Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Тимуснинг ёшга қараб ва баъзи ҳолларда ўзгариши



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Тимуснинг ёшга қараб ва баъзи ҳолларда ўзгариши.
Айрисимон без ѐш 
болаларда жуда тараққий этган бўлади. Туғилгандан то балоғат ѐшига 
етгунча унинг катталиги ва оғирлиги ошиб боради ва сўнгра маълум бир 
даражада сақланиб туради. Жинсий балоғат ѐшига келиб тимуснинг оғирлиги 
ўрта ҳисобда 37–40 г атрофида бўлади. 25–30 ѐшдан кейин тимусда акс 
тараққиѐт даври, яъни ѐшга нисбатан кечадиган 
инволюция
бошланади. Бу 
жараѐн айниқса тимуснинг пўстлоқ зонасида яққол ифодаланади. Бу зонада 
тимоцитлар сонининг камайиб бориши, ретикулоэпителиал ҳужайралар 
ўрнида ѐғ ҳужайраларининг пайдо бўлиши ва макрофаглар сонининг 


547 
кўпайиши кузатилади. Инволюция жараѐни мағиз зонада ҳам содир бўлади. 
Бу зонада ҳам юқоридагидек тимоцитларнинг камайиши, ретикулоэпителиал 
ҳужайраларнинг ўрнини ѐғ тўқимаси эгаллаши кўринади. Гассал таначалари 
эса анча пайтгача сақланиб қолади. Шуни таъкидлаш керакки, ўта қариган, 
аммо соғ организмда тимуснинг фаолияти нисбатан суст сақланиб қолади. 
70–75 ѐшларга келиб тимуснинг оғирлиги фақат 5–6 г атрофида бўлади. 
Бунда без паренхимасининг асосий қисмини ѐғ тўқимаси ташкил этиб, унинг 
орасида жуда кам миқдорда тимоцитлар ва ретикулоэпителиал ҳужайралар 
учраши мумкин. Камдан-кам ҳолатлардагина тимуснинг ѐшга нисбатан 
инволуцияси бўлмаслиги мумкин. Бу ҳолат ―statusthymicolymphaticus‖ деб 
аталиб, тимусда ва бошқа периферик иммун-ҳимоя органларида 
лимфоцитлар сонининг ошб кетиши билан ифодалади. Кўпинча бу ҳолат 
буйрак усти безининг пўстлоқ моддаси ишлайдиган глюкокортикоид 
гормонларнинг етишмовчилиги билан бирга кечади. Гарчи тимусда 
лимфоцитлар кўп бўлсада, уларнинг фаолияти тўлиқ бўлмайди, шунинг учун 
ҳам бундай одамлар микроблар ва заҳарли моддалар таъсирига жуда 
чидамсиз бўлади. 
Тимуснинг ѐшга нисбатан, аста-секин кечадиган акс тараққиѐтидан 
ташқари, баъзи бир ҳолатларда унинг тез содир бўладиган инволюцияси ҳам 
учрайди. Бу жараѐн 
акцидентал (accidental – тасодифий) инволюция
деб 
аталиб, турли хил ўта кучли салбий таъсуротлар (оғир жароҳатлар, 
заҳарланиш, ҳаддан ташқари очлик, радиация, ОИД вируси ва ҳоказолар) 
натижасида рўй бериши мумкин. Бунда тимусда, айниқса унинг пўстлоқ 
зонасида, тимоцитларнинг бирданига кўп миқдорда апоптоз йўли билан 
ҳалок бўлиши ва уларнинг макрофаглар томонидан фагоцитоз қилиниши 
кузатилади. Натижада, пўстлоқ ва мағиз зоналар орасида чегарани ажратиб 
бўлмайди. 
Акцидентал 
инволюция 
давомида 
ретикулоэпителиал 
ҳужайраларда ҳам ўзгаришлар содир бўлади. Уларнинг цитоплазмаси 
шишади ва йирик пуфаклар билан тўлади. Акцидентал инволюция жараѐнида 


548 
юқорида қайд этилган глюкокортикоид гормонларнинг аҳамияти каттадир. 
Чунки бу жараѐн доимий равишда шу гормонлар миқдорининг кескин 
ошиши билан бирга кузатилади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, акцидентал инволюция ўзининг қайта 
тикланиш имконияти билан ѐшга нисбатан кечадиган инволюциядан кескин 
фарқланади. Агар организмга кўрсатилган салбий таъсирлар тўхтатилса, 
тимус ўзининг олдинги ҳолатига қайтиши мумкин. Шу туфайли тимусда 
бўладиган акцидентал инволюцияни кўра билиш ва унинг олдини олиш 
муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эгадир. 
Шундай қилиб, тимус (айрисимон без ѐки бўқоқ бези) қизил суяк 
кўмиги билан биргаликда қон яратувчи ва иммун-ҳимоя органларининг 
марказий қисмини ташкил қилиб, у Т-лимфоцитлар ишлаб чиқариши билан 
бир қаторда иммунитет жараѐнларини бошқаришда ҳам иштирок этади. 
Бундан ташқари, тимусда қатор биологик актив моддаларнинг ишланиб 
чиқиши унинг эндокрин фаолияти анча тараққий этганлигидан далолат 
беради. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish