Буюк Дедактика



Download 3,7 Mb.
bet107/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

БИРИНЧИ АСОС.


Кераксиз нарса учун бекорга овора бўлмаслик керак. 5. Табиат хеч нарсани бекорга ярат
майди. Масалан, табиат қушни яратганда унга балиқники сингари на тангачалар, на сузиш учун парлар, на ойқулоқ ёки бошқа ҳайвонлар сингари на шоҳ на тўрт оёқ хуллас кераксиз нарсалардан ҳеч бирини бермаган, балки бош, юрақ қанот каби зарур нарсаларнигина берган. Табиат Дарахтга қулоқ кўз, пар, соч кабиларни эмас, балки фақат пўстлоқ, илдиз каби керакли нарсаларни берган. Механикавий санъатда бунга риоя қилиш. 6. Шундай қилиб, дала, токзор, боғдан олмоқчи бўлган киши, унга хашақ қичитқи ўт, кушқўнмас ёки бута экмайди, балки ҳосилдор уруғ ва ўсимликларни экади.
7. Шунга ўхшаш, архитектор ҳам бино қурмоқчи бўлса, похол, балчиқ ёки тол чивиқларини эмас, балки тош, ғишт, бозор каби зарур қурилиш материалларини ҳозирлаб қўяди.
Мактабларда ҳам. 8. Демак мактабларда хам:
Мактабларда Турмушда ва охиратда керак бўладиган энг зарур нарсаларнигина ўқитиш лозим. Чунки И е р о н и м айтганидек ер юзида ўрганилган нарсалар охиратда хам асқатадиган бўлсин.
II. Агар ёшларга бирор нарсани бу дунё учун (одатда шундай қилинади) ўргатиш лозим бўлса ҳам, бу илмлар охиратдаги ҳаётга зарар етказмай, турмушда тузукроқ фойдаси тегадиган бўлсин.
Фақат зарур илмларнигина ўрганиш керак. 9. Кераксиз нарсаларни ўрганишнинг нима ҳожати бор? Билиб олсанг ҳам бирор нафи тегмайдиган, билмасанг ҳам зарари сезилмайдиган ва бари бир ташлаб кетиладиган ёки унутиб юбориладиган билимларни ўрганишнинг нима ҳожати бор? Бу умрнинг ҳатто бирор дақиқасини бекор кетказмайман десак ҳам ўрганилиши зарур бўлган нарсалар ошиб-тошиб ётибди. Демак мактабнинг вазифаси ёшларга фақат зарур илмлар­нигина ўргатишдан иборат. Ўйин-кулгини қандай қилиб жиддий ишга айлантириш масаласига ҳам ўз ўрнида тўхталиб ўтамиз.


ИККИНЧИ АСОС.


Ишга тааллуқли нарсалар билангина шуғулланиш керак. 10. Табиат ўзи яратаётган нарса учун керак бўладиган ҳеч нимани эътибордан четда қолдирмайди. Масалан, қушни яратаётганида унинг на бошини, на қанотини, на оёқларини, на тирноғини, на терисини — хуллас шу хил қуш учун зарур нарсалардан хеч бирини эсдан чиҳармайди.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish