Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet96/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

БИРИНЧИ АСОС.


Яроқли материал олинади. 3.Табиат ҳар доим яроқсиз нарсаларни улоқтириб ташлайди. Масалан, қуш фақат палағда бўлмаган тухумни босади; агар айниган тухумни босса, ундан натижа чиқмайди.
Тақлид қилиш. 4. Шунингдек архитектор бино куриш учун бўш жойни танлайди, агар эски иморат ўрнида қурилмоқчи бўлса, олдин уни бузиб текислайди.
5. Шунга ўхшаш рассом ҳам тоза доскага сурат чизгани жуда маъқул. Агар доскага олдин сурат чизилган ё доғ тушириган, ёки у ғадир-будир, яъни нотекис бўлса, аввал уни тозалаш, пардозлаб ялтиратиш лозим.
6. Қимматбаҳо малҳамларни сақламоқчи бўлган кишига янги идиш, ёки хеч бўлмаса, ювиб ниҳоятда тозаланган идиш зарур бўлади.
7. Боғбон ёш нихолни экса, у тез ўса бошлайди. Агар у каттароқ дарахтни кўчат қилиб экмоқчи бўлса, аввал унинг эски шохларини кесиб ташлайди, чунки янги экилгаи кўчат илдизининг кучи хам камлик қилади. Шунинг учун ҳам Аристотельнинг фикрича, аввал ошиқча нарсаларни олиб ташлаш лозим, чунки эскисини йўқ қилмасдан туриб материяни Янги шаклга киритиб бўлмайди.
Қоидани бўзиш. 8. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, биринчидан, киши донишмандлик илмини ёшликда тезроқ ўрганиб олади, чунки бу даврда дикқат бошқа томонга бўлинмайди, ўқитиш қанчалик кеч бошланса, ўзлаштириш шунчалик қийинлашади, чунки кишининг хаёли бонқа нарсалар билан банд бўлади. Иккинчидан, ёш бола бирданига бир неча муаллимдан таълим олиши самарали бўлиб чиқмайди, чунки муаллимларнинг ҳаммаси ўқитишнинг бир хил формасига риоя қилиши амри маҳол: натижада боланинг фикрлари паришон бўлиб, ривожланмай қолади. Учинчидан, каттароқ болалар ва ўсмирларни ўқитганда, дастлаб уларнинг хулқини яхшилашга, яъни шўхлик хислатини жиловлашга, илмга зеҳн қуйдиришга эътибор бермай, эҳтиётсизликка йўл қўйилади.
От ўргатувчилар, аввал отга темир сувлик солиб, уни қўлга ўргатиб олади, сўнгра уни миниб юришга ўргатади. Демак Сенеканинг қуйидаги гапи жуда тўғри: «Аввал яхши хулқли
бўл, сўнгра донишмандликни ўрган, чунки яхши хулқсиз донишманд бўлиш қийин». Шунингдек Цицерон: «Ахлоқий фалсафа ақлни ўткирлаштиради», — деган эди.
Тузатиш. 9. Демак:
I. Болаларни ўқитиш уларнинг ёшлик чоғидан бошланиши керак.
II. Ўқувчини бир фандан фақат бир муаллим ўқитсин.
III. Тарбиячи аввал боланинг хулқини яхшиласин.



Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish