Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet251/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Тузилиши.
Лимфа тугуни ловиясимон шаклга эга бўлиб, катталиги 0,3–
1 дм атрофида бўлади. Унинг қавариқ юзаси орқали олиб келувчи лимфатик 
томирлар алоҳида-алоҳида ҳолда тугун ичига киради. Ботиқ юзаси эса 
тугун 
дарвоза
си деб аталиб, бу ердан артерия киради ва вена ҳамда олиб кетувчи 
лимфатик томирлар чиқади. Лимфа тугуни сиртидан коллаген толаларга бой, 
зич бириктирувчи тўқимадан иборат капсула билан қопланган (расм 13.4). 
Капсула таркибида силлиқ мушак ҳужайраларининг тутамлари ҳам учрайди. 
Улар айниқса капсуланинг дарвоза соҳасида кўп миқдорда бўлади. 
Капсуладан тугуннинг ичига ўзаро анастомозлар ҳосил қилувчи тўсиклар ѐки 
трабекулалар киради. Трабекулалар капсула билан бирликда тугуннинг 
бириктирувчи тўқимали негизини ташкил этса, лимфа тугунининг асосини 
(стромасини) ретикуляр тўқима ташкил этади. Бу тўқима ўсимталарга эга 
юлдузсимон ретикуляр ҳужайралардан ва улар билан чамбарчас боғланган 
ретикуляр толалардан тузилган. Улар ҳосил қилган тўр бўшлиқларида Т-, Б- 
лимфоцитлар ва микромуҳит ҳужайралари жойлашади. 
Тугуннинг дарвоза соҳасидан ўтадиган кесмасида тўқроқ бўялган, 
чекка жойлашган пўстлоқ (cortex) ва очроқ бўялган марказий мағиз (medulla) 
моддаларни ажратиш мумкин. Пўстлоқ модда асосан юмалоқ ва овал 
тузилмалардан – лимфоид фолликулалардан иборатдир. Мағиз модда эса 
мағиз тасмалари ва улар орасида жойлашган синуслардан ташкил топган. 
Пўстлоқ ва мағиз моддалар чегарасида лимфоцитлар тарқоқ ҳолда ѐтадиган 
оралиқ ѐки пўстлоқ олди зона (
паракортикалзона ѐки паракортекс

фарқланади. Асосан Т-лимфоцитлар жойлашиши туфайли бу соҳа тимусга 
тобе ѐки Т-зона деб аталади. 
Пўстлоқ модда
. Лимфоид фолликуллар пўстлоқ модданинг асосий 
қисмини ташкил этади. Улар диаметриц 0,5–1 мм атрофидаги юмалоқ ѐки 


552 
овал тузилмалардир. Бу тузилмаларнинг асосини ретикуляр тўқима ташкил 
этиб, унинг тўрларида лимфоцитлар ва микромуҳит ҳужайралари 
жойлашгандир. Ҳар бир фолликулда унинг ташқи (қопловчи), ўрта (оралиқ) 
ва марказий қисмлари фарқланади. Ташқи ва оралиқ қисмларда асосан майда 
ва ўрта лимфоцитлар жойлашади. Фолликулнинг марказий қисми очроқ 
бўялиб, 
герминатив ѐки кўпайиш
марказлари номи билан юритилади. Бу 
соҳанинг турли антигенлар таъсири остида ўзгариши унинг 
реактив марказ 
ҳам деб аталишига сабабдир. Кўпайиш марказида митотик бўлиниш 
қобилиятига эга бўлган лимфобластлар ва пролимфобластлар ҳамда оз 
миқдорда майда лимфоцитлар учрайди.
Улардан ташқари, кўпайиш марказида кўп миқдорда макрофаглар ва 
фолликулнинг дендритли ҳужайралари ҳам жойлашади. Фолликуллар 
таркибига асосан Б-лимфоцитлар ва уларнинг ҳосиласи ҳисобланган 
плазматик ҳужайралар киради. Шу туфайли фолликуллар суяк кўмигига тобе 
ѐки Б-зонага киритилади. Кўпайиш марказининг катталиги организмнинг 
турли ҳолатларига қараб ўзгариши мумкин. Организмга антигенлар тушганда 
кўпайиш маркази кенгайиб, унда жуда кўп миқдорда митоз йўли билан 
бўлинадиган ҳужайралар кузатилади. Аксинча, организмнинг нисбатан тинч 
ҳолатида кўпайиш марказлари кичрайиб, унда якка бўлинаѐтган 
лимфобластлар ва озгина макрофагларни кўриш мумкин. 
Пўстлоқ ва мағиз моддалар чегарасида жойлашган оралиқ 
паракортикал
зонада Т-лимфоцитлар жойлашади. Пўстлоқ олди зонада 
(паракортекс) Т-лимфоцитлар учун махсус микромуҳит яратувчи 
интердигитловчи ҳужайралар учрайди. Улар Т-лимфоцитларнинг кўпайиши 
ва 
ишчи 
(ѐки 
эффектор) 
ҳужайраларга 
дифференциалланишини 
таъминлайди. Паракортекснинг муҳим хусусиятларидан яна бири унда кўп 
миқдорда посткапиллар венулаларнинг бўлишидир. Бу венулалар баланд, 
деярли цилиндрсимон эндотелий ҳужайралари борлиги билан ажралиб 


553 
туради. Бу эндотелий орасидаги ѐриқлар орқали Т- ва Б-лимфоцитларнинг 
тугун ичига киритиши ва ундан чиқиши кузатилади.
Мағиз модда
. Фолликуллардан ва пўстлоқ олди зонадан тугуннинг 
мағиз моддасига қараб мағиз тасмалар йўналади. Бу тасмалар ретикуляр 
тўқима тўрлари орасида ѐтган Б-лимфоцитлар, плазматик ҳужайралар ва 
макрофаглардан ташкил топган бўлади. Уларнинг орасида Б-лимфоцитлар 
учун микромуҳит яратувчи дендритли ҳужайралар ҳам учрайди. Мағиз 
тасмаларда асосан Б-лимфоцитлар ва улардан ҳосил бўлган плазмоцитлар 
бўлиши туфайли тасмалар суяк кўмигига тобе ѐки Б-зона деб ҳисобланади. 
Тасмалар ўзаро бир-бири билан анастомозлар ҳосил қилади. Тасмалар 
ичидан эндотелий ҳужайралари орасида ѐриқлари бўлган қон капиллярлари 
ўтади. Сиртидан эса тасмалар яссилашган, эндотелий ҳужайраларига ўхшаб 
кетувчи ретикуляр ҳужайралар билан қопланган бўлиб, улар лимфа суюқлиги 
оқувчи синусларнинг деворини ҳосил қилади. Мағиз моддада тасмалар 
ташқи тарафдан синуслар билан ўралган ҳолда ѐтади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish