрғичларнинг ѐн эпителийсида таъм билиш пиѐзчалари 
жойлашади. Тарновсимон сўрғичнинг бириктирувчи тўқимали асосида оқсил 
ва шиллиқ безлар жойлашиб, уларнинг секрет найлари тарнов тубига 
очилади. 
Баргсимон сўрғичлар 
фақат болаларда яхши ривожланган бўлади. Улар 
тилнинг ўнг ва чап ѐнларида жойлашган иккита гуруҳдан иборат. Ҳар бир 
гуруҳ параллел жойлашган 4-8 та сўрғичдан иборат ва улар бир-биридан тор 
бўшлиқ орқали ажралиб туради. Ҳар бир сўрғичнинг узунлиги 2-5 мм 
атрофида бўлади. Сўрғичларнинг асосини бириктирувчи тўқимадан иборат 
бирламчи сўрғич ва ундан тармоқланган 3 та иккиламчи сўрғич ташкил 
этади. Сўрғич асосининг ўртасида жойлашган иккиламчи бириктирувчи 
тўқимали сўрғич қон томир тутганлиги сабабли томирли сўрғич дейилса, 
иккита ѐнидаги иккиламчи сўрғичлар нерв толаларига бой бўлганлиги 
сабабли нерв сўрғичлари дейилади. Уларда таъм сезувчи пиѐзчалар 
жойлашган. Баргсимон сўрғичлар юзаси кўп қаватли ясси мугузланмайдиган 
эпителий билан қопланган. Сўрғичлар остида кўндаланг-тарғил мушаклар, 
қон томирлар ва ѐғ ҳужайраларининг тўпламлари ѐтади. Бу соҳада оқсил 
(сероз) безлари жойлашиб, уларнинг чиқарув найлари баргсимон сўрғичлар 


640 
орасидаги бўшлиққа очилади ва без секрети бу ингичка оралиқни доимо 
ювиб туради. Катта одамларда баргсимон сўрғич йўқолиб боради, улар 
ўрнида эса ѐғ ва лимфоид тўқима пайдо бўлади. 
Тил илдиз қисмининг шиллиқ пардасида сўрғичлар бўлмайди. Лекин 
бу ерда тил сатҳи нотекис бўлиб, кўпгина дўмбоқчалар ва чуқурчаларга эга. 
Дўмбоқчалар тил шиллиқ пардасининг хусусий қатламида жойлашган 
лимфоид тўқима (фолликулалар) йиғиндиси - тил муртаги ҳисобига ҳосил 
бўлади. Дўмбоқчалар орасида чуқурчалар - крипталар мавжуд бўлиб, уларга 
кўпгина шиллиқ безларининг чиқарув найлари очилади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish