Буюк Дедактика


Мактабларда бу қоидага ҳеч амал қилинмайди



Download 3,7 Mb.
bet110/179
Sana05.07.2022
Hajmi3,7 Mb.
#740593
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   179
Bog'liq
Buyuk didaktika

Мактабларда бу қоидага ҳеч амал қилинмайди. 23. Дарҳақиқат, мактаблар ҳанузгача боланинг ақлини,
ниҳол ўз илдизидан кувват олиб ўсганидек ривожлантиришга эриша олгани йўқ, аксинча, ўқувчиларга бошқа қушларнинг парларини ёпиниб олган Эзоп қарғаси сингари фақатгина бошқа дархтларнинг шохчаларини-келтириб ўз устига илиб олишни ўргатган. Мактаблар боланинг билиш қобилиятини ривожлантиришдан кўра, кўпроқ унинг онгини бошқаларнинг фикри билан тўлдиришга уриниб келмоқда. Бунинг маъноси шуки, мактабда болаларга буюмларнинг ўзини кўрсатиб, уларнинг моҳияти ва қандай ҳосил бўлиши тушунтирилмайди, балки маълум бир муаллифнинг муайяп бир нарса ҳақида айтган ва ёзган фикрлари ўргатилади.
Баъзиларнинг фикрлари орасидаги қарама-қаршиликни пайқаш энг буюк донишмандликдек бўлиб туюлади. Шунинг учун ҳам кўпчилик олимлар фақат бошқа муаллифларнинг китобларидан иборалар, ҳикматли сўзлар, фикрларни топиб, қирқ ямоқ кўйлакка ўхшаш, илм яратмоқдалар. Гораций бундай кишиларга таъна қилиб: «тақлидчилар—ҳайвон сифат одамлар деган эди. Дархақиқат, бундай одамлар бировларнинг оғир юкини кўтариб юришга ўрганиб қолган хайвон сифат одамлардир.
Усти ялтироқ юзаки олимлик. 24. Нарсалар кандай бўлса, уларни шундайлигича ўрганиш керак бўлса-ю, лекин биз бу хақда бошқаларнинг фикрларини ўрганиш билан овора бўлишимизнинг нима ҳожати бор? Наҳотки ҳаётда янглишиб юрган ва йўлдан адашган, ё оёқлари чалишиб йиқилган, ё тўғри йўлдан юришни истамай, бекорга овора бўлиб юрган кишиларни томоша қилишдан бошқа иш топилмаса! О, бандалар, келинг, ўткинчи нарсаларни қўйиб, асосий мақсадга; интилайлик Агар мақсад қатъий ва аниқ бўлса, нега тўппа-тўғри унга қараб бормайлик? Нега энди ўз кўзимиз билан кўришга Караганда бошқаларнинг кўзи билан кўриш афзал бўлсин?
Бунга сабаб-ўқитиш методининг хатолиги. 25. Ҳамма ўқув фанларини ўқитиш методидан сабаб — кўриниб турибдики, мактаблар болага бировларнинг кўзи билан қарашни, бошқаларнинг ақли билан. фикрлашни ўргатиб келаётир. Мактаблар илм булоқларини очиб, ундан хар хил ирмоқлар оқизиб чиқаришни ўргатмайди, балки фақатгина бошқалар очган ирмоқларни кўрсатиб, шу ирмоқлар бўйлаб орқага—булоқда томон кайтишни таклиф этади. Ахир, бирорта луғат китоби ҳам (ҳеч бўлмаса, бизга маълум бўлган луғатларнинг ҳаммаси, фақат поляк К н а п и и нинг луғати бундан мустасно, чунки биз бу луғат ҳақидаги истакларимизни XXII бобда айтамиз) нутқ ўстиришни ўргатмайди, балки фақат тушунишга ёрдам беради. Гап тузишни ўргатадиган бирорта грамматика Дарслигини топиш амри маҳол, аксинча бу Дарсликларнинг хаммаси гапларни фақат таҳлил қилишнигина ўргатади. Фразеология Дарсликларидан хеч бири ҳар хил ибораларни моҳирлик билан тузиш воситасини ўргатмайди, балки фақат аралаш-қуралаш ибораларии тўплаб беради. Деярли ҳеч қайси муаллим физикани демонстра­ция ва тажрибалар ўтказиш йўли билан ўқитмайди, аксин­ча, ҳамма муаллимлар физикани Аристотел» ёки бошқа муаллиф тузган текстларни ўқитиш йўли билан ўргатадилар ҳеч ким боланинг ахлоқини ундаги ички эҳтиросларни бартараф этиш туфайли ўстирмайди, лекин ҳамма ташқи белгиларига қараб, фазилатларни бир-биридан ажратиш йўли билан ахлоқ тарбиясини юзаки баён килиб беради. Агар худонинг хоҳиши билан биз санъат ва тилларни ўқитишнинг махсус методини тона олсак бу нарса аниқ бўлиб қолади ва агар худой таолло лозим кўрса, пансофияда1 бу янада аниқроқ бўлади.

Download 3,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish