Тузатиш. 41. Демак бу гаплардан қуйидаги хулосалар келиб чиқади.
I. Ўқитиш пайтида ҳеч қандай тан жазоси қўлланмаслиги керак (агар бола дарсни ўзлаштира олмаётган бўлса, бунинг учун муаллимнинг ўзи айбдор, чунки у ё боланинг ўқишга бўлган
иштиёқини уйғота олмаган ёки ҳафсаласизлик қилган).
II. Ўргатмокчи бўлган нарсани шунчалик аниқ тушунтириш керакки, бола уни беш бармогидек билиб олсин.
III. Ўқувчи осонроқ фаҳмлаб олиши учун ўрганилаётган нарсани идрок этишда имкони борича ташқи сезгилар кўпроқ қатнашсин.
42. Масалан, эшитишни доимо кўриш билан, нутқни қўл ҳаракатлари билан қўшиб, боғлаб бориш зарур. Демак ўргатилаётган нарсани тингловчига фақат гапириб беришнинг ўзигина кифоя қилмайди, балки унинг шаклини чизиб кўрсатиш ҳам керак бунда кўриш орқали нарсанинг образи хаёлда ҳам сақланади. Ўз навбатида ўқувчилар идрок этган нарсаларини дарҳол овоз чиқариб гапириш, қўл ҳаракатлари билан ифодалаб беришга ўргансинлар. Ҳар бир нарсани бола хотирасида сақлаб, калбига жо қилиб, эшитганда, қўрганда уни дарҳол билиб оладиган даражада ёдда қолдириш зарур. Бунинг учун эса одатда шу синфда ўрганиладиган нарсаларнинг ҳаммаси: теоремалар, қоидалар, ёки ўша предметнинг образи ва белгиларини (эмблемаларини) ўқув хонасининг деворларида тасвирлаб кўрсатиш фойдалидир.
Ўқитиш шундай ташкил этилса, материални пухта ўзлаштиришга жуда катта ёрдам берган бўлур эди. Шунингдек болалар эшитган ёки китобдан ўқиганларини ўзларининг кундалик дафтарларига ёки ёзув дафтарларига кўчириб ёзишни ўргансинлар, чунки бунинг натижасида боланинг хаёли ўсади, кейинчалик ҳам уни тезгина хотирлай оладиган бўлади.
ТЎҚҚИЗИНЧИ АСОС.
Ҳамма нарса фойдаланиш учун яратилади. 43. Табиат фойда бермайдиган нарсани яратмайди. Куш боласи шаклланар экан, маълумки, унга қанотлар учиш учун берилади, оёқлар - югуриш учун ва хоказо. Дарахтдан ўсиб чиқадиган нарсаларнинг ҳаммаси, ҳатто пўстлоғи ва мевасининг пўчоғи ҳам бирор нарсага ишлатиш учун ҳосил бўлади.
Тақлид қилиш. 44. Шундай қилиб, ўқивчига нимани ўргатишдан қатъий назар, шу нарса турмушда қандай фойда келтиришини кўрсатиб берилса, ўқувчи уни осонроқ ўзлаштириб олади. Грамматикани ўргатишда ҳам, диалектикани ўргатишда ҳам, арифметикани ўргатишда хам, геометрияни ўқитишда ҳам, физика ва бошқа фанларни ўқитишда ҳам ҳамма вақт бунга амал қилиш зарур. Акс ҳолда, нимани гапириб берсангиз ҳам, болага аллақандай ажойиб-ғаройиб нарсаларга ўхшаб туюлаверади. Шу нарса табиатда мавжудлигини ва ақлга тўғри келишини англаб етмай, бола билиб олишдан кўра, кўпроқ кўр-кўрона ишонаверадиган бўлиб қолади. Ҳар бир нарсанинг ҳаётда қандай фойда келтириши тушунтирилса, бола ҳақиқий билим ва иқтидор ҳосил қилади.
45. Демак фақат турмушда фойда келтирадиган нарсаларнигина ўқитиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |