ТЎҚҚИЗИНЧИ АСОС.
Қарама-қаршиликлардан холи бўлмоқ керак. 57. Табиат барча қарам а-қаршилик ва зарарли нарсалардан холи бўлишга интилади. Дарҳақиқат, қуш тухум қўяр экан, уни қаттиқ шамол, ёмғир ёки дўлдан асрай. Илон, йиртқич қушлар ва бошқа барча душманлардан ҳимоя қилади.
Тақлид қилиш 58. Шунингдек архитектор ёғоч, ғишт, оҳак каби материалларни, иложи борича пана жойда сақлашга, бинонинг қурилган қисмининг емирилишига йўл қўймасликка ҳаракат қилади.
59. Худди шунга ўхшаш рассом ҳам эндигина чизилган суратни иссиқдан, совуқдан, чангдан, ҳўл тегиб кетишидан асрайди.
60. Боғбон ниҳолни асраш учун бор атрофини айлантириб девор қилади.
Қоидани бўзиш. 61. Шунинг учун ҳам ўқув машгулотини бошлаш биланоқ болага бирор қарама-қарши гапни айтиб, зарур материални ўрганишга нисбатан шубҳа туғдириш ярамайди. Бундай қилиш янги экилган ниҳол энди илдиз ота бошлаганда, уни ўрнидан қўзғатиш деган гап эмасми? Гуго фавқулодда тўғри айтган эди: «Ўқишни ҳал этилмаган масалаларни муҳокама қилишдан бошлаган киши ҳеч қачон ҳақиқатни била олмайди». Шунингдек ёшларни ахлоққа тўғри келмайдиган, чалкаш китобларни қишдан, безори ўртоқларидан асрамаслик ҳам катта хато бўлур эди.
Тузатиш. 62. Демак шунга эришиш зарурки:
I. Ўқувчилар ўзи ўқиётган синфда ўрганилиши лозим бўлган асарлардан бошқа ҳеч қандай китобни олмасинлар.
II. Бу китоблар шундай тўзилган бўлиши зарурки, уларни ҳақли равишда донолик хушахлоқлик ва тақводорлик манбаи деб аташ мумкин бўлсин.
III. Мактабда ҳам мактабдан ташқарида ҳам қалбаки ўртоқчиликка йўл куйилмасин.
Хулоса. Агар бу қоидаларнинг ҳаммасига қатьий амал қилинса, мактаблар ўз вазифасини бажармаслиги мумкин эмас.
XVII боб
ОСОН ЎҚИТИШ ВА ЎҚИШНИНГ АСОСЛАРИ
Бирор ишни бажара олиш ўзи кифоя қилмайди, балки уни осонроқ бажаришга ҳам интилиш лозим. 1. Шундай қилиб, биз тарбиячи ўз мақсадига қайси воситалар билан тезроқ эришиши мумкинлигини кўриб ўтдик. Энди бу воситаларни боланинг табиий қобилиятларига мослаб, енгил ва осонроқ қўлланиш имкониятларини кўздан кечирайлик.
2. Шубҳасиз, табиатга тақлид этилса, ёшларни осонроқ ўқитиш мумкин. Бунинг учун:
I. Ўқитишни ўз вақтида, яъни кишинине фикри бошқа нарсаларга чалғимасдан туриб бошлаш керак.
II. Боланинг ақли ўқитиш учун етарли даражада тайёрланган бўлсин ўқитишда умумийдан хусусийга қараб бориш зарур.
II. Ўқитишда умумийдан хусусийга қараб бориш зарур.
IV. Осонроқ нарсаларни ўрганишдан қийинроқ нарсаларни ўрганишга қараб бориш лозим.
V. Ўрганилаётган материал кўплик қилиб, болани қийнаб қўймасин.
VI. Ҳамма нарсани секин-аста шошилмасдан ўргата бориш лозим.
VII. Боланинг ёшига ва ўқиитиш методига мос келмайдиган нарсалар мажбуран ўргатилмаслиги керак.
VIII. Ҳамма нарса ташки сезги органлари орқали идрок этилиши зарур.
IX. Билимни турмушда қўлланиб, ундан бевосита фойдаланиш мумкин бўлсин.
X. Ўқитишни ҳар доим бир хил метод билан олиб бориш керак.
Ўқитиш енгил ва осон бўлиши учун, биз юқоридагиларга амал қилиш лозим, деб ҳисоблаймиз. Келинг, энди табиатга бир назар ташлайликчи.
Do'stlaringiz bilan baham: |