Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


ҲАЗМ НАЙИНИНГ УМУМИЙ ТУЗИЛИШИ



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet289/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

ҲАЗМ НАЙИНИНГ УМУМИЙ ТУЗИЛИШИ 
Хазм йўллари умумий тузилишга эга бўлсада, айрим бўлимлари ўзига хос 
тузилган. Унинг девори тўртта асосий пардадан иборат: 
шиллиқ, шиллиқ 
ости, мушак ва сероз пардалар
.

Шиллиқ парда 
ўз навбатида янаучта қаватдан иборат:

эпителий

ҳазм найини ичкаридан қоплайди. Ҳазм безларини хосил қилишда 
иштирок этади. 

шиллиқ парданинг хусусий пластинкаси
қон ва лимфа томирлари, 
силлиқмушак ҳужайраларига бой сийрак толали бириктирувчи тўқимадан 
тузилган, баъзан у без ва лимфоид тузилмалар тутади.
 

шиллиқ парданинг мушакпластинкаси
ички циркуляр ва шиллиқ 
парданишиллиқ ости пардадан ажратиб турувчи ташқи бўйлама 
мушакқаватидан ташкил топган. 


631 

Шиллиқ ости парда
кўп сонли қон ва лимфа томирларига бой сийрак толали 
бириктирувчи тўқимадан, баъзида без ва лимфоид тузилмаларданташкил 
топган.Унингтаркибига 
шиллиқ ости нерв чигали (Мейснер чигали)
киради.

Мушак парда 
асосаникки қаватдан: ички циркуляр ва ташқи 
бўйлама(меъдада уч қават: ички қийшиқ, ўрта циркуляр ва ташқи бўйлама) 
иборат. Бу қаватлар орасидаги бириктирувчи тўқимада 
мушак нерв 
чигаллари(Ауэрбах ҳамда Мейснер)
, қон ва лимфа томирлари жойлашган.

Сероз парда
қон ва лимфа томирлари ҳамда ѐғ тўқимасига бой сийрак 
бириктирувчи тўқиманинг юпқа қаватидан иборат, у ташқаридан бир қаватли 
ясси эпителий (
мезотелий
) билан қопланган. Ҳазм найининг қорин 
бўшлиғидан ташқари соҳаларида, масалан қизилўнгачда, сероз парда ўрнида 
адвентициал парда учрайди.
Ҳазм найи, одатда минглаб микроорганизмлар тутади. Уларнинг 
баъзилари фойдали бўлса, қолганлари потенциал патоген ҳисобланади.Улар 
организмга озиқ моддалар ѐки сув орқали кириб келади. Ҳазм найи шиллиқ 
пардасининг иммун- ҳимоя тузилмалари шу антиген моддаларнинг қонга ѐки 
лимфа томирларига ўтишига тўсқинлик қилувчи тўсиқ ҳосил қилади. 
Эпителий остида жойлашган хусусий бириктирувчи тўқимали пластинкада 
макрофаглар, лимфоцитлар жойлашган бўлиб, уларда антигенга нисбатан 
антитаналар ишлаб чиқарилади. Бундай антитаналар трансцитоз йўли орқали 
ичак бўшлиғига чиқарилади ва эпителий ҳужайралари синтезлаган секретор 
оқсили билан бирикиб, эпителий юзасида жойлашади. Бу комплекс антитана, 
яъни IgA ни ичакнинг протеолитик ферментлари таъсирига чидамлилигини 
таъминлайди. Демак, IgA ичак бўшлиғига тушган специфик вирус ва патоген 
бактериаларни зарарсизлантиради. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish