Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet239/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Томирлар иннервацияси.
Қон томирлар вегетатив нерв системаси 
томонидан бошқарилади. Автоном системанинг нерв охирлари қон томирлар 
бўйлаб жойлашиб, уларнинг деворида тугайди. Бу нервлар миелинли ва 
миелинсиз бўлиши мумкин. 
Капиллярларни иннервация қилувчи сезувчи нерв томирлари ўз шакли 
жиҳатидан жуда ҳам хилма-хил бўлиши мумкин. Артериолаларда сезувчи 
нерв охирлари ўта узун бўлиб, улар венулалар ва ҳатто атрофдаги 
бириктирувчи тўқималар билан алоқада бўлиши билан характерланади. 


520 
Венуладаги рецепторлар кўпинча зич тармоқланган бўлса, йирик ва ўрта 
калибрдаги артерияларда хилма-хил рецепторлар уларнинг барча пардасида 
жойлашади. Ташқи пардада кўпинча пластинкасимон нерв таначаларини 
кўриш мумкин. Ташқи парданинг юза томонида, қон томир атрофидаги 
сийрак толали бириктирувчи тўқимада, анча катта майдонни эгаллаб 
тармоқланиб ѐтган нерв охирларини ҳамда айрим нерв ҳужайраларини 
учратиш мумкин. 
Артериоло-венуляр анастомозлар мураккаб рецепторларга эга бўлиб, 
улар анастомозларнинг артерия ва вена қисмларида умумий тарзда 
жойлашади. Қон томирларни ҳаракатлантирувчи рефлектор ѐйнинг афферент 
қисми узунчоқ мияда жойлашган қон томирларини ҳаракатга келтирувчи 
марказда ѐтади, у ердан марказдан қочувчи толалар бошланади. Бу толалар 
орқа миянинг ѐн шохларидаги ядроларга бориб, сўнг симпатик занжир 
тугунларидаги нейритга интилади (преганглионар толалар). Симпатик 
тугунларда 
эффектор 
нейронлар 
жойлашиб, 
уларнинг 
аксонлари 
постганглионар тола сифатида, миелин пардасини йўқотган эффекторлар 
ҳолида қон томирлар деворида тугайди. Нерв толаларининг охирги 
шохчалари томирларнинг силлиқ мушак ҳужайраларида тугайди. Артерия ва 
венадаги эффекторлар бир хил тузилишга эга. 
Томирлар регенерацияси.
Қон ва лимфа томирлари юқори қайта 
тикланиш қобилиятига эга. Томирлар деворидаги жароҳатланиш натижасида 
ҳосил бўлган дефектларнинг тикланиши эндотелий ҳужайраларининг ўсиши 
ва регенерациясидан бошланади. Биринчи сутканинг охири, иккинчи 
сутканинг бошларида жароҳатланган жойда эндотелий ҳужайраларининг 
амитотик йўл билан бўлиниши бошланади, сўнгра иккинчи сутка охири, 
учинчи сутканинг бошида бу бўлиниш митотик бўлиниш билан алмашинади. 
Баъзи маълумотларга кўра артериялар эндотелий қаватининг тикланиши 
эндотелий ости қават ҳужайралари ҳисобига ҳам бориши мумкин. 
Жароҳатланган томирларнинг ўрта ва ташқи қаватларида қайта 


521 
тикланиш бириктирувчи тўқимадан чандиқ ҳосил бўлиши билан боради. 
Томирларда мушак қаватининг тикланиши одатда жуда секин бориб, 
томирларнинг бошқа қаватларидан фарқ қилиб, бу қават тўлиқ тикланмайди. 
Эластик элементлар жуда ҳам суст ривожланади. Ўрта ва йирик калибрдаги 
томирларнинг узилиб қолиши жарроҳ аралашувисиз тикланмайди. Шу 
майдон атрофидаги қон айланиш эса барвақт тикланади. Бундай бўлишига 
бир томондан коллатерал томирларнинг компенсатор қайта тузилиши, 
иккинчи томондан, янги майда капилляр томирларнинг ўсиши ва тараққиѐти 
сабаб бўлади. Лимфатик томирларнинг тикланиши қон томирларга нисбатан 
анча секин боради. Юза жойлашган майда лимфатик томирларнинг узилиб 
қолиши 4 кунда қайта тикланади. Лимфатик томирларнинг қайта тикланиши 
– регенерацияси эндотелиал найча дистал қисмининг куртакланиши ҳисобига 
ѐки лимфатик томирларнинг олиб кетувчи томирларга қайта уланиши 
ҳисобига рўй беради. 
Лимфа томирларнинг клиникадаги аҳамияти катта. Лимфа суюқлиги 
билан биргаликда кўпгина патоген микроорганизмлар, паразитлар ва ўсма 
касалликлари тарқалади. Шунинг учун ҳавфли ўсма касалликларида 
метастазни олдини олиш учун атрофдаги лимфа тугунлари олиб ташланади. 
Агар улар олиб ташланмаса, дренаж тизими ишдан чиқиб, ушбу соҳада шиш 
пайдо бўлади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   235   236   237   238   239   240   241   242   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish