Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet300/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Регенерацияси
.
Сўлак безларининг фаолияти давомида безли эпителий 
ҳужайраларининг табиий ҳолатда парчаланиши кузатилади, бунда 
ҳужайраларнинг шишиши, ядросининг пикнозга учраши, кислотали бўѐқлар 
билан тўқ бўялган зич донадор цитоплазмани кўриши мумкин. Без 
паренхимасининг қайта тикланиши асосан ҳужайра ичи регенерацияси ва 
қисман чиқарув найлар ҳужайраларининг бўлиниши ҳисобига амалга ошади. 
ТИШЛАР 
Тишлар
оғиз чайнаш аппаратининг муҳим қисми ҳисобланади. 
Уларнинг ривожланишида иккита босқич фарқланади. Аввал сут тишлар (20 
та) ҳосил бўлиб, сўнг улар доимий тишлар (28-32 та) билан алмашинади. 
Анатомик жиҳатдан тишда тож, бўйин, илдиз қисмлари, гистологик 
жиҳатдан эса эмал, дентин, цемент, пулпа ва периодонт тафовут этилади. 
Тараққиёти.
Эмбрион тараққиѐтининг 6-7-ҳафтасида оғиз бўшлиғи 
эпителийси қалинлашади ва остидаги мезенхимага 
эпителиал пластинка
ҳосил қилиб ботиб киради. Ҳар бир эпителиал пластинка ўз навбатида иккига 
ажралади. Олдинги - 
лунж-тиш пластинкаси
дейилади ва ундан оғизнинг 
даҳлиз қисми ҳосил бўлади, орқа – 
тиш пластинкаси
дейилади ва ундан 
юқори ва пастки тиш куртаклари вужудга келади. Тиш пластинкаларининг 
мезенхимага ботиб турган учларида эпителий ҳужайраларининг тўплами - 
тиш куртаклари
пайдо бўлади. Унга остидан мезенхима ботиб кира бошлайди 


650 
ва 
тиш сўрғичини
ҳосил қилади. Бунинг натижасида тўнкарилган қадаҳ
шаклида 
эмал аъзоси
ҳосил бўлади (расм 16.2). 
 
 
 
 
 
Расм.16.2. Тиш тараққиѐтининг илк ( эмал
аъзоси ҳосил бўлиш) босқичи. 
1 – жағ эпителийси; 2 – лунж-тиш
пластинкаси;
3 – тиш пластинкаси; 4 – эмал аъзоси;
5 – мезенхима. 
Эмал аъзоси катталашиб, секин-аста тиш пластинкасидан ажрала 
бошлайди ва у билан ингичка эпителиал тортмача, яъни эмал аъзосининг 
бўйинчаси орқали бирлашиб туради, 3-ой охирларида эса эмал аъзоси тиш 
пластинкасидан бутунлай ажралади. 
Шу билан бир вақтда, эмал аъзоси атрофида мезенхима зичлашиб, 
тиш 
қопчасини
ҳосил қилади. 
Эмалнинг аъзосида 3 та: 1) ички; 2) ташқи ва 3) оралиқ зона 
фарқланади. Тиш сўрғичини қоплаб турган ички зонасининг ҳужайралари 
ўсиб, баланд призматик эпителийга айланади. Бу ҳужайралар кейинчалик тиш 
эмалини ҳосил қилишда иштирок этади ва шу сабабли 
амелобластлар
ѐки 
энамелобластлар
дейилади. Оралиқ қават ҳужайралари эса, уларнинг орасида 
суюқлик тўпланиши натижасида бир-биридан узоқлашади ва шакли юлдузсимон 
кўринишга эга бўлиб қолади. Бу ҳосила 
эмал аъзосининг пулпаси
деб аталади. 


651 
Ташқи зонаси эпителийси эмал аъзосининг кейинги ўсиши жараѐнида 
яссилашади ва кейинчалик у 
эмал кутикуласини
ҳосил қилишда қатнашади. 
Тиш сўрғичи ва тиш қопчасининг мезенхимаси дифференциаллашиб, 
эмбрионал бириктирувчи тўқимани ҳосил қилади. Тиш сўрғичининг 
периферик 
юзасида 
мезенхима 
ҳужайралари 
одонтобластларга
(адамантобластлар 
ѐки 
дентинобластлар) 
дифференциаллашади. 
Одонтобластлар остидаги мезенхима сийрак толали шаклланмаган 
бириктирувчи тўқимага айланади ва 
тиш пулпасини
ҳосил қилади. Бу ерда 
аста-секин қон томирлар тўри ҳосил бўла бошлайди ва одонтобластлар 
қаватининг яқинида жойлашади.
Тиш қопчасининг ички қисмидан цемент, ташқи қисмидан периодонт 
ривожланади. Тиш қопчасининг атрофидаги мезенхима суяк альвеолаларини 
ҳосил қилишда иштирок этади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   296   297   298   299   300   301   302   303   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish