Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet90/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

ТЎРТИНЧИ АСОС.


Ҳамма нарса аралашиб эмас, балки алоҳида шаклланади. 26. Табиатда ҳаракатлар аралаш қ у р а л а ш бўлиб к е т м а й д и, балки а л о ҳ и д а алоҳида, м а ъ л у м т артиб билан бажарилади. Масалан, табиат қуш боласини яратганида бир вақгда унинг суяклари, қон томирларини шакллантирса, бошқа бир вақтда мушакларини шакллантиради, яна бошқа вақтда терисини яратса, сўнгроқ пат ва парлари ўсиб чиқади; ниҳоят учишни ўргатади ва ҳоказо.
Тақлид қилиш. 27. Архитектор пойдевор қўя туриб бирданига деворни териб кўтара бошламайди ёки бинонинг томини ёпишга киришмайди, балки ҳар ишни ўз вақтида ва ўз ўрнида бажаради.
28. Шунингдек рассом ҳам йигирмата ёки ўттизта нарсанинг тасвирини бирданига чизмайди, балки бутун дикқат-эътиборини бир нарсага қаратади; ваҳоланки, у бўш вақтларида, балки бошқа картиналарни (суратларни) чизишга тайёрлаб қўйиши ёки бошқа бирор иш билан шуғулланиши мумкин, лекин картиналардан биттаси унинг диққат марказида бўлади.
29. Худди шунга ўхшаш боғбон бир неча янги новдани бирга кўшиб экмайдп, балки янглишмаслик учун, илдизларга зарар бермаслик учун алоҳида-алоҳида экади.
Қоидани бузиш. 30. Мактабларда эса ҳамма нарса аралашиб кетган. Ўқувчига кўп нарсалар бирданига ўргатилади. Масалан, латин ва грек тиллари грамматикаси, бунинг устига риторика ва шеърият назарияси ва яна нималар ўргатилмасди дейсиз! Классик мактабларда бутун кун давомида деярли хар бир дарсда ўқув материали ва машқлар алмаштириб туғилганини ким билмайди. Бу аралаш бўлмай нима ахир? Бу - этикдўз олти ёки еттита этикни бирданига тикмоқчи бўлиб, гоҳ унисини, гоҳ бунисини қўлига олиб четга улоқтираверганига ўхшайди.
Ёки нонвой бир неча хамирни тандирга ёпиб, чиқариб олиб, яна ёпиб чиқариб олганига ўхшайди. Ким бунчалик бемаъни иш килиши мумкин? Этикдўз бир этикии тикиб бўлмасдан туриб, бошқасига қўл ҳам урмайди, нонвой ёпган нонларини пишириб олмагунча тандирга бошқасини ёпмайди.
31. Келинг, биз ҳам уларга эргашайлик Худо хаққи ўтиниб сўрайманки, мактабда грамматикани ўрганаётган вақтда диалектикани аралаштирманг, боланинг ақли диалектикани ўрганиш билан банд бўлганида риторикани ўртага қўшманг, латин тили ўрганилаётган бўлса, грек тилини ўрганишни кечиктириш керак Акс ҳолда фанлар бир-бирига халақит беради, чунки бир неча фанларни ўрганишга йўналтирилган диққатни бир жойга тўплаш қийин бўлади. Буюк Иосиф Скалигер буни яхши тушунар эди, айтишларича у (балки отасининг маслаҳати биландир) хар доим бир вақтда фақат бир фанни ўрганиш билан шуғулланган, бутун диққат эътиборини шу нарсага қаратган. Шу туфайли у ўн тўртта тилни ўрганиб олган, санъат ва фанларни эса инсон ақлига қанча сиғса, шунча ўзлаштирган, шунда хам у бу фанлардан хар бирини фақат бир фаннигина ўрганган кишилардан ҳам чуқурроқ билиб олган, шу йўлдан борганларнинг хаммаси ҳам яхши натижаларга эришган.
32. Демак мактабларда шундай тартиб ўрнатиш керакки, ўқувчилар бир вақтнинг ўзида фақат бир фанни ўргансинлар.



Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish