Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

симпластлар, синцитий
ва 
ҳужайралараро 
модда
киради. Симпластлар йирик (100 мкмдан то бир неча сантиметргача) 
цитоплазмадан ва жуда кўп ядролардан ташкил топган тузилмалардир.
Симпластларга мисол қилиб скелет мушак толаларини, йўлдош (плацента) 
трофобластларини ва суяк тўқимасининг остеокластларини келтириш 
мумкин. Симпластлар иккиламчи равишда алоҳида мавжуд ҳужайраларнинг
бир-бири билан қўшилишидан келиб чиқади ѐки ҳужайрада тўлиқ бўлмаган 
митоз жараѐни натижасида ҳосил бўлади. Бу жараѐнда фақат ядронинг 
бўлиниши рўй беради, цитоплазма эса катталашади, аммо бўлинмайди 
(цитотомия бўлмайди). Синцитий ҳам митоз жараѐнининг ҳали охиригача 
етмаганлиги ҳисобига ҳосил бўлади. Бунда қиз ҳужайралар орасида уларни 
бирлаштириб турувчи ингичка цитоплазматик кўприкчалар сақланган 
бўлади. Агар бўлинаѐтган ҳужайралар кўп бўлса, битта синцитий бир неча 
минг ҳужайрани бирлаштириб туриши мумкин. Одамда синцитий ҳосил 
бўлишини жинсий ҳужайраларнинг етилиш даврларида – овогенез ва 
сперматогенез жараѐнларида кузатиш мумкин. Симпласт ва синцитий 
прецеллюлар 
(ҳужайрагача бўлган) тузилмалар деб ҳисобланади. Улардан 
ташқари одам организмида дифференциация жараѐнида ривожланадиган 
постцеллюлар
(ҳужайрадан кейинги) тузилмалар ҳам мавжуд. Уларга тери, 
тирноқлар, сочларнинг мугуз тангачалари (корнеоцитлар), ҳамда қоннинг 


30 
эритроцитлари ва қон пластинкалари (тромбоцитлар) киради. Мугуз 
тангачалар ва эритроцитлар дифференциация жараѐнида ўз ядросини 
йўқотган ҳужайралар бўлса, қон пластинкалари (тромбоцитлар) улардан 
фарқли 
ўлароқ 
суяк 
кўмигида 
жойлашган 
йирик 
ҳужайралар 
(мегакариоцитлар) цитоплазмасининг алоҳида фрагментларидир. Гарчан 
ўзида ядро, баъзида эса органеллалар ҳам тутмасада (масалан,эритроцитлар), 
постцеллюлар тузилмалар маълум вазифаларни бажаришга ўта юқори 
даражада ихтисослашган бўлади. Улар бу вазифаларни то ҳаѐт муддатлари 
тугагунча бажаради. Бу хусусиятлари билан улар оддий емирилган 
ҳужайраларнинг фрагментларидан тубдан фарқ қилади. Кўп ҳужайрали 
организмнинг ҳаѐт фаолиятида ҳужайралараро модда муҳим ўрин тутади. Бу 
модда одатда аморф моддадан ва унда жойлашган коллаген ва эластик 
толалардан иборат. Ҳужайралараро модданинг миқдори ва таркиби турли 
тўқималарда ҳар хил бўлади. Масалан, бириктирувчи тўқимада у жуда кўп 
бўлса, эпителий ва нерв тўқималарида деярли учрамайди. Ҳужайралараро 
модданинг асосий манбаси бўлиб махсус ихтисослашган ҳужайралар 
ҳисобланади. Демак, ҳужайралар нафақат бошқа ҳужайралар авлодини, балки 
кўп ҳужайрали организмнинг ҳужайра бўлмаган тузилмаларини ҳам 
яратадилар. 
Шундай қилиб, ҳужайра кўп ҳужайрали организмнинг структур ва 
функционал бирлигидир. Шу билан бирга ҳужайранинг ҳаѐт фаолияти бошқа 
ҳужайралар, ҳужайралараро ва ташқи муҳитлар билан узвий боғланган ҳолда 
кечади.
Ҳужайралар морфологияси, физиологияси ва патологиясини ўрганиш 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish