Толали оптик алока кабеллари



Download 70,48 Kb.
bet1/6
Sana21.04.2022
Hajmi70,48 Kb.
#571295
TuriСамостоятельная работа
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-сам работа



МИНИСТЕРСТВО ПО РАЗВИТИЮ ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ И КОММУНИКАЦИЙ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


САМАРКАНДСКИЙ ФИЛИАЛ ТАШКЕНТСКОГО УНИВЕРСИТЕТА ИНФОРМАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ ИМЕНИ МУХАММАДА АЛ-ХОРАЗМИЙ

ФАКУЛЬТЕТ:
«ТЕЛЕКОММУНИКАЦИОННЫЕ ТЕХНОЛОГИИ И ПРОФЕССИОНАЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ»


Самостоятельная работа 3

по предмету: Оптические системы связи

ТЕМА: Толали оптик алока кабеллари.


Выполнил: Яхшибаев Джамшед


Проверил: Низамов А.Н.
Толали оптик алока кабеллари.

Вазифасига кўра оптик кабеллар (ОК) магистрал, худудий ва шаҳар кабелларига бўлинади. Ётказиш шароитларига боғлиқ холда станция ва линия ОКлари телефон канализацияси каналларида, грунтда, сув остида ётказиладиган; устунларга осиладиган турларга бўлинади.


Толаларни тузилишига кўра монотолали ва жгутли ОК га бўлинади. Алоқа техникасида фақат монотолали ОК қўлланилади. Оптик толани тайёрлаш учун ишлатилинган материалга боғлиқ холда, «кварц-кварц» (ОТни ўзак ва қобиғи кварцдан тайёрланган) ва «кварц-полимер» (ОТ ўзаги кварцдан, қобиқ эса полимердан тайёрланган) турдаги ОК бўлиши мумкин. Линия кабеллари учун фақат «кварц-кварц» турдаги ОТ қўлланилади. ОТ ни бирламчи мустаҳкамловчи ҳимоя қоплама материалига боғлиқ холда, полиэтилен, полиамид, селикон, эпиталоксиал ва эпоксиакрилат қопламали кабелларга бўлинади. Линия ОК да асосан эпоксиакрилат қопламали ОТ, станция кабелларда полиэтилен қопламали ОТ қўлланилади.
ОТ қайси тўлқин узунлигига мўлжалланганлигига боғлиқ равишда 0,85; 1,3 ва 1,55 мкм тўлқин узунликларида ишлайдиган ОК га бўлинади.


3.3.2. Кабел йўқотишлари. Микробукилишлар ва макробукилишлар

Кабел йўқотишлари микробукилишлар ва макробукилишлар ҳисобига ҳосил бўлади.


Микробукилишлар. Микробукилиш бу ишлаб чиқариш жараёнида тола ўзаги геометриясининг микроскопик ўзгариши, яъни толани мукаммал эмаслигидир. Микробукилишлар ишлаб чиқариш жараёнида толани етарли текис бўлмаган ташқи химоя қопламалари билан қопланиши натижасида ўзакни ўқмарказида жойлашмаслиги, ўққа нисбатан қийшиқжойлашишидан юзага келади. Микробукилишлар кабел йўқотишларини оширади. Бу йўқотишлар жуда катта бўлиши ва баъзи ҳолларда 100 дБ/км дан ҳам ошиши мумкин. Микробукилишлар 4.3,б–расмда кўрсатилган.
Макробукилишлар.Минимал рухсат этилган радиусдан ошган катта букилишларга макробукилишлар дейилади. Бир модали толаларни букишни рухсат этилган минимал радиуси 10 см ни ташкил этади. Бундай букилишда ёруғлик импульслари кучсиз бузилиш билан тарқалади. Букилиш радиусини камайиши, толани рухсат этилгандан ортиқ букиш оптик импульсларни тола қобиғи оркали сочилиш эффектини оширади.
Ишлаб чиқарувчилар томонидан кабелни минимал букиш радиуси кўрсатилган бўлиши керак. Кабел (катушка) ғалтакка ўралганда, албатта ғалтак радиуси бўйича букилади. Кабел биноларда ётказилганда, уни бино бурчакларида букиш керак бўлади. Кабелни ётказувчи букиш радиусини миниал рухсат этилган қийматдан камайтирмаслиги, ортиқча букмаслиги керак. Толали оптик кабелни рухсат этилган чегарадан кучли букиб, кабелни яроқсиз қилиши, хаттоки кабелда толаларни узилишига олиб келиши мумкин. Макробукилишлар 3.14,а-расмда кўрсатилган[6].


а) b)
Ишлаб чиқарилган оптик толани мукаммал эмаслиги, тола геометриясининг ўзгаришлари толаларни осон, тез ва сифатли пайвандланмаслигига олиб келади. Пайвандлашда, толаларни улашда йўқотишларга олиб олиб келадиган сабаблар қуйидагилар:

  • тола ўзагини ўлчамларини мослашмаганлиги;

  • толани синдириш кўрсаткичларини фарқланиши;

  • толаларни улашда узунасига ўқларни чатишмаслиги;

  • толаларни бурчак апертураларини фарқланиши;

  • толаларни зич уламасликдан ҳаво пуффакчаларини ҳосил бўлиши.

Бу омилларни барчаси сўнишни, йўқотишларни оширади. Сўниш ва йўқотишларни камайтириш учун ишлаб чиқариш жараёнида тола геометриясининг юқори аниқбўлишига катта эътибор бериш керак. Бунинг учун ишлаб чиқаришда ўзакни қобиқшишасида марказлашган ҳолда жойлашишига, ишлаб чиқарилган толаларни диаметрларини бир хил бўлишига, толани шахсий букилишларига катта талаблар қўйилади.
Оптик толанинг тўлиқ сўниш коэффициентини аниқлаш учун юқорида айтиб ўтилган барча омиллар ҳисобга олиниши керак (3.15 - расм) [7].

3.15 – расм. Оптик сигнални узатиш сифатига таъсир қилувчи омиллар.




Оптик нурланишни берилган тўлқин узунлиги учун сўниш коэффициенти толага киритиладиган оптик қувватни толадан қабул қилинган оптик сигнал қувватига нисбати орқали аниқланади. Одатда сўниш коэффициенти децибелда (дБ) ўлчанади ва оптик тола параметрларига, шунингдек тўлқин узунлигига ҳам боғлиқ. Сўнишни тўлқин узунлигига боғлиқлиги ночизиқли характерга эга бўлиб, бу боғланиш графиги 3.10–расмда кўрсатилган эди. Сўниш коэффициенти тўлқин узунлигига боғлиқбўлиб, турли тўлқин узунликлари учун сўниш қиймати 4.1-жадвалда берилган.


Биринчи шаффофлик ойнаси 0,8-0,9 мкм тўлқин узунлиги кенг полосали ёруғлик нурланиш манбалари ва қисқа тўлқинли лазердан фойдаланиб, сигналларни яқин масофаларга узатишда қўлланилади.

4.1 – жадвал


Турли тўлқин узунликлари учун сўниш қийматлари



Шаффофлик
ойналари

Тўлқин узунлиги , мкм



Сўниш , дБ/км



1

0,85

2-3

2

1,3

0,4–1,0

3

1,55

0,2–0,3

Иккинчи шаффофлик ойнасининг 1,28-1,33 мкм тўлқин узунликлари телекоммуникацияда кўп қўлланилади. Бу ойна нисбатан кам сўниш коэффициентига эга бўлиб, бу диапазонда сигналларни узатиш учун кенг полосали оптик нурланиш манбалари ишлатилинади. Бунинг асосий сабаби ушбу диапазонда кварц шишаси минимал хроматик дисперсия қийматига эга бўлиб, у арзон нурланиш манбаларидан фойдаланиш имконини беради.
Учинчи ойна 1,525-1,575 мкм оралиғида бўлиб, бу ойнанинг асосий афзаллиги сўниш коэффициентини минималлиги ҳисобланади. Бироқюқори тезликли тизимларни оқимларини узатишда дисперсия қиймати ошиб кетади. Дисперсия қийматини камайтириш учун дисперсияни компенсация қилувчи қурилмаларни қўлланилиши талаб этилади, бу эса толали оптик алоқа тизимларини нархини оширади [7].



Download 70,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish