Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Эпикард 
юрак деворининг ташқи пардаси бўлиб, юпқа бириктирувчи 
тўқимадан иборат. Эпикардда, маълум миқдорда ѐғ клетчаткаси ва кўп 
миқдорда қон томирлар бўлади.Атрофи бир қават ясси ҳужайралар – 
мезотелий билан қопланган. 
Юрак девори тож артерияларҳисобига озиқланади. Тож артериялар 
тармоқланиб юрак деворининг учала қаватига йўналади ва капилларларга 
бўлинади. Капиллярлар қўшилиб тож веналарини ҳосил қилади. Тож веналар 
ўнг бўлмачага ѐки ғовак венаси ичига қуйилади. Юракда тибезия томирлари 
деб аталувчи махсус томирлар системаси бўлиб, у томирлар бевосита юрак 
камераларига очилади. 
Перикард тузилишига кўра эпикардга ўхшайди, бироқ икки томонлама 
мезотелий билан қопланган бўлади. 


532 
Регенерацияси. 
Янги туғилган чақалоқларда ва ѐш болаларда, 
кардиомиоцитлар бўлиниш хусусиятига эга бўлади. Шунинг учун бу даврда 
регенерация жараѐни кардиомиоцитлар сонининг ошиши билан боради.
Катталарда миокарднинг физиологик регенерацияси ҳужайралар 
сонининг ошиши билан эмас, балки ҳужайра ички регенерацияси йўли билан 
боради. 
Узлуксиз жисмоний зўриқишлар таъсирида миокардда ҳужайралар 
сони ошмайди, аммо уларнинг цитоплазмасида умумий органеллалар ва 
миофибриллалар миқдори ошади, ҳужайра катталашади (функционал 
гипертрофия). 
 
XIIIБОБ 
ИММУН ВА ГЕМОПОЭТИК СИСТЕМА 
 
Бу органлар асосан икки вазифани бажаради: биринчидан, қон шаклли 
элементларини яратади, иккинчидан, организмни ташқи ва ички 
антигенлардан ҳимоя қилади, яъни иммунитетни таъминлаб беради. Бу 
вазифаларни бажарувчи аъзоларни 
қон ва иммун-ҳимоя системаси органлари 
деб ҳам аталади. Бу системага кирувчи барча органларни: 1) марказий ва 2) 
периферик аъзоларга бўлиш мумкин. 
1. 
Марказий органларга 
(одамда) 
қизил суяк кўмиги
ва
айрисимон без
(
тимус
ѐки 
бўқоқ бези
) киради. Қизил суяк кўмигида ўзак ҳужайралари 
бўлиб, унда Т- лимфоцитлардан ташқари қоннинг барча шаклли элементлари 
такомиллашади. 
Бу 
ерда 
Б- 
лимфоцитлар 
ҳосил 
бўлади 
ва 
дифференциалланади. Т-лимфоцитлар эса тимусда етилади. Суяк кўмигида 
Т-лимфоцитларга айланувчи кам дифференциаллашган ҳужайралар бўлади. 
Демак, суяк кўмиги одамда Б- лимфоцитларнинг такомилини ѐки Б-
лимфоцитопоэзни таъминловчи марказий орган ҳисобланса, тимус 
(айрисимон без ѐки бўқоқ бези) одамда ва бошқа сут эмизувчиларда Т-


533 
лимфоцитлар дифференциаллашадиган асосий марказдир. Бу органда Т-
лимфоцитларнинг бошланғич ҳужайралари кўпаяди ва Т-лимфоцитларга 
етилади. 
Марказий 
органларда 
лимфоцитларнинг 
кўпайиши 
ва 
дифференциалланиши антигенга боғлиқ бўлмаган ҳолда кечади. 
2. 
Периферик органларга 
лимфа тугунлари, талоқ, гемолимфатик 
тугунлар киради. Бу органлар қаторига муртаклар, ҳазм системасида алоҳида 
жойлашган лимфоид фолликуллар ѐки уларнинг группалари (Пеер 
таначалари), чувалчангсимон ўсиқ (аппендикс), нафас ва сийдик чиқарув 
йўллари бўйлаб жойлашган лимфоид фолликуллар ҳам киради. Улар 
умулаштириб, шиллиқ пардалар билан уюшган лимфоид тузилмалар деб 
номланади. Периферик органларда қон ѐки лимфа орқали келувчи Т-ва Б-
лимфоцитларнинг кўпайиши, уларнинг гуморал ва ҳужайравий иммунитет 
жараѐнларида иштирок этувчи эффектор ҳужайраларга айланиши 
кузатилади. 
Тимусдан ташқари, барча аъзоларнинг стромасини бириктирувчи 
тўқиманинг махсус тури бўлган ретикуляр тўқима ташкил этади. Тимуснинг 
асосини эса эпителиал тўқима ҳосил қилади. Қон яратувчи ва иммун-ҳимоя 
органларининг фаолиятида уларнинг асосини (стромасини) ташкил этувчи 
тўқима ҳужайралари катта аҳамиятга эга. Строма таркибига кирувчи 
ҳужайралар етилаѐтган қон ҳужайралари учун қулай шароит ѐки махсус 
микромуҳит яратиб беради. Микромуҳит яратувчи ҳужайраларга типик 
ретикуляр, интердигитацияловчи ва дендритли ҳужайралар, макрофаглар, 
тимусда эса, булардан ташқари, ретикулоэпителиал ҳужайралар ҳам киради. 
Қон яратувчи ва иммун-ҳимоя аъзоларининг фаолияти нерв, эндокрин 
системалар таъсири остида бошқарилиб туради. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish