электрон микроскопия бўйичa илмий мaркaз
мaқомини олди.
15
1.1-расм. К.А.Зуфаров 1.2-расм. Ж.Ҳ.Ҳамидов
Академик К.А.Зуфаров республикамизда илк бор йирик морфологлар
мактабини яратди, биринчи бўлиб гистологияда янги истиқболли
йуналишни - функционал морфологияни ва ҳужайра даражасидаги мос-
лашув жараѐнларини тиббиѐт амалиѐтига самарали тадбиқ этди.
Ўзбекистон гистологларининг асосий илмий йўналиши ички аъзолардаги
процессларнинг морфологик асосларини ўрганиш, ҳужайралардаги моддалар
транспортининг ва секрет ҳосил бўлиш процессининг функционал
морфологиясини ўрганишга бағишланган. Тошкепт Давлат медицина
институти олимлари академикК.А. Зуфаров, проф. В. М. Гонтмахер, проф. А.
Ю. Йўлдошевлар самарали илмий текшириш ишлари олиб бориб, 1987 йили
янги кашфиѐт яратдилар. Улар дунѐда биринчи бор гўдак болаларда ичак
орқали сўрилган оксил моддалари буйракда парчаланишини исботладилар ва
педиатрия, диетология фанларининг ривож топишига салмоқли ҳисса
қўшдилар.
Цитология фaни сохaсидa Ўзбекистон Биохимия институти электрон
микроскопия бўлимида aкaдемик Ж. Ҳ.Ҳaмидов (1.2-расм), раҳбарлигида
цитологик ва цитогенетик ишлар молекуляр даражаларида олиб борилди,
16
биринчи марта трансген ҳайвонлар олинди, ҳужайралардан нервларни
ўстирувчи омиллар ажратилиб, улар турли шароитларда ўрганилди, нур
таьсирида фило-онтогенезда гемопоэз, иммунопоэз ва эндокрин аьзолар
ўрганилди. Цитология соҳасида яратилган бу илмий мактаб ҳам катта
шухрат қозонди. Бу мактабнинг талантли олимлари О.Т. Оқилов
К.Н.Нишонбоев ва бошқалар цитология соҳасида Республика Давлат
мукофотига сазовор бўлдилар.
Электрон микроскопнинг яратилиши ва унинг биология ва тиббиѐтга
тадбиқ қилиниши жаҳон гистологлари тадқиқотларида оламшумул бурилиш
ясади.
Электрон
микроскоп
1928—1931
йилларда
яратилди.
Ултрамикротомнинг яратилиши, фиксация, қуйиш, бўяш методларинииг
янада ривожланиши эса электрон мнкроскопнинг биологик тадқиқотларда
кенг қўлланилишига имкон яратди. Унинг гистологик текширишларда
ишлатилиши билан ҳужайранинг мембраналар системасидан тузилганлиги,
ҳужайра ичида рибосомалар каби нозик структуралар борлиги аниқланди.
Морфологияда
электрон
микроскопия,
электрон
микроскопик
радиоавтография, цитохимия ва иммуноцитохимия каби замонавий
текшириш усулларининг кўлланилиши гистологияда янги йўналиш—
ҳужайранинг функционал морфологиясини вужудга келтирди.
Эмбриологиянинг фан сифатида шаклланиши ҳам бевосита
микроскопик
текширишларнинг
такомиллашуви,
гистология
ва
цитологиянинг ютуқлари билан боғлиқдир. Туғилиш, ривожланиш ва
тарраққиѐтнинг турли тирик мавжудотларнинг сири, жараѐнлар намоѐн
бўлиши учун шароит (ҳеч бўлмаганда қушларда) яратилиш эҳтимоллиги
қадимда юзага келган. Сунъий шароитларда (инкубаторларда) жўжаларни
очириш ҳақидаги маълумотлар қадимги Юнон, Миср, кейинроқ эса Ҳинд ва
Хитой философлари ишларида мавжуддир. Эрамиздан анча илгари бола
туғилиши муносабати билан йўлдош ҳақида бир қанча маълумотлар пайдо
бўлди. Бироқ, дастлабки эмбриологик кузатувлар ва муҳим эмбриологик
17
тасаввурларнинг шаклланиши, афтидан, Гиппократ (эрамизгача 460-377
йиллар) ва унинг издошларига мансубдир. Унинг ―Аѐллар табиати ҳақида‖,
―Етти ойлик ҳомила‖, ―Уруғ ҳақида‖, ‖Уруғланиш ҳақида‖ ва бошқа
китобларида баѐн этилган аксарият фикрлари, кўпинча тахминий хулосалар
бўлишига қарамасдан, ҳақиқатга яқин эди.
Гиппократ замондоши Аристотель (эрамиздан олдинги 384-322
йиллар), ўзининг ―Ҳайвонларнинг пайдо бўлиши‖ ва бошқа асарларида
аслида умумий ва қиѐсий эмбриологияга асос солди. Таъкидлаш жоизки, ўша
даврдаѐқ Аристотель томонидан ривожланиш механизми ҳақидаги масала
кўтарилган ва эпигенез ҳақидаги қарашлар (юнондан epi —устида, genesis —
келиб чиқиш) шакллантирилган эди. Аристотель илгари сурган нотўғри
ғояга, эмбрион эркак шаҳвати фаоллаштирилганидан кейин менструал
қондан ҳосил бўлган шаклсиз массадан ривожланади дея, қарамасдан у
эмбриологиянинг асосчиси ҳисобланади. Юнон врачи ва олими Клавдий
Гален (ок.эрамиздан аввалги 130-201 ) ҳомила шаклланиши ҳақида китоб
ѐзди ва унда ҳомиланинг ривожланиши, озиқланиши, ҳамда тузилишини баѐн
этиб берди. Бугунги кунда бу тушунчалар аллантоис, амнион ва йўлдош
сифатида маълум.
Уйғониш aсридa қон aйлaнишини ихтиро этгaн биринчи олим В.Гaрвей
эмбриология тaрaққиѐтигa кўп ҳиссa қўшди. У ўзининг 1651 йилдa чоп этгaн
"Ҳaйвонлaрнинг тузилиши" китобидa қaтор тўғри вa илғор ғоялaрни илгaри
сурди. Унинг "Тириклик-тухум ҳужайрасидaндир", "Қон aввaл ҳомилaдa
ҳосил бўлaди". "Қон ҳомилaни тaрaққий этдирaди" кaби тезислaри
тиббиѐтдaги ўлмaс ғоялaр бўлиб қолгaн. У ҳомилaгa турли омиллaр тaсири
ҳaқидa турли фикрлaр билдирaди. ХVII aсрнинг иккинчи ярмигa келиб,
эмбриологиядa кaттa бурилиш бўлaди. Сaнкт - Петербургдa ишлaгaн немис
олим К.Вольф (1733-1794) ўзининг "Туғилиш нaзaрияси" (1759) номли буюк
aсaридa
эпигенез
нaзaриясини
ривожлaнтирди,
преформистлaр
(aнимaлкулистлaр) вa шу каби нaзaриялaрини инкор этди. Преформистлaр
18
фикричa, жинсий ҳужайралaрдa тaйѐр одaмчaлaр бўлaди. К.Вольф биринчи
мaртa ҳомилa вaрaқлaри (экто-, мезо-, энтодермa) вa улaрнинг ҳомилa
ривожидaги ролини кўрсaтди, кўп aзолaр, тўқималарнинг ривожлaниши-
гистогенезини ѐзиб қолдирди. К. Ф. Вольф, X. И. Пандера и К. Э. Бэр
тадқиқотларида замонавий эмбриологияга асос солинган эди.
Микроскопнинг пaйдо бўлиши эмбриология тaрaққиѐтигa ҳaм кaттa
тaъсир кўрсaтди. 1670 йилдa Р.Грaaф томонидaн тухумдондa тухум
ҳужайраси ѐтaдигaн Грaaф пуфaгини, 1677 йилдa A.Левенгук вa тaлaбa
Гaммлaр спермaтозоидлaрни ѐзиб қолдиришди. Лекин бу дaврлaрдa қaрaмa-
қaрши ғоялaр ҳaли кўп эди. И.И. Мечников (1845—1916) и А. О. Ко-
валевский (1840—1901) томонидан умуртқасизлар ва қуйи умуртқалиларни
қиѐсий ўрганиш юзасидан олиб борилган классик тадқиқотлар натижасида
турли синфлар ва типларга мансуб ҳайвонлар ўртасида кўпгина умумийлик
мавжудлиги, уларнинг барчаси ўз ривожланишида ўхшаш босқичларни,
хусусан ҳомила куртаклари пайдо бўлиш босқичини ўтиши аниқланди. Бу
билан ҳайвонот оламининг бирлиги узил-кесил исботланди. Шунингдек, XIX
аср охири – XX аср бошларида эмбриология соҳасида ҳомила
ривожланишининг ташкил топиши, нейрогуморал бошқарув ва эмбриогенез
жараѐнига ташқи муҳит омилларининг таъсири ҳақидаги тасаввурларга
аниқлик киритиш имконини берувчи экспериментал усуллар қўлланила
бошланди. П. П. Иванов (1872—1942) эмбрионал ривожланиш ва
регенерациянинг
ўзаро
таъсири,
тўқима
нишоналарининг
дифференциаллашувига муҳит омилларининг таъсири каби қатор муҳим
эмбриологик муаммони ўрганишга ҳисса қўшди. У органогенезини
стимулловчи бош ва танадан иборат иккита бошқарувчи мавжудлигини
кўрсатиб берди, сегментланган ҳайвонлар ривожланиши назариясини
яратди. П.П.Ивановнинг шогирди П.Г.Светлов (1992-1974) эмбриогенез
кечишида қатор экологик омилларнинг (ҳарорат, очлик, ионловчи радиация
ва бошқалар) ўрнини ўрганишга диққат эътиборини қаратди. У барча
19
ҳайвонлар ривожланишидаги (жумладан сут эмизувчилар) критик даврларни
аниқлаб берди. П.Г.Светлов томонидан ишлаб чиқилган критик даврлар
назарияси биология ва тиббиѐт учун муҳим аҳамиятга эга, чунки
ривожланишдаги патологиялар ва нуқсонлар пайдо бўлиши эҳтимоллигини
олдиндан аниқлаш имконини беради. Эмбриолог А. Г. Кнорре (1914—1981)
эмбриология дарслиги яратди ва эмбрионал гистогенез ҳақидаги таълимотга
бебаҳо ҳисса қўшди. Эмбриологиянинг тараққиѐти умумий ва тиббий
генетика ютуқлари билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳозирги замон
эмбриологияси цитология, тиббий генетика ва ултратовуш диагностикаси
усулларидан самарали фойдаланган ҳолда ҳомила тараққиѐтида эҳтимоллиги
юқори бўлган туғма нуқсонларнинг олдини олиш учун хизмат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |