1.3. Гистологияда қўлланиладиган асосий тадқиқот усуллари
Гистологияда қўлланадиган тадқикот усуллари бир неча хил. Улар махсус
қўлланмаларда батафсил келтирилган. Замонавий тадқиқот усуллари тирик
ва фиксация қилинган тузилмаларни ўрганиш имконини беради. Гистологик
препаратлар жуда юпқа (5 микрометрдан 50 микрометргача), тиниқ ва
ѐруғлик нурини яхши ўтказиши керак. Гистологик препарат сифатида
аъзоларнинг юпқа кесмалари ѐки тотал (бутун) препарат (миянинг юмшоқ
пардаси), суртма (қон ѐки суяк кўмиги суртмаси) қўлланилиши мумкин.
Гистологик препаратларни ўрганишнинг асосий усули уни микроскоп остида
кўришдир. Замонавий микроскоплар ҳужайра ва тўқималарнинг нозик
тузилишларини ўрганиш имконини беради. Препаратлар кўпинча ѐруғлик
микроскопи остида кўрилади (1.3-расм). Электрон микроскоп кенг
қўлланилаѐтган ҳозирги даврда ҳам ѐруғлик микроскопияси ўз аҳамиятини
ҳечам йўқотгани йўқ.
Оптик системаларнинг энг майда заррачаларини кўрсатиш(ҳал қилиш)
қобилиятини ошириш ва препаратларни аниқ қўриш учун оддий
микроскоплар такомиллаштирилди ва янги микроскоплар ихтиро қилинди.
20
1.3-расм. Ёруғлик микроскопи Микмед-5.
Ҳозирги даврда оддий ѐруғлик микроскопидан ташқари қуйидаги
микроскоплар ва уларда кўриш усуллари мавжуд.
Қоронғи майдонли микроскопда кўриш
. Бу микроскоп оддий микроскоп
бўлиб, кўриш майдони марказига нур туширмайдиган махсус қоронғи
конденсор билан таъминланган. Объект қия тушаѐтган нур билан ѐритилади.
Бу микроскоп тирик ҳужайра тузилмаларини, бўялмаган тирик
ҳужайраларни, бактерияларни кузатишга имкон беради.
Ультрабинафша нурли микроскоп билан кўриш
. Бумикроскоп
линзалари кварц (оқтош, чақмоқтош)дан ясалган бўлиб, у фақат
ультрабинафша нурларни ўтказади. Бундай микроскопда кўриш учун
тайѐрланган препаратлар кварцданқилинган буюм ойналарига олинади ва
кварцдан тайѐрланган ѐпқич ойна билан ѐпилади. Бу микроскоп биологик
тузилмаларнинг тузилишини чуқурроқ ўрганишга шароит яратади.
Люминесцент
ѐки
флюоресцент
микроскопия
.
Объектнинг
нурланишига
люминесценция
дейилади.
Ёруғлик
манбаи
бўлиб
ультрабинафша нурлар ѐки узунлик тўлқини 0,27—0,4 мкм бўлган
спектрнинг кўк қисми ҳисобланади. Бу нурларнинг таъсири вақтида нурлар
21
энергияси ҳисобига препарат нурланади — флюоресценция қилади.
Бирламчи ва иккиламчи флюоресценция фарқ килинади. Бирламчи
флюоресценция деб, баъзи бир моддаларнинг нур таъсирида нурланишига
айтилади. Бу моддаларга витамин А ва В
2
, пигментлар, липоидлар ва
бошқалар киради. Иккиламчи флюоресценция препаратларни махсус
нурланувчи моддалар (флюорохром) билан ишланганда ҳосил бўлади. Бу
моддаларга тўқ сариқ акридин, флюоресцин, родамин ва бошқалар киради.
Препаратларни тўқ сариқ акридин билан ишланганда ҳужайрадаги
ДНК яшил рангда, РНК эса қизил рангда нурланади.
Шундайқилиб, турли турдаги нурланишларни ўрганиш тузилмаларнинг
химиявий таркибини билишимизга ѐрдам беради.
Фазоконтраст микроскопия
— объектларнинг оқ-қоралигини
(контрастлигини) кескии оширишга ва бўялмаган препаратларни ўрганишга
имкон беради. Табиий ҳолатда биологик объектлар тиниқ, рангсиз ва
ноконтраст бўлади, яъни тузилмалар ўтаѐтган нурни бир хил ютади. Оддий
микроскопда контрастликка препаратларни бўяш асосида эришилади.
Контрастликни ошириш билан бўялмаган препаратларнинг нур синдириш
қобилияти ѐки зичлиги асосида фарқланувчи тузилмаларни қўриш мумкин.
Бу микроскоплар тирик ҳужайра ва тўқималарни кўриш имконини беради.
Интерфракцион микроскопия
— фазоконтраст микроскопияга
нисбатан кўпроқ имкониятга эга. Интерфракцион микроскоп билан кўрганда
ҳужайраларнинг турли компонентлари зичлиги бўйича турли рангга эга
бўлади. Иккинчи тарафдан тузилмаларнинг рангига қараб ўрганилаѐтган
тузилмаларнинг зичлиги тўғрисида фикр юритиш ва ҳужайраларнинг қуруқ
оғирлигини топиш мумкин.
Поляризацион микроскопия
— ҳужайра ва тўқималарнинг анизотроп
ѐки икки хил нур синдирувчи тузилмаларини ўрганиш учун ишлатилади. Бу
микроскоп билан ўрганилаѐтган анизотроп тузилмалардаги (кристалл ва
фибрилляр оқсилларда) молекулаларнинг жойлашишини ўрганиш мумкин.
22
Бу микроскоп ҳужайра бўлиниши, хромосомалар ва органеллалар
тузилишини ўрганишда ҳамқўл келади.
Электрон микроскопларнинг ихтиро қилиниши микроскопда кўриш
техникасининг ривожланишида алоҳида ўрин тутади. Бу микроскопда
электронларнинг тўлқинли хусусиятларидан ва магнит майдонида электрон
нурларини фокуслаш мумкинлигидан фойдаланилади (расм1.4). Электронлар
оқимининг тўлқин узунлиги жуда кичик бўлганлиги сабабли электрон
микроскопда ҳужайра ва тўқималарни 1 млн ва ундан кўпроқ даражада
катталаштириб кўриш мумкин. Аммо электрон микроскопларнинг сифати
унинг қанча катталаштириб кўрсатиши билан эмас, балки унинг ҳал қилиш
қобилияти билан белгиланади. Ҳал қилиш қобилияти деганда микроскопнинг
бир-бирига яқин турган икки нуқтани алоҳида нуқталар шаклида кўрсата
оладиган масофа тушунилади. Масалан, микроскопнинг ҳал қилиш
қобилияти 10 ангстремга (А
0
) тенг бўлса, бу микроскоп бир-биридан 5 А
0
масофада ѐтган жисмларни алоҳида кўрсатаолмайди, улар қўшилиб битта
бўлиб кўринади. Демак, ҳал қилиш қобилияти (жисмлар орасидаги масофа)
қанча кичик бўлса, микроскопнинг майда жисмларни аниқ кўрсатиш
имконияти шунчалик даражада юқори бўлади. Замонавий электрон
микроскопларнинг ҳал килиш қобилияти 0,2 дан 1 нм (2-10 ангстрем)
гачадир. Эслатиб ўтамиз: 1мм = 1000 микрометр(мкм), 1мкм = 1000
нанометр(нм), 1 нм = 10 ангстрем (А
0
). Электронлар оқими ойнадан ѐки
шиша линзалардан ўтаолмайди. Шу сабабдан электрон микроскопда
линзалар ролини электромагнит ғалтаклар бажаради. Ғалтакларда ток кучини
турлича ўзгартириш унда ҳосил бўлган магнит майдонини бошқариш
имконинин беради. Шундай қилиб, электромагнит линзалардаги токни
ўзгартириб, биз электронлар оқимини бошқариш, кўринадиган объектни
катталаштириш, тасвирни аниқ, равшан қилиш имконига эга бўламиз. Бу
микроскопларда кўриш учун ўта юпқа (ултраюпқа), қалинлиги 20—40 нм дан
ошмайдиган кесмалар ишлатилади. Кесмалар махсус ултрамикротомларда
23
тайѐрланади. Электрон микроскоп ҳужайра ичидаги тузилмаларнинг нозик
тузилишини ўрганишга имкон беради.
Ҳажмий (растрловчи, сканловчи) электрон микроскопнинг яратилиши
органларнинг электрон микроскопда ўрганишнинг кейинги босқичидир. У
билан объектнинг ҳажмий тузилишини ўрганиш мумкин. Электрон
микроскоп объектни 100 000 марта катталаштириб беради ва унинг ҳал
қилиш қобилияти 3-4 нм дир.
Микроскопда тадқиқот қилиш усулларининг қисқача таърифидан
кўриниб турибдики, ҳозирги даврда ҳужайраларнинг нозик тузилишини ҳам
тирик, ҳам фиксация қилинган объектларда ўрганиш имконияти мавжуд
экан.
Микроскоп остида турли усуллар билан объектнинг морфологик
тузилишини ўрганилса ҳам, аммо бу усулларнинг ўзигина ҳужайраларнинг
ҳаѐт кечириш жараѐнининг ўзига хос томонларини очиб бера олмайди.
Морфологик тадқиқотлар физиологик ва биохимик маълумотлар билан
тўлдирилиши керак. Бу камчиликларни маълум даражада тўқималарни
химиявий анализ қилиш усули — гистохимия тўлдиради.
24
Do'stlaringiz bilan baham: |