Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Баъзи аъзолар қон томирларининг ўзига хос тузилиши



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Баъзи аъзолар қон томирларининг ўзига хос тузилиши.
Қон 
томирларнинг баъзи бўлимлари аъзоларга хос тузилишга эга. Масалан, калла 
суяги артериялари деворининг ўрта ва ташқи қаватларида эластик 
элементларининг суст ривожланганлиги билан ажралиб туради, ташқи 
эластик мембрана эса умуман бўлмайди. Ички эластик мембрана эса, 
аксинча, яққол кўриниб туради. Бош мия артериялари ҳам худди шундай 
хусусиятларга эга. Киндик артериясида ички эластик мембрана бўлмайди. 
Энса артерияси деворининг ички пардасида силлиқ мушак ҳужайралари 
тутамлари кучли тараққий қилган. Буйрак, ичак тутқич, талоқ ва тож 
артериялари деворининг ташқи пардасида бўйлама йўналган силлиқ мушак 
ҳужайралари тутамлари яхши ривожланган. Бачадон, жинсий олат, юракнинг 
сўрғичсимон мушаги ва киндик тизимчаси артерияларида, айниқса унинг 
йўлдошга ўтиш жойида, силлиқ мушак ҳужайралари тутамлари ҳам ички 


516 
ҳамда ташқи қаватларда учрайди. 
Баъзи бир веналар ҳам қайси аъзода жойлашишига кўра ўзига хос 
хусусиятларга эга бўлади. Масалан, ўпка ва киндик веналарида ўрта 
пардасидаги циркуляр йўналган силлиқ мушак қавати яхши ривожланган 
бўлади ва артериолаларни эслатади. Юрак веналари эса ўрта қаватида 
бўйламасига йўналган силлиқ мушак ҳужайраларини тутади. 
Дарвоза венасининг ўрта пардаси икки: ички айлана ва ташқи бўйлама 
мушак қаватларидан иборат. Баъзи веналар, масалан, юрак веналари ўз 
таранглигини оширувчи эластик мембрана тутади. Бу эса доимо қисқариб 
турадиган аъзода веналар ички бўшлиғининг мунтазам очиқ бўлишини 
таъминлаб туради. Юрак қоринчаларининг чуқур веналари синусоид 
капиллярларга ўхшаш тузилган бўлиб, деворида мушак ҳужайралари ва 
эластик мембраналар тутмайди. Юракнинг эпикард қаватида жойлашган 
веналарида бўйламасига йўналган силлиқ мушак ҳужайралари учрайди. 
Буйрак усти бези веналарининг ички қаватида бўйламасига йўналган силлиқ 
мушак ҳужайралари ѐстиқчасимон бўртиб жойлашади. Жигар венаси, ичак 
шиллиқ ости пардасидаги веналар, бурун шиллиқ қаватининг венаси, жинсий 
олат венаси ва бошқа веналар қон оқишини бошқариб турувчи мушакли 
сфинктерлар билан таъминланган. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish