Тузатиш. 45. Бундай чалкашликни тузатиш воситаси қуйидагилардан иборат:
I. Ёшларга ҳаммадан аввал умумий таълимнинг асосларини ўргатиш керак яъни ўқув материалини шундай тақсимлаш лозимки, афтидан, кешшга машғулотлар олдин ўрганилган нарсаларнинг давоми бўлиб, уларни бир оз чиқурлаштириш ва тўлдиришдан иборат бўлсин. Ахир, дарахт юз йил яшаса ҳам бирорта янги кўз ўсиб чиқмайди, балки янги новдаларнинг ҳаммаси дастлаб ўсиб чиққан кўзлардан тарқалади.
II. Аввало хар қандай тил, ҳар қандай фан ва санъатни жуда оддай ва элементар шаклда ўргатиш керак токи ўқувчилар шу фан ҳақида умумий ва яхлит тушунча ҳосил қилсинлар; сўнгра шу фанни чуқурроқ ўргатиш учун қоида ва мисоллар келтирилади, кейинроқ илм системалари1, муаммолар, нихоят, зарур бўлса, шарҳлаб берилади. Ўқитиш илм асосларини ўрганишдан бошланса, шарқлашларга унча зарурат қолмайди, чунки илм асосларини билиб олгач, хар ким ўқиган нарсасини дурустгина шархлай оладиган бўлади.
1 Бнрор таълимот асосини ташкнл қилган принциплар мажмуаси.
ЕТТИНЧИ АСОС.
Ҳамма нарса секин-аста содир бўлади, бирдан ўзгариш бўлмайди. 46. Табиат ҳаракатларида бирдан ўзгариш бўлмайди, балки секин-аста илгарилаб борилади. Масалан, қуш боласининг пайдо бўлиши секин-аста, кетма-кет содир бўлади ва бу босқичлардан бирортасини четлаб ўтиш, қолдириб кетиш ёки алмаштириб қўйиш мумкин эмас. Қуш бола очгач, уни бирданига ўчириб юбормайди (чунки қуш боласи ҳали учишни билмайди), балки она қуш оғзида дон келтириб боласини боқади, патлари ўсиб чиқкунча уни бағрига босиб иситади. Пат ва қанотлари ўсиб чиққач, сскин-аста учишни мащқ қилдира бошлайди, аввал ўз инида қанотларини ёзиш, сўнгра қанот қоқишни, инидан бир оз юқори кўтарилишни ўргатади, кейинроқ инидан чиқиб оз-оз учишпи машқ қилади, сўнгра шохдан шохга, дарахтдан дарахтга, тоғдан тоққа учиб ўтадиган бўлади. Шу тариқа она қуш ўз боласини эсон-омон учириб юборади. Бу айрим босқичларнинг ҳар бири маълум бир ватқтда, секин-аста, кетма-кет содир бўлади.
Тақлид қилиш. 47. Уй кўраётган киши хам бу қоидага амал қилади. Уй қуришни у томни ёпиш ёки деворни уришдан бошламайди, балки пойдевор қўйишдан бошлайди. Ёки уйнинг пойдеворини кўйиб бўлгач, томни ёпа бошламайди, балки деворларини кўтаради. Қисқаси, табиатдаги харакатлар бир-бирига боғлаигани сингари ўқитишда ҳам ўргатиладиган, нарсаларнинг ҳаммаси бир-бири билан, ўзвий равишда боғлиқ бўлиши керак.
48. Шунингдек боғбон боғ ишларини секин-аста кетма-кет бажаради: илдизи бақувватроқ ниҳолни танлаши, ковлаб олиши, кўчат қилиб экиши, буташи, озроқ жойини кесиб, қаламчани пайванд қилиши кесилган жойини шуваб қўйиши зарур; бу ишлардан бирортасини қолдириб кетиш ёки алмаштириб бажариш мумкин эмас. Бу ишлар ўз қонун-қоидасига биноан, кетма-кет бажарилса, мақсадга эришилади, муваффақиятсизлик камдан-кам содир бўлади.
Қоидани бўзиш. 49. Демак муаллимларнинг ўқув ишини кетма-кет, изчил, ҳар бир темани маълум бир вақтда тугалланадиган қилиб тақсимламаслиги ўта бемаъниликдир. чунки машғулотнинг мақсади, унга эришиш воситалари ва бу воситаларнинг қўлланиш тартиби аниқ белгилаб олинмаса, бирор
мухим нарсани эсдан чиқариб колдириш ёки ноўрин ўргатиб, ишни чигаллаштириб қўйиш осон.
Тузатиш. 50. Шунинг учун ҳам куйидагиларга амал қилиш зарур.
I. Ўқув машғулотларининг ҳаммаси (мажмуи) синфларга шундай аниқ тақсимланиши керакки, ҳар доим олдин ўрганилган материал кейингисига йўл очсин.
II. Вақт шунчалик тўғри тақсимланган бўлиши керакки, ҳар бир ўқув йилида, ҳар ойда, кунда, соатда бажариладиган ўқув иши алоқида бўлсин.
III. Вақтни ва ўқув ишини аниқ тақсимлаб чиқиш керак токи бирор нарса ҳам қолиб кетмасин ва ноўрин ўргатилмасин.
Do'stlaringiz bilan baham: |