1.4-расм
.
Электрон микроскоп JEM-1400.
Гистохимия ва цитохимия
ҳужайра тузилмаларининг химиявий
таркибини ва уларнинг тақсимланишини ўрганишга имкон беради. Бу эса
ўрганилаѐтган тузилмаларнинг функционал ҳолати ва модда алмашинуви
тўғрисида тўғри маълумот олишимизга ѐрдам беради. Гистохимия усуллари
тузилмалардаги аминокислоталар, оқсил, нуклеин кислоталар, турли типдаги
углеводлар, липидларни аниқлашга, ферментларнинг активлигини белгилашга
ѐрдам беради. Бу моддаларни аниқлаш реактив билан тўқима ва ҳужайра
таркибига кирувчи субстрат орасидаги ўзига хос реакциягабоғлиқ.
Гистологияда
иммуногистохимия
усули ҳам кенг қўлланилади. Бу усул
асосида тўқималарда ва ҳужайраларда мавжуд турлихил химиявий
хусусиятларга эга бўлган моддаларни (гормонлар, рецептор ва ҳоказо) шу
моддаларга қарши олинган моноклонал антитаналар ѐрдамида аниқлаш
ѐтади. Антитаналарни нишонлаш мақсадида турли ферментлар (пероксидаза,
ищқорий фосфатаза), электрон микроскопияда эса ферритин ѐки коллоид
25
олтин
ишлатилиши
мумкин.
Иммуногистохимия
усули
айниқса
онкогистологияда, турли хил ўсмаларни ташхислашда кенг қўлланилади.
Ҳужайранинг турли таркибий қисмларини (ядро, митохондрия,
микросома)
ажратиш
учун
дифференциал
центрифугалаш
усули
қўлланилади. Ажратиш учун суперцентрифуга (минутига 20 000 — 40000
марта айланувчи) ва ультрацентрифуга (100000 — 150000 марта айланувчи)
ишлатилади.
Гистохимия
ва
цитохимиянинг
замонавий
усулларидан
радиоавтография
усули алоҳида ўрин тутади. У тузилмалардаги модда
алмашинувини тўлиқроқ ўрганишга имкон яратади. Бу усул асосида
радиоактив моддаларни (фосфор Р
32
, углерод С
14
, оғир водород - Н
3
) ѐки
улар билан нишонланган моддаларнинг бири киритилиб, маълум вақт
оралиғида уларнинг миқдорини тўқима ва органларда аниқлаш ѐтади. Бу
усул билан нишонли аминокислоталарнинг оқсил таркибига киришини,
нуклеин кислоталарнинг хосил бўлишини, нишонланган ҳужайраларнинг
миграциясини ўрганиш мумкин.
Микрохирургия
усули - бу тирик ҳужайрада махсус асбоб -
микроманипулятор ѐрдамида нозик операциялар ўтказиш усулидир.
Микрохирургия йўли билан ҳужайралардан ядрони ажратиш, ядро қобиғини
йиртиш ѐки бўлинаѐтган ҳужайра хромосомаларини ажратиш мумкин. Бу
усул ѐрдамида ҳужайра тузилмаларининг физик хусусиятларини, ҳужайра
ядроси ва органеллаларининг функционал ҳолатларини ўрганиш мумкин.
Кўпгина олимлар бу усул ѐрдамида ҳужайра ядросини бир ҳужайрадан
иккинчисига ўтказиб ядронинг ирсий белгиларини авлоддан-авлодга
ўтказишдаги ролини очиб бердилар.
Тирик ҳужайрани ўрганиш усулларига яна тўқималарни ўстириш усули
киради. Тўқима ва ҳужайраларни организмдан ташқарида (invivo) ва
организм ичида (invitro) ўстириш мумкин. Тўқималар организмдан
ташқарида ўстирилганда махсус озиқ муҳитга ўтказилиши керак. Бу муҳитда
26
ҳужайра ҳаракатланиш, бўлиниш ва дифференцировка қобилиятини сақлаб
қолади. Тўқима бўлакчалари стерил муҳитда физиологик эритма сақловчи
Петри идишига солиб майдаланади. Сўнгра майда бўлакчалар озиқ мухитига
ўтказилиб, термостатда 38- 39°С да сақланади. Ҳар 3-4 кундан сўнг уларни
янги озиқ муҳитига ўтказиб туриш керак. Шундай қилиш билан тўқимани
йиллаб ўстириш мумкин.
Бундан ташқари, тўқима тузилмаларини ҳайвоннинг ҳаѐти даврида ѐки
витал (invivo- хаѐт) бўяш мумкин. Бу усул тирик ҳужайра ва тўқималарнинг
тузилишини, баъзи бир моддаларнинг ҳужайрага кириш ва ундан чиқишини
кузатишга имкон беради. Ҳаѐт даврида бўяш учун коллоид бўѐқ моддалар,
масалан,. литий, кармин, трипан синкасини ва бошқа заҳарли бўлмаган
моддаларни ишлатиш мумкин. Бу моддалар ҳайвон қонига, тери ости
бириктирувчи тўқимасига, қорин бўшлиғига юборилади. Маълум вақтдан
сўнг ҳайвон ўлдирилиб, тўқима ва органлар микроскоп остида кўрилади.
Тирик объектлар тадқиққилинаѐтганда тузилмаларни микросъѐмка
қилиш яъни микроскоп остида суратга олиш алохида ўрин тутади. Ҳаѐт
даврида тадқиқот қилиш усулларидан ташқари тўқима ва органларни ўтқазиб
ўрганиш ҳам мумкин, яъни аъзоларнинг бир қисми ѐки ҳаммаси бошқа
организмга ўтказилади (трансплантация қилинади) ва уларнинг яшаб кетиши
кузатилади. Бу методнинг тўқимани ўстириш усулидан афзаллиги тўқима
бутунлиги бузилмаган ҳолатда кузатишдир.
Бундан ташқари, гистологиядааъзо, тўқима, ҳужайралар, ҳамда
уларнинг таркибий қисмларининг юза майдонларини, ҳажмини аниқлаш
имконини берувчи
морфометрия
усули кенг қўлланилади. Тасвирларни
автоматик ўрганиш системаси ҳам гистологияда кенг ўрин олмоқда. Бу усул
ўрганилаѐтган гистологик объектларни ҳажмий хусусиятлари тўғрисида
объектив маълумот олишга ѐрдам беради.
Юқорида келтирилган фикр ва далиллардан кўриниб турибдики,
замонавий гистология кўп ва турли хил тадқиқот усулларн билан
27
қуролланган. Улар ҳужайра, тўқима, органларнинг тузилишини ҳар
томонлама мукаммал ўрганишга ѐрдам беради. Математиканинг аниқ анализ
усуллари, миқдорий анализ усули бу билимларимизни тўлдиради. Электрон
микроскоп остида кўриш, электрон цитохимия ва радиоавтографиянинг
қўлланиши метаболик жараѐннинг кечиши тўғрисида тўлиқ билим
олишимизга ѐрдам беради. Умуман олганда, бу усулларнинг барчаси
ҳужайрани, ҳужайра тузилмаларини, макромолекулаларнинг тузилиши
тўғрисида аниқ бир фикрга келишимизга, дифференцировка, регенерация ва
ирсий белгиларнинг наслдан-наслга ўтишини чуқурроқ ўрганишимизга
ѐрдам беради. Иккинчи тарафдан, бу усуллар молекуляр биологиянинг
ривожланишида муҳим восита бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |