Тақризчилар:
Юлдашев А.Ю.
– тиббиѐт фанлари доктори, профессор, Тошкент
Давлат стоматология институти гистология ва тиббий биология кафедраси
профессори.
Орипов Ф.С.
– тиббиѐт фанлари доктори, доцент, Самарқанд давлат
тиббиѐт институти гистология кафедраси мудири
4
Устозимиз,Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси академиги
Комилжон Ахмаджонович Зуфаровнинг
ѐрқин хотирасига бағишланади
Сўз боши
Гистология, цитология ва эмбриология фундаментал тиббиѐтнинг энг
муҳим фанларидан бири ҳисобланади. Тиббиѐтнинг заминий фанларидан,
хусусан гистология ва эмбриологиядан, чуқур билимга эга бўлмай туриб,
замон талабларига жавоб берувчи умумий амалиѐт шифокори бўлиб
етишишни тассавур ҳам қилиш қийин.
Устозимиз
академик
К.А.Зуфаров
тайѐрлаган
―Гистология‖
дарслигининг охирги нашри (1991 йил) чиққанидан буѐн орадан чорак асрдан
ошиқроқ вақт ўтди. Динамик ривожланувчи фан бўлган гистология ва
эмбриология шу давр мобайнида кўпгина янги далиллар билан бойиди.
Замонавий тиббиѐтнинг охирги ўн йилликларда эришган муваффақиятлари
(ўзак ҳужайраларни ажратиб олиш ва амалиѐтда қўллаш, трансплантация
учун тўқималар етиштириш, экстракорпорал уруғлантириш усулларини
такомиллаштириш, ўсмаларни иммуногистокимѐвий ташхислаш усуллари ва
ҳоказолар) кўп жиҳатдан гистология, цитология ва эмбриология фани
ютуқларининг маҳсулидир.
Буларнинг бари ўзида гистология, цитология ва эмбриология фанинниг
охирги ютуқларини ўзида мужассамлаштирган, ҳамда умумий амалиѐт
шифокори тайѐрлаш бўйича қабул қилинган дастур талабларига тўла мос
келувчи янги дарслик яратишни тақозо қилди. Тошкент тиббиѐт академияси
ва тиббиѐт институтларининг гистология ва эмбриология соҳасида кўп
йиллик илмий-педагогик тажрибага эга бўлган бир гуруҳ олимлари шу
маъсулиятли вазифани бажаришга киришдилар. Мазкур дарсликда
гистология, цитология ва эмбриологиянинг асослари бўйича замонавий
5
маълумотлар келтирилган. Унда маълум кетма-кетликда ҳужайра
биологияси, умумий ва хусусий гистология ҳамда одам эмбрионал
тараққиѐтининг асослари ѐритилган. Амалий тиббиѐт вазифаларидан келиб
чиққан
ҳолда,
дарсликнинг
барча
бўлимларида
ўрганиладиган
структураларга функционал ѐндошишга ва уларнинг тиббиѐт учун
аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган. Дарслик берилган назарий
материални ўзлаштиришни анча ўнғайлаштирувчи расмлар ва схемалар
билан жиҳозланган.
Дарсликнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш
вазирлиги томонидан умумий амалиѐт шифокорлари учун гистология,
цитология ва эмбриология фанидан тасдиқланган дастурга тўла мос келади.
Табиийки, дарслик айрим нуқсон ва камчиликлардан холи бўлмаслиги
мумкин. Шу туфайли барча таклиф ва мулоҳазалар муаллифлар томонидан
миннатдорчилик билан қабул қилинади.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |