Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
СЎЛАК БЕЗЛАРИ 
Сўлак безлари алоҳида-алоҳида жойлашган 3 жуфт йирик: қулоқ олди, 
жағ ости ва тил ости безларидан ҳамда оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардасида 
жойлашган жуда кўп майда: лаб, лунж, тил, танглай безларидан иборат. 
Барча сўлак безлари тузилишига кўра найсимон, альвеоляр ва альвеоляр-
найсимон безларга, ишлаб чиқарган секретининг хусусиятига кўра шиллиқ, 
оқсил ва аралаш безларга ажратилади. 
Тараққиёти ва ёшга кўра ўзгариши
.
Барча сўлак безлари оғиз бўшлиғи 
эпителийсининг ҳосиласи ҳисобланади ва эпителий остидаги мезенхимага 
ботиб кирувчи эпителиал тасма кўринишида пайдо бўлади. Дастлаб 
(эмбриогенезнинг 2-ойида) йирик сўлак безлари –аввал жағ ва тил ости, 
кейинроқ эса қулоқ олди безлари ҳосил бўлади. Эмбрионал ривожланишнинг 
3-ойида лаб, лунж, танглай каби майда сўлак безларининг куртаклари ҳосил 
бўлади. Эпителиал тасмалар кўп марта шохланади. Булардан кейинчалик 
чиқарув найлари ва безларнинг охирги бўлимлари ҳосил бўлади. 
Эмбриогенезнинг 3-ойи бошида чиқарув найлар куртакларининг юзалари 
очилади ва уларнинг эпителийси икки қаватли бўлади, йирик найларда эса – 
кўп қаватли бўлиб боради. Охирги қисмлари дастлаб барча сўлак безларида 
бир хил индифферент эпителий билан қопланган бўлади. Тез орада оқсил 
ҳужайралари пайдо бўлади. Қулоқ олди сўлак безларининг ривожланиши 
бошқа сўлак безлар ривожланишидан анча орқада қолади. Ривожланишининг 
дастлабки босқичларида чиқарув найларнинг шохлари бир-биридан 
мезенхиманинг кенг қатламлари билан ажралган ҳолда жуда сийрак бўлиб 
ѐтади. Кейинчалик эса чиқарув найларнинг шохланиши ва охирги 
бўлимларнинг шаклланиши туфайли бўлакчалар ичи бириктирувчи тўқима 
миқдори камаяди. Янги туғилган чақалоқларда сўлак безларининг бўлакчали 


646 
тузилиши аниқ кўриниб туради. Қулоқ олди сўлак безларининг тараққиѐти 
туғилгандан кейин ҳам 16-20 ѐшгача давом этади. Бунда безли тўқима 
нисбати бириктирувчи тўқимадан кўп бўлади. 40 ѐшдан кейин ушбу нисбат 
бириктирувчи ва ѐғ тўқима ҳисобига ортади. Туғилгандан кейинги дастлабки 
2 йилда қулоқ олди сўлак безларида асосан шиллиқ секрет, 3 ѐшдан бошлаб 
қарилик давригача эса оқсил секрет ажралади, 80 ѐшлардан кейин яна 
шиллиқ секрет ажрала бошлайди. 
Жағ ости сўлак безларининг сероз ва шиллиқ секретор бўлимларининг 
тўлиқ тараққиѐти 5 ойлик чақалоқларда кузатилади. Максимал ривожланиш 
25 ѐшда бўлади. 50 ѐшдан кейин безлар инволюцияга учрайди. Тил ости 
сўлак безларининг интенсив тараққиѐти бошқа сўлак безларга ўхшаб 
дастлабки 2 йилда кузатилади.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish